Ободонлаштириш учун ажратилган 800 млрд сўм қани? Депутат ўқитувчиларни тозалаш ишларини қилишдан бош тортишга чақирди

Ободонлаштириш учун ажратилган 800 млрд сўм қани? Депутат ўқитувчиларни тозалаш ишларини қилишдан бош тортишга чақирди

Депутатлар чекка қишлоқларда симёғоч ўрнатади, шифокорлар кўчада райҳон экади, ўқитувчилар йўл четини оқлайди. Қани ер юзининг қайси мамлакатида тартиб шундай? Фақат бизда. Биз ҳақиқатан бетакрор Ўзбекистонда яшаймиз.

Олий Мажлис депутати Абдурашид Қодиров ўқитувчи, шифокорларни тозалаш ишларини бажаришдан бош тортиб ўз ҳуқуқларини талаб қилишлари кераклигини айтмоқда.

“Мажбурий меҳнатга жалб этиш мумкин эмаслиги, бундай ҳолатлар учун жавобгарлик тегишли қонун хужжатларида белгилаб қуйилган. Бироқ, фожиа шундаки, ана шундай ҳолатларга тушганларнинг хеч бири қонуний тарзда мурожаат этмайди. Мажбурий меҳнатга жалб этганлар эса, сурбетларча бундай ҳолатлар бўлмаганини  таъкидлашдан чарчашмайди. Мажбурланган ҳам, мажбурлаган ҳам “ҳеч қандай мажбурлаш бўлгани йуқ”, деб турса, бундай ҳолатга қарши қандай курашиш мумкин.”, деб ёзади депутат.

Лекин, шуни инобатга олиш керакки мажбурий меҳнатдан бўйин товлаган ўқитувчи ва шифокор, ҳамширалар иш ўрнини йўқотишдан ёки раҳбарият билан “тескари” бўлиб қолишдан хавфсирайди.

“Энг тўғри йўл, таълим ва тиббиёт ходимларини ҳеч қачон ва ҳеч бир сабаб билан, ҳаттоки, ўзлари хоҳлаб, илтимос қилганларида ҳам бошқа ишларга жалб этишни қатъий тақиқлаш, иш вақтида бошқа ишларни бажарганда унга нисбатан жавобгарлик белгилаш буйича тегишли қарор қабул қилиниши зарур.”, деб ёзади депутат.

Лекин, шифокор ва ўқитувчиларларга “ўзингизни- ўзингиз ҳимоя қилинг!”, дейишимиз тўғрими? Бизда Ўзбекистон шифокорлар ассоцацияси, ҳамширалар ассоцацияси, касаба уюшмалари мавжуд эканлигини эслатиб қўймоқчи эдик. Уларга маошлардан маълум фоиз миқдорида пул ажратилади. Шундай экан ушбу ташкилотлар қачон ўз вазифасини бажаради? Уларнинг шифокор, ўқитувчиларга нафи тегаяптими?

“Таълим ва тиббиёт ходимларига бажартирилиб келинган худдудлардаги ободонлаштириш каби ишларни эса 800 миллиард сўмга яқин жамғармага эга Жамоатчилик ишлари фонди маблағлари эвазига амалга ошириш керак.”, дея депутат аслида бу ишлар кимнинг бўйнида эканлиги ва уларга ажратилган маблағга ҳам тўхталиб ўтган.

«Умуман айтганда, токи ҳар бир ҳолатда жабрланган томон ўз ҳақ- ҳуқуқини талаб этмас экан, бундай қонун бузилишлари давом этаверади.”, дея фикрига хулоса ясайди депутат.

Мақола m.dia.uz сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Очиқ журналистика анжуманида очиқ қолган саволлар

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Оммавий ахборот воситалари эркинлиги идораси 18-19 октябрь кунлари Тошкентда халқаро анжуман ўтказди. (more…)

Руслар демографик инқирозга қарши курашиш мақсадида қозоғистонлик эркаклар ёрдамига таянмоқчи

Омск шаҳар ҳокимлигига номзодлардан бири шаҳарда туғилиш кӯрсаткичини ошириш учун Қозоғистондан эркак кишиларни чақириш таклифи билан чиқди. Бу ҳақида Nur.kz портали ...

Домодедовода икки ўзбекистонлик ис газидан заҳарланди

16 декабрь куни икки нафар Ўзбекистон фуқаролари Домодедово шаҳридаги қурилиш майдонида ис газидан заҳарланишди, дея ёзмоқда "UzNews.uz". Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 2018 ...