ТУРКНИНГ ЖОЗИБАЛИ САНЪАТКОР ҚИЗИ

Ўтган кунлари турк фильмларини Юнусобод имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфутдинов томонидан ҳақоратлангани тўғрисида турли-туман баҳслар авж олди.

Имом турк фильмларини кўрган аёллар бошқа эркакнинг ҳаёли билан жимо қилганда, ундан ҳаворанг (гей) – фарзандлар туғилиши иддаоси билан чиқди.

Бундай иддаода жуда ғализ тушинча мавжуд. Ғалати саволларга ҳам йўл очади:

Имомнинг рафиқаси, онаси ёки қизи жамиятдан бутунлай узилиб ҳаёт кечирмаса керак?!

Атроф муҳитни кузатишга аёлларининг, умуман аёлларнинг ҳам ҳаққи бордир?!

Ёки атрофидаги аёлларини паранжи остида қолдирмагандир, кўзлари билан қўшнисини, бирон дўстини, танишини кўришга ҳам рухсат бормикан?!

Ёки уларнинг ҳам чиройлисини кўриб қолса, “ўшанақа”лар туғилишидан чўчирмикан?!

Санъат одамни бадиий салоҳиятини оширади. Аёлларни бундай салоҳиятдан қисиб қўйиш?!

Айтиб қўяйки, мен ҳам бир мусулмоннинг фарзандиман. Ислом динини ҳурмат қилган ҳолда, имомни турк фильмларини танқид қилишга муккасидан кетишга куфр деб биламан.

Чунки саънатни бу шаклда бўғишга, агарда, у авлиё бўлса-да ҳаққи йўқ.

Ўзи-ку аслида ҳеч ким эмас !

Бирор саънат турини таҳлил қилишдан олдин инсоннинг ўша саънат тўғрисида, ҳеч бўлмаса бошланғич маълумоти бўлиши керак. Имом кино саънатидаги ўзининг эътиқодига мос келмаган жиҳатларни илмий асосларга таяниб баҳс юритганда эди, у мунча дашномларга қолмас эди.

Мен иккита нарсага урғу бераман:

Биринчиси, бизнинг Туркия турклари билан қондошлик ришталаримиз узоқ йиллар терслик ва чаласаводларча қилинган муносабатлар туфайли сиёсатда жуда хунук узоқлашишни келтириб чиқарди.

Имом бизнинг бугунги қондошларимизга (қайси соҳадан бўлишидан қатъий назар) бўлган яқинлашишдек гўзал туйғуларимизга болта урди.

Иккинчиси, кино саънати Ўзбекистонда жуда қолоқ бир ҳолда. Туркия туркларининг кино саънати дунё бўйича ҳам олдинги ўринларда десам адашмайман, деб ўйлайман.

Турк-ўзбек бир туғишган халқ. Илдизи ҳам, тили ҳам, дини ҳам бир. Шу сабабли ўзбеклар турк фильмларини севиб кўришади.

Ҳали турк фильмлари экранларга чиқиб-чиқмасдан уларнинг мухлислари республикамизда жуда ошиб кетди. Буни кўрмасликни мен ақлий заифлик ва кўрлик деб биламан. Имомнинг айнан турк фильмларига “осилиб” олиши бошқача саволларни келтириб чиқаради.

Америка фильмлари мамлакатимизда қўйилаётганига қанча йил бўлди ?

Русларнинг булғанч ва шовунистик руҳидаги фильмларини айтмаса ҳам бўлади.

Ўша имом Оврўпа, Америка киноларидаги ёвузликлар, одам ўлдиришлар ва айш ишратларни тарғиб қилувчи фильмлари ҳақида ҳеч бир замон, лом-лим демайди?

Нега имом турк фильмларидаги бадиий юксак, драмматизм билан йўғрилган сериалларга бунча ёпишиб олди?

Ғалча ҳам билади: Турк фильмлари инсонни фикрлашга, ҳаётни севишга, ҳалол яшашга, адолат учун курашишга ундайди.

Ўша имом агар бизнинг маънавиятимизга турк киноси билан зарба бўлаётганига ташвиш чекса, демак, у кино саънатини тушинмайди.

Қанча аёллар чет элларга бориб мардикорлик қилишмоқда. Жумладан,Туркияга ҳам.

Нима қилишсин? Йўқлик мажбур қилади-да. Улар чиройли турк йигитларини кўриб,ҳаворанг болалар туғмаяптилар-ку.

