ЭВРИЛ ТУРОН: МУСТАҚИЛЛИК ҚАҲРАМОНИ (давоми)

ЭВРИЛ ТУРОН: МУСТАҚИЛЛИК ҚАҲРАМОНИ (давоми)

ТАХТИ ҚОРАЧИ ДОВОНИ (иккинчи қисм)

Шуни алоҳида урғу билан айтаман. Чингизхон ва унинг бола-чақалари, қисқаси, авлодлари мўғилчани билмаганлар. Хат-саводларини ҳам эски турк (уйғур) ёзувида чиқарганлар. Ўша замонда Чингизхон империясининг БИЛГА БАҚОНИ ҳам Туркнинг Уйғур қавмига доҳил ТАТА ТЎНҒА бўлган. Содда қилиб тушунтирсам: Чингизу чингизийлар ўз она тиллари-Қўнғиротча сўзлаганлар.

Олтинўрда тили ҳам ҳозирги Кеш-Сурхон водийси тили-Қўнғиротчадан деярли фарқ қилмаган.

Бу билан мен мўғул (мунггил- мунгил-“мунгли” сўзини бузилиб талаффуз этилиши) аймоғини Турккка ёт,деб билмайман.

Турк миллати ўз насл-насабини Нуҳ элчига, яна ҳам аниғи унинг ўғли Абут Турк (Ёфас)ка боғлайди. Шу сабабли у тарихда “Турклар отаси” дейилади. Муғул шажараси ҳам ана шу Абут Турк отадан бошланади. Қандай? Абут Туркдан Турк отли ўғил дунёга келади. Унга Алмужаннахон деган исм берилади. Тангри хоҳиш –иродаси билан ундан эгизаклар туғилади:

Тотар,

Мўғул.

-Бундан чиқди мўғулнинг ҳам бош отаси Турк экан-да.

– Шундай, Қаҳрамон. Ҳатто Орий қавми ҳам Абут Турк ота авлодидир.

– Ғарб муаррихлари бошқача талқин этадилар-ку.

– Ассосиз талқинлар, – эътироз билдирдим профессор Ўрдабеклига, – Орийнинг илк киндик қони томган макон ҳам Абут Турк юрти -Турон тупроғи бўлади.

– Тўғри, лекин…

– Лекини йўқ. Қайта айтаман: Орий Абут Турк аймоғи. Бу ҳақда буюк муаррих Ҳасан Ато Абушининг ҳам “Турк қавмлари тарихи” китобида аниқ, тиниқ ёзилган:

“Ёфас авлоди икки улуғ фирқага ойрилмишдир: бир бўлагини “Қавми ория” – Орияна, Орйония ва иккинчи бўлагини “Туронийя”, ”Мунғилия” отомишлар. Булардан тусларига қараб аввалгисини “Оқ қавмлар”, сўнгисини “Сори қавмлар” отамишлар.

Ҳиндистон подшоси Жаваҳарлал Неру ҳам Абут Турк авлодидан.Орий.Унинг аждодлари милоддан тақрибан уч ярим минг йил аввал (Ҳиндиқуш чўққилари оша) Кашмир водийсига ҳижрат қилишган.Жаваҳарлал Неру Ўзбекюртга ташриф буюрганда,Ҳасан Ато Абушга ҳамоҳанг тарзда шундай деган:

  “Менинг боболарим бундан 4 минг 3 юз йил бурун Турондан Ҳиндистонга кўчишган”…

–  Раҳмат,Эврил ака,менга кечмишимизни содда тилда тушунтирдингиз.Шовруқ ака шу тарихни билмай ўтиб кетди.Бир куни тоғдан ошаётганимизда,раҳматли мендан:”Нега бу довонни “Тахти Қорачи”дейишади?”деб сўраган эди.Мен ноқулай аҳволда елка қисдим.Кейин у:”Мен барлос бўла туриб,барлос тарихини тайинли билмайман”деди.Сўнг ҳаёт машақатлари билан умримизни елга совураётганимиз ҳақида қайғуриб гапирди.

