Доллар ва сўмнинг фарқи ёҳуд ақлга сиғмайдиган рақамлар

2017 йил августида оиламизда қувончли воқеа рўй берди.
Бир қизим олий ўқув юрти талабаси бўлди. Бу қувончли воқеа, иннанкейин контракт пули муаммоси югира-югирлари билан бўлиб, яна бир қизимизнинг ўқишдан йиқилгани ёдимиздан чиқибди…

Сентябр ойида у мендан бир нарсани илтимос қилди:
– Дада, Россияда ишлайдиган амакимдан менга тўрт юз доллар олиб беринг, ишга кирмоқчиман?
– Қаерга?
– Биласиз, тиббиёт коллежини битирдим. Туман касалхонасида иш бор экан. Курсдош дугонам кирибди. Хафтада икки кун соат кечки бешдан эрталабки саккизгача сменада тураркан. Ҳар учинчи хафта бозор куни 24 соат навбатчилик қилармиш, аммо пораси 400 доллар экан! Ёнида яна иш ўрни бормиш, дугоналаринг бўлса айт, келсин дейишибди. У “ёнимга кел, бу иш ўқишга тайёргарликка халақит бермайди, хафтада икки кун кечқурун ишлисан, озода юрасан” деяпти!
– Қизим, шунча пул пора бериб ишга кирсанггу, қанча ойлик олар экансан? Ахир, 400 доллар дегани салкам тўрт миллион сўм дегани? Бунча пулни қанча вақтда “қуратиб” олиб, қачон амакингга қайтарасан? Амакинг бу пулни сенга совға қилиб юбориши ҳам мумкин, лекин у ҳам бунча пул учун камида бир ой ишлаши керак…
– 400 доллар олгандан кейин, яхшироқ ишга қўйишса керак? – деди у. – Қани, эртага бориб дугонам қанча ойлик оларкан, билиб келаман.
– Бормай қўяқол, ўзим айтаман – дугонанг 300 минг сўм ойлик олади!
Эртасига қизим дугонасиникига кетди ва келиб шундай деди:
– Дада, сал янглишибсиз – дугонам 270 минг сўм ойлик оларкан!
Яқинда туманимизда “бўш ишчи ўринлари ярмаркаси” бўлиб ўтди ва бу ярмаркада қизим ҳам қатнашди.
У уйга келиб ярмарка ҳақида тўлиб-тошиб сўзлаб бераркан, шундай деди:
– Дада, пора деган нарса “ўлибди”, мен ҳамшираликка навбатга ёзилиб қайтдим, касалхонадагилар навбатим келганидан ўзлари чақиришаркан !
– Нечанчи бўлиб навбатга ёзилдинг, қизим?
– Уч юзинчи!?
– Ҳа унда – ҳар йили ўнта ҳамшира пенсияга чиқса… Сени яна ўттиз йилдан кейин ишга чақиришаркан!

Мақола муаллиф Қадамбой Отабоевнинг “Фэйсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистондаги вазирлар, депутатлар ва ҳокимлар қанча ойлик олишади?

Молия вазирлиги депутатлар, ҳокимлар, вазирлар ва бош вазир ўринбосарларининг ўртача ойлик маошлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилди, деб хабар берди «Газета.uz». ...

“қишлоғимизда анчадан бери газ ва сув йўқ. аҳолининг ўртача ёши 45-50 атрофида”

  "Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги қишлоқларга ҳам эътибор керак! Қачон ривожланиш бўлади? Қишлоғимизда юриб бўлмайди, умуман йўл йўқ! "Шарқ Юлдузи" қишлоғида ҳам ...

“форбс”нинг миллиардерлар рўйхатига беш қозоғистонлик кирди

АҚШнинг “Форбс” журнали эълон қилган дунё миллиардерлари рўйхатидан беш нафар қозоғистонлик ҳам ўрин олди. Қозоқ миллиардерлари ичида энг бадавлати Булат Утемуратов экан: у ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400