ХАБАРЛАРНИНГ ҲИССИЗ ТАЛҚИНИ (III)

(Давоми)

Шунинг учун ҳам қорни тўқ кимса телевезорга чиқиб кариллаб гапирмаслиги керак!

Қайта айтаман: ишсизлик, йўқлик туфайли аёллар иш ахтариб хорижга кетаяптилар. Эл-юрт билиб турган нарсани нега  эл-юртдан яшириш керак.

Шунчаки ҳою ҳавас учун фарзандларини ташлаб кетган хотинлар бўлса,уларга нисбатан тош ёғдирса ҳам бўлади, деб ўйлайман. Тўғрини ҳам, бузуқни ҳам бирдек айблаш нотўғри ва гуноҳ.

Журналист бунинг фарқига бориши учун уларнинг ҳаётларини холис ўрганиши лозим. Сўнг қалам тебратса, мақоласи халқчил чиқади. Уйингизда ейишга нон, кийишга кийим бўлмай туриб, болаларингизни тарбияси билан қандай шуғулланасиз? Айтинг, қандай? Оч бир кун, нари борса ўн кун  яшаши мумкин. Кейин-чи? Кейин ўлиш керак-ми?

Ҳалол меҳнат қилиб олган маош ҳалол. Бу маъломат бўлмаслиги керак. Ўзбекистон Каримов даврида чет эллардан тинмай оқиб келаётган даромад ҳисобига кун кўрди, десак хато бўлмас. Милион-милион АҚШ пули ҳисобига. Милионлар қўшилса, миллиард бўлишини мендан яхши биласиз.

Паспортларини янгилаш учун келган мигрантларни то доллар бермагунларича ойлаб, ҳатто йиллаб ушлаб туришларини, ушлаб турганда ҳам  турли бачкана, аҳмоқона важлар билан ушлаб туришларини нима билан оқлаш мумкин?

Ҳеч нима билан эмас !

Ўша ноҳақдан ушлаб турган лаънатиларни, пора олган лаънатиларни жиноий жавобгарликка тортиш вақти етди. Ҳар бири учун алоҳида декларация ўтказиш лозим.

Телевидиние ёки матбуотда бутун эл билар, ҳатто дунё билар бу проблема нега ёритилмаган? Бизда журналистика соҳасини ўлик, десам янглишмасман.

Журналистларни замонасоз, қўрқоқ, тепа нима деса шуни қиладилар десам янглишмасман.

Ашаддий  диктатор Каримов замонида хорижда ишлаб юрган ватандошлар ўз ҳолларига ташлаб қўйилди.

Қанчаси нобуд бўлди,  қанчаси мажруҳ бўлди, қанчасининг манглай тери эвазига  келган пули тортиб олинди.

Давлат биронтасини ҳимоя қилмади. Ўз фуқорасини ҳимоя қилмаган давлатни нима деб аташ мумкин?

Бир одам билан бошқариладиган давлатни, бошдан оёқ коррупцияга ботган давлатни, ўз халқига чексиз- чегарасиз  зулм қилган давлатни нима деб аташ мумкин?

Ўз Ватандошларига меҳр кўрсатмаган давлатни давлат дейиш керакми?

Бундай давлат оламда йўқ.

Журналистман деб кўксига уриб кеккайиб юрган каслар нега бунга эътиборсиз қараганлар?

Ёинки юраклари пўкиллаб кўриб, кўрмасликка олганлар?

Телевизорда чиққан бир йигитнинг гапи ҳам эсимда қолди. Чет элда ишлаб юрган укаси уни ва оиласини очликдан сақлаб келибди.

Бу ҳақиқатни журналистлар  нега матбуотга олиб чиқишга қўрқадилар?

Хориждан келган даромадни телевезорга олиб чиқиш шунчалик қийин бўлганми?

Ҳамма билган ҳақни яшириш ўта нодонлик,ўта аҳмоқликдир !

Хориждан келган доллардан фойдаланамизу матбуотда, радиода, телевизорда ёритишда оғиз очмаймиз. Булар “Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаром” деган мақолага амал қилиб иш тутадиларда-а?

Хориждан келган Америка пуллари Ўзбекистоннинг белини бақувват қилиб турган белбоғ эканлигини унитмаслик керак.

Жияним менга уй қуриётганимда,ёрдам сифатида  чет элдан пул юборди. Уни олиш учун Иштихон тумани марказида жойлашган ҳашаматли банк биносига бордим.

Бироқ ундан пул ололмадим. Бу ерда бу нарса оддий ҳол экан.

Балки, бу проблема АҚШ валютаси етишмаслигидан келиб чиққандир? Сабабини айтишмади.

Вақт ва пул сарфлаб Самарқанд шаҳрига бордим. Ур-йиқит одам. Навбат чўзилгандан чўзилиб кетган.

“Вой-дод” деб юбордим.

Бошқа банклар ҳам тирбанд экан. Мажбуран  навбатда турдим. Уйдан оч- наҳор чиққандим. Қорним таталаб кетди. Кеч бўлганда навбат келди. Одамларнинг паспортларидаги парол рақамларига кўзим тушади, денг. Карейсча, ингилизча, русча, туркча ёзувлар…

 Одамлар икки юз, беш юз, минг, икки минггача ($)пул олаётганликларига ўзим гувоҳ бўлдим. Ҳар куни Самарқанд банкларидан аҳолига шунча пул тушиб турса, ойига ёки йилига қанча миллион доллар бўлади?

Хориждагиларни бўлар-бўлмас ёмонлайвермасдан, журналистлар тўғри сўзлашни, ҳақни ёзишни ўрганишлари лозим.

БУНИНГ УЧУН ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТ МИРЗИЁЕВ АДОЛАТ ЭШИКЛАРИНИ КАТТА ОЧИБ ҚЎЙГАН !

 Муаллиф: Гулзамон Акбар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Диана ўлими ортидан бўшатилган амалдор янги ишини яна ўқитувчига кўча супуртиришдан бошлади

Президент Мирзиëевнинг Самарқанд сафари арафасида кўча тозалашга мажбурланган 23 яшар каттақўрғонлик ўқитувчининг 14 март кунги фожиали ўлими ортидан Азамат Умаров вилоят ...

“мелисага ишинг тушмасин…”

Халқда "Мелисага кунинг тушмасин ва дўхтирга кунинг тушмасин" деган иборани кўп эшитамиз. Дўхтирга-ку жони оғригандан бемор бўлмай деган фикрда айтса керак. Лекин "МЕЛИСА"га ...

Россияда яшовчи хорижликлар ўз уйларига мигрантларни рўйхатга қўя олади

Россияда истиқомат қилувчи хорижлик фуқаролар мигрантларни ўз уйларига рўйхатга қўйишлари мумкин бўлади. Бу вақтгача, Россияда кўчмас мулкка эга фуқаро фақат ўзини рўйхатга ...