ОРДЕН МУБОРАК, БОБОМУРОД

Салом, азизлар! “Бирдамлик” ХДҲ аъзолари яна йиғилишдик.

Бу сафар пойтахтимизнинг  кино преьмералар намойиш этиладиган Панорама майдони яқинида жойлашган Тошкент шаҳар суди биноси ёнида, Бобомурод Абдуллаевнинг суди муносабати билан.

Суд бошланишига саноқли дақиқалар қолганида илҳақ бўлиб кутаётган Лидеримиз Қаҳрамон Маҳмуд ниҳоят етиб келди. Етиб келгунича йўллар тирбанд бўлиб қолганидан жуда диққат бўлгани сезилиб турар эди…

Шошилинч суд зали томон йўл олдик. Аммо бизни “суд зали тўлиб қолди, кимдир сизларнинг келишларингизни ичкаридан чиқиб, эълон қилиши керак эди, суд жараёни бошланиб кетди, кейинги судда қатнашарсизлар”  каби сабаблар билан дарвоза постидагилар қайтаришди.

Ноилож ташқарида қолдик. Аммо суд иштирокчиларидан суд жараёни хулосалари ва маълумотлари ҳақида яқиндан танишиш учун  суд тугашини кутишга қарор қилдик.

Ўзимиз, фаолиятимиз, бугунги куннинг долзарб мавзулари ҳақидаги қизғин суҳбатлар, фикр алмашишларимиздан сўнг заҳирамиздаги вақтдан унумли фойдаланиш учун Гулзамон Акбар ва Қаҳрамон Маҳмуд шу яқин атрофдаги “Адабиёт тарихи” музейини айланиб келишга қарор қилишди.

Рўзибой Азимий ва мен  кутиш скамейкасида қолиб яна турли мавзулардаги суҳбатларимизни давом этдирдик…

Суд биноси ҳовлисига қарашли ерда баҳорий юмушлар қизғин(!), осмон денгизи эса секин аста чайқалиб(!),  сокин ҳамда ўзига хос  сирли шивирлари билан атрофга тозалик ва ёқимли ифорлар тарата бошлаган ҳам эдики, иштирокчилар бирин кетин чиқиб кела бошлашди.

Атроф бир пасда  суд жараёнини муҳокама қилиб, қизғин фикрлашишаётган одамлар билан гавжум бўлиб кетди.

Кўпчиликнинг диққатини ярқ этиб  ўзига тортган воқеа шу бўлдики, кўзлари ёшга тўла Бобомурод Абдуллаевнинг рафиқаси (инглиз тили ўқитувчиси) Балхибаева Қутлуғқизнинг қўлларида унинг турмуш ўртоғи муносиб деб топилган “Мардлик” ордени виқор билан порлар эди.

Орден соҳибининг онаси эса камсуқум ва хокисор аёл Мадаминова Гавҳаржон ая  ўғлининг тақдири қандай ҳал бўлишини кимдир айтиб беришига  илҳақ бўлиб, кўнгил сўраш учун  уни суҳбатга тортганганларга  умид  билан мўлтираб термулар ва илинж билан жовдираб  қулоқ тутар эди.

Юртга шундай олийжаноб фарзандни тарбиялаб етказган Онахонни биз ҳам қўлимиздан келганча овутар эканмиз, беихтиёр қалбимиздан шундай гаплар кечди:

Сабрингиз, меҳрингиз, меҳнат ва машаққатларингиз учун Сизга таъзимдамиз Онажон!.. Бугунги орденинг энг муносиб эгаси аслида Сизсиз!!!

ОНАХОНИМИЗГА ЎЗ ФАРЗАНДИНИНГ ОЗОДЛИГИНИ КЎРИШ, ИЛОҲИМ, ТЕЗ КУНЛАРДА  НАСИБ  ҚИЛСИН!!!

Кейинги суд вақти: чоршанба, соат 14. 30 да.

Тафсилотлар билан таништиришда давом этамиз.

Муаллиф: Дилфуза  ЛАНГАР

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Денов туманидаги бозор ҳожатхонасига янги туғилган чақалоқни  ташлаб кетишди

Интернетда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги бозор ҳожатхонасига ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқ топиб олингани ҳақидаги видео тарқалди. Унда шифокорлар, ИИБ ...

Гулнора каримова дубайдами?! бош прокуратура расмий баёнот берди

Айрим ОАВда Гулнора Каримованинг Ўзбекистон қамоғидан озод этилиб¸ Бирлашган Араб Амирликларига етиб келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айтилишича, Гулнора Каримова хусусий ...

Қувада сув йўқ, жўмрак йўқ, қарздорлик ҳисобланмоқда

Қува туман “Пахтакор” МФЙ, “Ўзбек” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишди, деб ёзади ...