Нимага ўқитувчилар олий табақадан энг қуйи поғонага тушиб қолдилар

Бугун кечаси билан ухлаганим йўқ, йўл юриб чарчаб келдим, лекин шу икки кун ичида ҳаёлимдан ўтган фикрларимни ёзмасам, шу воқеаларга ўз позициямни айтмасам, ўзимни кечирмас эдим.

Тасаввур қилинг хокимятда селектор йиғилиши, Хоким айтади, Халқ таълими тур, эртага эрталабдан ҳамма ходимингни йўлни бўйига олиб чиқасан, комиссия келяпти (Бирорта катта келяпти) Биласизми бизни фожиамиз нимада? Биз бирорта ишни бировнинг кўзи учун қиламиз, Каттакон ўтаётган пайтда йўлни бўйида ободонлаштириш ишлари сахналаштирилиши керак. Ишонаверинг, агар ўша ишлаётганлар муайян ишни эмас просто так эгилиб олиб, ерни ушлаб турса ҳам, ободончилик кетяпти деган иллюзия пайдо бўлади. Шу етади.

Келаётган катта, ойналари қорайтирилган Мерседесда 120 км тезликда ўтиб кетади. У кўрмайди, 4 йил олий маълумот олган Эшмат кетмон чопиб гул экаётганини. Лекин хокимтўрага керак бу сахна. Примитив ақли билан катта ўтаётганда туманни ҳамма ободонлаштиряпти, иш қайнаяпти деб ўйласин дейди…. Бизда йўлларни текис қилишни ўрнига йўлни четини гўзаллаштирамиз. Бундан 3-4 йил муқаддам эса вилоятларда йўлни бўйига февраль ойида хали гуллар чиқмасидан, калтакка рангли қоғозлардан гул шакли ёпиштирилиб йўлларни бўйига суқиб чиқилар эди (!) Кимга керак бу масхаравозлик? Инсонни устидан бундан ортиқ кулиш мумкинми? Ўша пайтда Европадан келган мехмонларга буни нима учун қилинаётганини тушинтира олмаганман. Қанақадур урф одат бўлса керак деб ўйлашган… Ўша ишларни ҳам ким қилар эди? Биттада топинг! Топдингиз. Бу ишларни сахналаштиришда эээээнг мақул одамлар кимлар? Албатта ўқитувчи ва врачлар.

Уларга бундан ташқари биласизми яна қандай ишлар юкланади?

(Енгимни шимариб олдим) Эрта баҳорда чигит экилишини массивма массив кузатиш, ягана, ғўзага қурт тушса қуртни териш, пахтани териш, буғдойга отряд бўлиб чиқиш, пахта ёки буғдой планини топширмаган фермерларни топиб келиш, уларга шу планни бажаришни мажбур қилиш, йўлни бўйига гул эккани чиқиш, металлом йиғиш, обуна, сайловларда имзо йиғиш, сайлов таклифномаларини тарқатиш, сайлов комиссиясида аъзо бўлиш, сиёсий партиялардан кузатувчи бўлиш, аҳоли сонини хисоблаш, аҳоли томорқаларида нималар экилганини аниқлаш, булар уларнинг функционал вазифаси бўлмиш, болаларни ўқитишдан ташқари шунчаки бонус қўшимча вазифалар холос, масштабни тасаввур қиляпсизми? Агар булардан бош тортса, энг қўрқинчли нарса нима? Ишдан хайдалиш. Нима учун бизда аризангни ёз деган сўз жуда бир қўрқинчли сўз бўлиб туюлади? Чунки бошқа иш топиши қийин… 3-4 та боласи бор… Ун билан ёғ олиши керак… Мактабларни ўзидаги тадбирвозлигу, қоғозвозликларни қўшинг энди. Олдинлари ўқитувчи касбини танлаганидан фахрланишган бўлса, хозирги ёшлар бу касбдан қочишади. Эртага фарзандларимизни ким ўқитади?

Диананинг ота онасини расмини кўрдим… Ўзимнинг қизчам бор, шу қизим 2 ёшда ва улғайгани сари синтиментал бўлиб кетяпманми дейман шунақа боласи ўлганларни кўрганимда… Уларни мунгли нигохларига кўзларим дош бера олмади, тезроқ уйга бориб қизчамни қучоқлагим келди… У ҳам эртага мен ўқитувчи бўламан дейишидан қўрқиб олиб кетдимми ғарбга? Билмадим…

Так вот, нима учун бизда ўқитувчилар олий табақадан энг қуйи поғонага тушиб қолдилар? Сабабларнинг илдизи қаерда? Мен доим айтаман бизнинг давлатимиз на капиталист на комунистик тизимдамиз деб. На мусулмонмиз ва на кофирмиз тамом деганидай Буюк Хаййомнинг. Бизда солиқлар йиғилиши, бизнес моделлари, банк кредит масалаларида капиталистмиз, бошқарувда эса коммунистик принцип. Қамчи… Қонун устиворлиги деб бонг ураверамизу ўша қонунни ҳам, кеча ўқитувчини босиб кетганидай янчиб кетишмаяптими айрим рахбарлар? Бизда Ободонлаштириш бошқармаларида ишлайдиган одамлар 500 минг ойлик олиб ишлайди, мактабни ҳам битириш шарт эмас у ерда ишлаш учун. Голландияда 20 млн сўм, Россияда 4-5 млн сўм олиб ишлашади шу соха вакиллари. Нахотки юртни келажаги учун, ўқитувчиларни ўз ўрнига кўтариш учун ушбу сохани ривожлантира олмасак? Шундай қилиш керакки ишсизлар ўзлари югуриб келсин мен ишлайман деб, ёки умуман ободонлаштирмайлик, кўкламзорлаштирмайлик! Майли юртимда гуллар ўсмасин… Аммо, ўқитувчилар ўлмасин. Келажак авлодни етиштириб берувчи боғбонлар жувонмарг бўлиб кетишмасин… Всем мир.

Мақола муаллиф Нурбек Алимовнинг “Фэйсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда маълумотни чин ёки ёлғонлигини аниқловчи сайт ишга тушди

Фото: factcheck.kg сайти скриншоти Қирғизистонда Интернет тармоқларида тарқаётган маълумотларнинг, журналистлар ёзаётган хабар ва шарҳнинг рост ёки ёлғон эканлигини аниқлаш ...

Таниқли сиёсатчи баҳодир хон туркистоннинг таваллуд айёми

Азиз ватандошимиз, қадрдон БАҲОДИР ХОН ТУРКИСТОН! Мана шу унутилмас, шукуҳли дамларда сизни, навқирон ва шижоат ёши,  туғилган кунингиз билан чин қалбдан табриклаб, самимий ...

Ўзбекистон бозорларида шакар қанчадан сотилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, ҳудудларда шакар маҳсулотининг сотилиш нархлари кузатилмоқда. Уларнинг натижасига кўра, минимал нарх Нукус ...