Эврил Турон: Мустақиллик қаҳрамони (давоми)

              38   

ТАХТИ ҚОРАЧИ ДОВОНИ

“Қорачору Чингиз амакиваччалардир. Мамлакат олишда қўлдош  эрурлар. Қорачар нўён салтанатга сидқидилдан хизмат қилган ва аркони давлат олдида катта қадрга эга бўлган. Шу жиҳатдан Чиғатойхон отаси васиятига кўра, унинг рухсатисиз, маслаҳатисиз бирор тадбирга киришмас эди… Ҳар бир иш бўйича Қорачор нўёндан ёрдам оларди”.   Мирзо Улуғбек,”Тўрт улус тарихи”.

 -Шеър эвирмаси шундай бўлса, аслини тассаввур қилиш қийинмас, – деди ҳаяжон аралаш ғамгин овозда профессор Ўрдабекли, – Сиз айтгандан-да илоҳий. Уни ўқиётганингизда, қулоғим остида гўё очун билан видолашаётган инсон видосидай ғамгин мусиқа “Дунё ўткинчи, дунё ўткинчи” деётгандай ҳавога ёйилиб турди. Бундан юрагим зирқиради. Ҳа, сиз ҳақсиз. Эдгар По бу мунгли мисраларни Яратганга яқин шу юксакликда-Омонқўтон давонида битган. У хаёл кўзи билан бу тоғларни кўролган.Тангри ўз суйган бандаларига, менимча, мўъжизавий қувват ва ҳам узоқларни кўра билиш қобилиятини беради. Беруний Хоразмда туриб, Америка қитъасини очган-ку.

Эдгар По поэзияси Француз шеъриятида бежиз бурилиш ясамаган…

-Ҳа, шундай, – маъқулладим Ўрдабеклини. Сўнг-қаранг,-дедим қуйимиздаги қоялар ораларига ўнг қўлимни чўзиб, -туман дараларга чўкаяпти. Борлиқ қоранғиликка чўмаяпти. Бу мунгли ва илоҳий манзара менга Яратганннинг азалий қудратини эслатаяпти.

-Азалий қудрат!.. – Ўрдабекли сигарет тутатди ва уни ютоқиб тортаркан,чўкаётган зулматга дардли боқди. Мен унинг юз-кўзида: “Табиат олдида инсон нечоғлик ожиз” деган ифодани уққандай бўлдим.

Қаҳрамон Маҳмуд Ўрдабеклидаги аччиқ кечинмани туймади шекилли, уни ўзича тузатди:

  • Бу давоннинг номи “Тахти Қорачи”.

Машинага чиқиб,китоб сари қуйиларканмиз,Ўрдабекли Қаҳрамон Маҳмуддан сўради:

– Не сабабдан давонни “Тахти Қорачи”дейди?

  • Билмасам, ака.
  • Мен Ўрдабеклига узоқ тарихни умоқлаб жавоб қайтардим: Бу – Темур тигиннинг келиб чиқиш илдизига бориб тақалади. Мовауннаҳр ҳукумдори, буюк олим Мирзо Улуғбек (Темурнинг набираси, Шоҳруҳнинг ўғли) ўзининг  “Тўрт улус тарихи” китобида Темур ҳақоннинг шажараси силсиласини қуйидаги тарзда баён этади:

“Қаён ибн Элхон наслидан бўлган Амир Темур Кўрагон ибн Амир Тарағай ибн Амир Барқли ибн Амир Алангиз Нўён ибн Амир Эжил нўён ибн Амир Қорачор нўён ибн Амир Суғуқ Чечан ибн Эрумчи барлос ибн Қочувли баҳодир Туминахон ибн Бойсунғирхон ибн Қойдухон ибн Дутминхон ибн Буқохон ибн Бузанжархон ибн Оланқува бинти Чуйманахон ибн Юлдизхон ибн Мўғулжаҳон ибн Темуртошхон”…

Мирзо Улуғбек Туминахонни қўйидагича тарифлайди:

“Туркистон ўлкасида Туминахондан шавкатлироқ подшоҳ бўлмаган”.

Ана шу қудратли ҳақондан эгизаклар туғилади:

Қўйли,

Қочувли.

Қўйлидан Чингизхон,

Қочувлидан Темур шажаралари томир ёяди.

Вақт кечади. Юртни бошқариш бўйича КЕЛИШУВ ЙИҒИНИ бўлади. Унда Қўйлига Хон, Қочувлига Хонга саркарда бўлиш насб этади. КЕЛИШУВ АҲДИ пўлат лавҳага ўйиб битилади.Туминахон унга қизил тамға босади.

