Тожикистоннинг чегараолди туманларининг аҳолиси ички паспортлар билан Ўзбекистонга бора олмаяпти

Тожикистоннинг чегараолди туманларининг аҳолиси ички паспортлар билан Ўзбекистонга бора олмаяпти

Тожикистоннинг чегараолди туманларида истиқомат қилувчи айрим аҳоли вакиллари ички паспортлар билан Ўзбекистон билан чегарани кесиб ўта олмаяпти. Бундан аввал расмийлар тожик-ўзбек чегараси яқинида истиқомат қилувчи фуқароларга 30 километрлик масофага қадар ўзаро борди-келди учун рухсат беришган эди.

Ўзбекистон билан чегарадаги Турсунзода шаҳрида истиқомат қилувчи Азим Муродовнинг 25 март куни айтишича, эндиликда чегарада янгича қоида жорий қилинган. «Авваллари бизга қўшни мамлакатга бориш мақсадида чегарадан ўтиш учун ички қизил паспорт билан рухсат берилган эди, энди эса чегарачилар бу мумкин эмас, дейишмоқда», – дейди Азим Муродов.

Унинг сўзларига қараганда, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олиши учун имконияти ҳам, вақти ҳам йўқ экан. «Чегара олдида истиқомат қилувчи кўпчилик фуқаролар қўшни давлатга шунчаки, бекорчиликдан ёки диққатга сазовор жойларини томоша қилиш учун эмас, балки маҳсулот олиб келиш ва бироз пул ишлаб келиш учун боришади, шу сабабли хукумат бизга қандайдир имтиёз яратиб бериши керак», – дейди Азим Муродов.

Шу каби муаммога Сўғд вилоятининг Конибодом тумани аҳолиси ҳам дуч келди. Фейсбук ижтимоий тармоғининг фойдаланувчиларидан бири 25 март куни шундай ёзди: «Яхшиси хорижга чиқиш паспорти нархини камайтиришса бўларди. Бирор бир мамлакатда хорижий паспорт Тожикистончалик қиммат эмас. Масалан, бизда хорижий паспорт нархи 800 сомони (90 долларга яқин), қўшни Қирғизистонда эса – 80 сомони».

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида яқинда эришилган қоидаларга кўра, икки мамлакат фуқаролари қўшни давлатга фақат хорижга чиқиш имконини берадиган паспорт билан бора оладилар. ​

30 кунлик визасиз режим жорий қилингандан бери тожик-ўзбек чегарасидаги чегара постларида одамларнинг навбати пайдо бўлди. Айрим одамларнинг айтишича, чегарада, унда ҳам бўлса асосан тожик томонида бир неча соат навбатда туриб қолишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“тожик эйр” 431 тобутни бепул келтирди

Тожикистоннинг миллий авиакомпанияси “Тожик Эйр” 2017 йилда жаҳонинг олтида давлатидан 431 та юртдошлар тобутини Тожикистонга бепул келтирган. (more…)

“талабалар кубоги – 2018” ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуал ўйини доирасидаги “Талабалар кубоги-2018” турнирининг 2-минтақавий ...

Оав: дийдамиз қотаяпти…

Кеча Қозоғистонда мудҳиш авария содир бўлди. Ўзбекистонликлар кетаётган «Lada Largus» автомобили юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетди. Натижада олти нафар ҳамюртимиз ...