ПРЕЗИДЕНТ ХАЛҚ ДАРДИНИ ЭШИТМАЯПТИМИ ЁКИ ХОКИМЛАРИНИ ХИМОЯ ҚИЛМОҚДАМИ?

ПРЕЗИДЕНТ ХАЛҚ ДАРДИНИ ЭШИТМАЯПТИМИ ЁКИ ХОКИМЛАРИНИ ХИМОЯ ҚИЛМОҚДАМИ?

Жорий йил бошида қўшни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Россияга ишлаш учун кетаётган юртдошларимиз ўтирган автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 юртдошимиз фожеаси унутилмасдан. Фарғона вилояти хокими Азизжон Ғаниев вилоят селектор мажлисида бутун бир Тошлоқ туман ахолисини харомига чиқаргани ижтимоий тармоқларни жунбушга келтирган эди. Бир қанча сайтлар ушбу воқеани ёритиб ҳокимнинг селектордаги аудиоёзувларини жойлаштирган эди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ана кетди энди Фарғона вилоят хокими, президент энди ишдан олади деб шархлар қолдирган эди…

Вақт ўтиб бу воқеа секин-аста унут бўла бошлади. Яқинда бўлиб ўтган воқеа. Президентнинг Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Каттақўрғон туманида йўл тозалашга чиққан ўқитувчи Диана Енкееванинг дарс вақтида бардер оқлаётган пайт камаз автомашинаси уриб кетиши оқибатида оламдан ўтиши хам ижтимоий тармоқни яна ларзага келтирди.

Энди Самарқанд вилоят хокими, Каттақўрғон туман хокими ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва бирқанча янгилик тарқатувчи сайтлар нишонига айланди. Яна секин-аста қорлар ёғиб излар босилмоқда!

Бу воқеалар кимнинг айби билан бўлди, ким жазоланиши керак? Нега бирор воқеага шахсан призидент аралашиши керак? Бошқа масъул мутасаддилар қонун доирасида ўз зиммасдаги ишни нахотки ўз ақли билан бажара олмайди? Нега шахсан президентнинн буйруғини кутишади? Нега қонунлар ишламайди? Нега ички ишлар вазирлиги ишламайди? Нега сенаторлар жим? Нега? Нега? Нега?

Саволлар жуда кўп. Фақат биттагина ноўрин жавоб келади, хаммасига ўзимиз айбдормиз. Ўзимиз қултабиатмиз. Ўзимиз буйруқ бўлмагунча ишимизни ўзимиз билиб бажармаймиз. Ўзимизнинг хуқуқимизни талаб қилмаймиз. Ўзимиз хақорат эшитсакда индамаймиз. Ўзимиз бирор қонун ноўрин чиқарилсаям қаршилик қилмай олқишлаб қабул қиламиз.

Муаллиф: Зафар Хандамов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёев собир муродовни ўз ишини эплай олмагани учун ишдан олди

Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши давомида Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими Собир Муродов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ...

Жомбой тумани ҳокими умид назаров ҳам ишдан олинди

Президент Мирзиёев Жомбой тумани маъмурияти фаолиятини танқидий баҳолади. Жомбой тумани ҳокими Умид Назаров ҳам лавозимидан озод этилган. Шунингдек, қолган уч сектор ...

Самарқандда стадион ўрнида 5 юлдузли меҳмонхона қурилади

Самарқандда 2019—2021 йилларда қуриладиган меҳмонхоналарнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мажидовга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400