Эгизаклар авлодлари ҳам шу КЕЛИШУВ АҲДИга амал қиладилар.

Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” асарида ёзилишича, Қўйли хон бўлган даврда қўшин бошлиғи Қочувли ҳаётдан кўз юмади. Унинг ўрнини “Эрумчи барлос”(ботир) оти билан донгли бўлади. Барлос уруғи ана шу Эрумчи ботирдан илдиз отади.

Ясугай (Эсуой)( Чингизхоннинг отаси) ҳоқон бўлган замонда Эрумчи барлос ҳам очунни тарк этади. Анъанага биноан лашкар жилови Сўғуқ Чечан (Эрумчининг ўғли) қўлига  ўтади. У Темурга бешинчи бобо бўлади…

  • Чўзмай, лўнда тушунтиринг, Эврил Турон жаноблари, – тоқатсиз бир алфозда тўнғиллади Ўрдабекли, Қаҳрамон Маҳмуд маъноли кулди.
  • Илдизини англатмай…
  • Қўйинг шу илдизни, – гапимни бўлди профессор, – “Тахти Қорачи” довонига ойдинлик киритинг, вассалом.
  • Сабрсиз банда.
  • Тўғри гап туққанга ёқмайди.
  • Хўп, айб менда, – дедим баҳслашиш фойдасизлигини сезиб ва гапимдан давом этдим, – Қочувли баҳодир зурриётлари ичида энг довруқли, энг шавкатли саркарда Қорачар нўён эди. У Чингизхоннинг амакиси, ишонган тоғи, бош қўмондони бўлган. Темурнинг эса улуғ бобоси бўлган. Кўп юртларни олишда Қорачор нўённинг ҳарбий тактика ва маҳорати иш берган. Тарих таъкидича, Қорача нўён қўшинни аванғор, жавонғор усулида тузган. Ўн икки қурда. У илк марта мучалка усулини ўйлаб топган. Савашда ҳар бир черикнинг ўрни, вазифаси, журъат, жасорати ҳақида ЙЎРИҚ ёзган. Чингизхон уни беҳад қадрлаган. Ўлими олдидан фарзандлари ва невараларига шундай ўгут қилган:

“Барча ишда Қорача нўённинг донолиги ва ботирлигига ишонаман. Боқий давлат ва барча яқинларимизнинг тўғри раъйи Қорача нўён билан ҳосилдир. Агар менинг дил розилигимни мулоҳаза қилсангиз, ҳеч бирингиз унинг равшан раъю фикридан чиқмангиз”.

“Кейин Чингизхон сўнги бор Қорача нўёнга мислсиз ҳурмат ва меҳр билан боқиб дейди:

“Менинг тириклик пайтимда мамлакат ва қўшин ишида қандай мақомга эга бўлсанг, мендан кейин Чиғатойхон учун ҳам шу йўлни тутасан”.

Қорача нўён буюк севги билан унинг музга айланган қўлини сиқади.Чиғатойхон кўзида ёш отасининг сўнги ўгутини қўл қовуштириб қабул қилди.

Ер юзини ларзага солган Чингизхон руҳи осмонга учди.

Мирзо Улуғбек “Тўрт улус тарихи”да бу ҳақиқатга яна бир урғу беради:

Хоразмшохдан ғазабланган Чингизхон Ўрта Осиёга юриш қилган (тақрибан 1220 йиллар)да, ана шу давруқли лашкарбоши Қорача нўён ҳозир биз бўлган юксакликда, яъни Самарқанд – Кеш ора қад кўтарган бу тоғ тепасида (ўз қўшини билан) маълум муддат тин олади. Ўшандан бери бу довон “Тахти Қорачи” деб аталади.

  • Тушинарли, – минғирлади Ўрдабекли.
  • Сизнинг-ча, Темурнинг авлод-аждоди мўғул экан-да, – деб сўради норози оҳангда Қаҳрамон Маҳмуд.
  • Сиз қайси уруғдансиз?
  • Чуйит.
  • Чуйит эмас, тўйчиут… тўй-чи-“ут” қўшимчаси эски туркчасига кўплик маъносини билдиради. Замонлар кечиши билан “тўй” тушиб қолган. ”Чиут” – “чуйит”га айланган. Сизнинг ҳам боболарингиз Чингизхону Қорача нўён билан бир замонда ҳозир Мўғилистон деб аталаётган ўлкадан Кеш водийсига келиб қолишган.
  • Йўқ, ишонмайман.
  • “Чингизхон тарихини” ўқинг.