– Ўзбекни Каримов режими шу кўйга солган,ука,-деди Ўрдабекли,-оч одам китоб ўқийдими? Эл,улус “нон” деб чирқираб юрибди.Бундай ҳолда кимнинг кўнглига ўқиш сиғади? Порадан шишган каззоблар “Китоб ўқимаслик жаҳолат” деб ваз ўқийверадилар.Ўзлари-ку тарихни “Т”ҳарфини ҳам билмайдилар.Бундайлар имомлар ичида ҳам ғиж-ғиж.Анвар Қори Турсиновга ўхшаш “улё”ларни назарда тутаяпман.Кўпчилик унинг бўғча қорни,турланувчи  лаб-лунжи,қон томаётган дўмбиллоқ юзи,макрга лиқ кўзи тўғрисида мазахомуз гап-сўз қилади. Элга  куйингандай бўлиб маъруза ўқийдиган,аслида эл дардидан йироқ бу “мулла” маъракаларга $500дан камига бормасмиш. У турғунлик йилларида телевизордан тушмасди. Каримовга тинмай пахта қўярди. Уни пайғамбарга чиқарарди.Энди.динни ниқоб айлаган бу қорин бандаси ноғорани бошқача қоқаяпти… Уни бежиз пичоқлаб кетишмаган…

Анвар қорини МХХ айғоқчиси деган гаплар юради. Гўё палковник эмиш… Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди? Ўн минглаб ёшлар диний айблар билан қамалди. Туҳмат билан. Анвар қори уларни ҳимоя қилиш ўрнига, қаматганни кўкка кўтарди. Бу чин мусулмоннинг ишими? Бу Ислом динига, Аллоҳга қарши ҳаракат эмасми?

– Қўйинг уни, гапиришга ҳам арзимайди,-асабийлашаётган Ўрдабеклини ҳовуридан тушуришга уриндим.

– Айрим чаламуллар тўй, маъракаларда чайналган гапларни чайнаб жонга тегадилар. Ўттиз- қирқ дақиқа, баъзан бир соат вайсайдилар. Эссизгина вақт! Зўрға чидаб ўтирамиз. Ўн дақиқадан ортиқ вақт бермаслик керак уларга. Шуни қонунга киритиш лозим.Арабча ўқишга,арабларнинг алимсоқ гапларини 21 асрга тадбиқ қилишга чек қўйиш керак!Бизни Тангри берган ўз тилимиз бор.Ҳеч бўлмаса сўнги видони ўз тилимизда ўқийлик. Аждодларимизни қирган, қул, чўри қилган, уй-жойларини ёққан, талаган ирқчи, жоҳил бадавийларга сажда қилиш етар! Менга ишонмасангиз Берунийни ўқинг, Табарийни ўқинг, Наршахийни ўқинг. Тангрига қарши ишлар қилган йиртқичлар! Исломга қарши ишлар қилган йиртқичлар. Уларнинг Туркилар бошларига солган зулумлари осмон қадар чексиз. Ёлғиз Яратганга сиғинайлик. Ёлғиз Яратганнинг йўлидан юрайлик!

“Ислом дини бошқа, босқинчи араблар бошқа” дегувчи кишиларга қўшиламан. Соф Исломда ёмонлик, талонлик, хунрезлик йўқ. Ўзга миллат, ўзга тилни ерга уриш йўқ. Мен Исломни ниқобу қурол қилувчи ичи кирлар ҳақида гапирдим…

 Муаллиф: Эврил ТУРОН

                 КЕШ

                39

   “Мен дунёда Кешдан кўра гўзалроқ яна бир шаҳар борлигига ишонмайман.Унинг марказий кўчаси шунчалар кенгки,йўлнинг икки ёқаси ўртасидаги масофа эллик заръ келади.

 Бу йўлдан бир қатор бўлиб,елкама елка туриб,25 нафар суворий юриб ўтиши мумкин.Гарчи у дунёда ягона бўлса ҳам,саройим бетакрор бўлишига қарамай,унда узоқ турмадим”.

                                                    Темур

  Дедилар:”Кишвари дурур дилкаш,

  Оти ҳам Шаҳрисабз эрур,ҳам Каш.

  Хизр монанд сабзадан рангги,

  Сабзаси,суви кўзгуси зангги.

                                     Алишер Навоий.

                                     (давоми бор)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-32

3 Шайбонийхон тўрдаги эшикдан кирганда ҳамма ўтирганлар ўринларидан сапчиб туриб, хонга эгилиб таъзим қилдилар. Хон шаҳнишинга тўшалган кимхоб кўрпача устига чордана қуриб ...

От кишнаган оқшом (қисса) 71-қисм

71 Ғўнғир-ғўнғир овоз эшитдим. Кўзимни очиб, осмонранг оламни кўрдим. Яхшилаб қарадим, кўраётганим осмоннинг ўзи бўлди. Ҳайрон бўлиб, теварагимга алангладим. Теварагимда ...

Устозим рауф парфи –“хотира дафтаримдан хотиралар”

Биз  қанчалар лоқайдмиз. Улуғ инсонлар билан учрашиб, суҳбатлашиб, ҳатто улар билан ёнма-ён яшаб бўлиб ўтган воқеалар, суҳбатларни ёзишдан кўпинча эринамиз. Фаросатимиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400