Имом сиз уларнинг юртда оч, ялонғоч қолган, оналарини интизорлик билан кутаётган болалари ҳақида нега жим қараб турибсиз? Оғзингизга талқон солиб.

Ёки тўғри сўз айтишга қўрқасизми? Пусасиз. Чин мусулмон ҳақиқатни айтишдан қўқмайди-ку! Бундан чиқди эътиқодингиз заифда.

Келинг, туркларнинг жозибали санъатидан жунбишга келган, илмдан йироқ имомни гапиришдан чекинайликда турк киносининг афсонавий актирисаси Туркан Шурай хонимдан бир сония суҳбат қурайлик.

Мумтоз, Туркан Шурай фильмларини ким севиб томоша қилмайди?

Имомга ўхшаш ҳиссиз юрак бўлса, билмадим.

Туркан Шурай 1945 йил 6 августда Истанбулда туғилган.

Гўзал бу хоним таълантли режиссёр, ценарист, актёр, хонанда. Унинг қаҳрамонлари шўх, ёқимли, ўйчан, эҳтиросли.

Турк ижодкорларининг кейинги йилларда ишлаб чиқараётган фильмлари ҳаёт ҳақиқати билан чамбарчас боғланиб кетган.

Жумладан: “Севги изтироблари ҳам” ҳам.

Ўлик қалблар буни тан олмасликлари мумкин.

Юқорида айтганимиздек, турк фильмларида драмматизм руҳи устивор.

Аммо улар романтик жилолар билан ҳам, ҳақ нури билан зийнатланган. Шунинг учун турк кино-фильмлари дунё саҳнасида ўз ўрнига эга.

Туркан Шурай ўйнаган фильмлар: “Қизил дурра”, “Тотли ҳаёт”,“Қишлоқда бир қизни севдим”, “Гувоҳим фаришталар”, “Автобус йўловчилари”, “Қора фаришта”,“Севгилим мени эсла”, “Уялмас одам”, “Тиконли гул”, “Биз дўстмизми?”, “Аччиқ севги”, “Ўғирланган севги”, “Икки эрли хотин”, “Тоғларнинг арслони”, “Гуноҳ мендами?”, “Сен билан ўлишни истайман”, “Қора кўзим”, “Сени севаман” ва яна бошқа 200дан ортиқ фильмлар учун рол ўйнаган.

У туркларнинг энг севимли актрисаси ҳисобланади.

Оиласи: отаси Халий Шурай, онаси Мелиха Шурай. Опаси Нозан ва акаси Фегин Шурай.

Туркан Шурай (1983-1987)Сихан Уналга турмушга чиқиб, ундан Яғмур Уналь номли бир қизи бор.

Актриса ўзини қўшиқ саънатида ҳам синаб кўрган. “Мен сени қизғонаман”, “Томиримда қонимсан”, “Дардлар меники бўлсин”, “Севмакдан ким уялар”, “Эшитдимки,унитмишсан”, “Ҳасрат”, номли қўшиқлар ижро этган.

Туркан Шурай Туркия “Халқ артисти” унвони билан тақдирланган.

Шундай қилиб, имомнинг хаёлий фантазияларидан қатъий назар, биз турк фильмларини севишда давом этамиз.

Шу ўринда имомга бир гап айтишдан ўзимни тиёлмайман: Ўзбекистонда чиройли эркаклар озми? Кўп. Аёллар уларни кўриб гей бола туғишмаяпти-ку.

Ишқилиб ўзларининг рафиқаларидан хавотирда эмасмилар?

 Муаллиф: Гулзамон Акбар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тиниб тинчимаган одамлар-эй – нималарни ўйлаб топишмайди-я!

Аширтом кичкинагина қишлоқ. Уёқ буёғи юз хонадону 400-500 одам яшайдиган чўлқуварлар макони. Бу қишлоқда онам томондан анча-мунча қариндошларим яшашади: тоғаларим, ...

Самарқандда қарийб 10 минг долларни россияга ноқонуний олиб кетмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

20 ноябрь куни «Самарқанд — аэропорт» чегара божхона пости ходимлари томонидан нақд хорижий валюталарни ноқонуний йўл билан олиб чиқишга уринган божхона қоидабузарлик ҳолати ...

Эркин искандаров: 2019 йилда 2010 та уй эҳтиёжманд аёлларга берилади

2019 йилда 2010 та уй ижтимоий аҳволи оғир, оиласида ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, эҳтиёжманд, заифа аёлларга берилади. Kun.uz нашри Халқаро Пресс-клуб сессияси доирасида ...