«Туман прокурори бўлиш нархи 40 минг доллар эди». Президент порахўр прокурорлар ҳақида гапирди

«Туман прокурори бўлиш нархи 40 минг доллар эди». Президент порахўр прокурорлар ҳақида гапирди

Президент Самарқанд вилоятига хорижий инвестицияларни олиб кириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилиши кераклигини уқдирди. Ўзбекистон раҳбари Самарқанд вилоятида хорижий сармоядорлар учун имкониятлар чексизлигини қайд этар экан, Паст Дарғом туманида ўтказилган видеоселекторда инвесторларни ким топиб келтиришига доир фикрларини билдирди.  

«Ҳар бир туман ҳокими бир ойда 1 млн доллар олиб келмаса, унақа ҳокимнинг нима кераги бор? Мана аэропорт бор, ҳокимлар ҳар ойда 15 кун Кореяга, Хитой, Малайзия, Индонезияга борсин. Бизга туманга қоровул керак эмас. Ўзимизнинг участка нозирларимиз бор. Маҳалламиз бор», – дея президентнинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.

Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида, шунингдек, хорижий инвесторларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳам эътибор қаратиб, коррупцияга аралашган амалдорни ўша куни қаматишини таъкидлади.

«Ҳар бир туманга хориждан инвестиция олиб кириш бўйича муовин бердим. Натижа йўқ. Ўзи келган одамни ҳам сарсон-саргордон қиласизлар, 10 фоизини бер, 20 фоизини бер. У замон ўтиб бўлди. Бирорта одам коррупцияга аралашса, ўша куни қаматтираман. Ким бўлишидан қатъи назар. Мана эшитаяпсизлар, қанча одамни қаматвордим. Нега десангиз, порахўр ҳаммаси. Бош прокурорни нега қамадим? Ҳаммаси ўғри эди. Ҳар бир туман прокурори қанчадан пул берганини булбулдек сайраб ётибди турмада.

Самарқандда ҳам 7 туман прокурори ҳар ойда бериб турган. Ҳар ойда 2 минг доллардан берган, прокурор бўлиш учун 35-40 минг доллардан берган. Тайлоқ тумани прокурори 40 минг берган бўлса, бу пулни қайтариши учун Тайлоқни сотиши керак-ку? Мана қандай вазиятда яшаганмиз. Қонун устувор, жазо муқаррар. Мен неча марта айтаяпман. Худо хайрингларни берсин. Энди ҳалол ишламасак, қўймайман ҳеч кимни.

Қўлимиз калта эди, бир-иккита ташкилотлар бор эди. Ғўддайиб, атрофимизда пойлаб юрарди. Ўзлари энг катта ўғри эди. Бу ҳам ҳақиқат. Энди ишлаш керак. Мана биз шароит қилиб беряпмиз. Аравани тортиш керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

Мақола kun.uz сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қамоқхоналарида тақиқланган нарсалар рўйхатига қўшимча киритилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида ички ишлар вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро ...

Кетмон можароси: депутатнинг facebook’да жанжаллашишдан бошқа иши қолмадими?

Бу йил 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ажойиб тарзда нишонланганига гувоҳ бўлдик. Йирик шаҳарларда уюштирилган парадлар ва бошқа тадбирлар санага тантанавор руҳ ва ...

Иқрор

Ўткир Қаламтебратар  Газетада ишлардим. Муҳарриримиз олдига чақириб, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган "улкан" ишлар, тиббиётнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400