“Буюк Темур тарихини” ўқинг.

Тўйчиутлар ҳозирги “Монголия”да яшаганлар. Ҳатто Чингизхонга қарши курашганлар, ҳатто уни тутоқлаганлар.

  • Бундан чиқди мен ҳам мўғул эканман-да.
  • Йўқ,сиз турксиз. Ҳозирги атама билан айтсам: ўзбексиз.
  • Мени боши берк кўчага тиқиб қўйяпсиз.
  • Ҳозирги Мўғулистон, аслан Турон тупроғининг бир қисмидир. Бу маконда киши уруғи пайдо бўлган замонлардан буён турклар яшаб келганлар, яшаб келаяптилар. Илк турк ҳоқонликлари шу тупроқда яралган. Ўрис, Оврўпа давлатларидан кўп юзйилликлар ўнжа.

Бастами, истами, Билга ҳоқонларни эсланг…

Бул ҳоқонликнинг бошкенти: Қорақурумни эсланг…

Ўрдибалиқ, Хонбалиқларни эсланг…

Қабртошлардаги  турки ёзувларни эсланг…

Қояларга турк тилида ўйиб ёзилган ўгут, ҳикмат, ўланларни эсланг..

Бари-бари шу олис Турон тупроғида борлиққа келган. Жумладан:

“Ўғизхон”,

“Алпомиш”,

“Гўрўғли”,

“Монас”,

сингари эпослар ҳам.

Қўнғирот,

Қиёт,

Қонгли,

Барлос,

Найман,

Ўғуз,

Қипчоқ,

Бўжаноқ,

Уз,

Олтибек каби турк уруғлари шу маконда томир ёйганлар.

Ўғизхон шажарасидаги исмларга боқинг:

 Юз фоиз туркча. Эски туркча.

Ўғизхон авлодлари:

Чингизхон,

Темурхон силсилаларидаги отларга боқинг:

Юз фоиз туркча. Эски туркча.

Чингизхоннинг Ота, Она Уруғларининг маъно, мазмун, моҳиятлари мағзини чақинг:

Қиёт…

Қўнғирот…

Чингизхонга қондош:Темир ҳоқон уруғи шу томирлардан униб чиққан:

Барлос…

Шундоқ экан, Ўғизхон, Чингизхон, Темурхонларнинг насл-насаблари тоза қонли турк бўлади-да.

Қора ният, маккор ўриснинг “Миллатларга бўлиб бошқариш” амалиётидан кейин бу турки уруғлар (Қўнғирот, Қиёт, Қонгли, Барлос, Найман, Ўғуз, Ўз, Қипчоқ, Бўжаноқ, Олтибек) : Ўзбек, Қозоқ, Қирғиз, Туркман, Бошқирд, Тотор, Қарақалпоқ каби “миллатлар”нинг таркибларига кириб кетганлар.

Ўғизхон ҳам, Чингизхон ҳам, Темурхон ҳам зикр этганим: шу “миллатлар”га тенг боболардир. Агар ўзбек уларни  “фақат менинг боболарим” деса, янглишади. Қозоқ, Туркман, Қирғиз… Фарқсиз, ҳамма турки қавмларга бул гапим тенг тааллуқли. Акс ҳолда бул “мен”лигу манманлик бир томирдан униб ўсган мазкур қавмлар ўртасида низо уйғотади. Пировардида бу низо қонли тўқнашувга олиб келиши мумкин.

Муаллиф: Эврил Турон

(Давоми бор)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!

Менинг икки жўрам бор! Менинг икки жўрам бор эди. Иккисиям олий маълумотли – иқтисодчи эдилар. Бири Нархозни, яна бири ирригатциянинг “эконом”ини битиришганди. (more…)

«олтин водий»  қайта  тикланади

(“Олтин Водий” талон-тарож этилмоқда” ва “Байрамлари топталган,   қувончлари яксон этилган юрт” номли  мақолаларнинг давоми ) Мазкур мақолалардан айрим сатрлар: “Олтин водий” ...

Байрам “табриги”!

Ўткир Қаламтебратар 1906 йил 27 июнда Исмоил Обилий бошчилигидаги бир гуруҳ тараққийпарварлар томонидан дастлабки миллий нашр — "Тараққий" газетасига асос солинди. Унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400