Журналист Бобомурод Абдуллаев Андрей Сахаров номидаги “Жасорати учун” нишони билан тақдирланди

26 март 2018 йил соат 15-00 да Жиноий ишлар бӯйича Тошкент шаҳар судида судья Зафар Нурматов раҳбарлигида Ӯзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси 4-банди билан айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаётхон Насрединов, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровларнинг суд иши давоми бӯлиб ӯтди.

Судда АҚШ, Россиядан кузатувчилар ва журналистлар иштирок этди. Шунингдек, судда Хьюман Райтс Вотч, «Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракати вакиллари ва журналистлари ҳамда бир неча инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти вакиллари қатнашди.

Судда журналист Бобомурод Абдуллаев Тошкент шаҳридаги МХХ тергов изоляторида ӯзига қӯлланган қийноқлар хусусида дадил ва равон гапириб берди. МХХ ходимлари уни қийнаш учун омбур, қайнатгич, электр токи, дубинка қӯллаганини алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга Бобомурод Абдуллаев МХХ ходимларининг зулм ва зӯравонликларини, шафқатсизликларини, беайб кишидан сохта кӯрсатмалар олиш учун ҳар қандай ишга тайёр эканликларига алоҳида урғу берди.

Суд иши тугагандан кейин журналист Данил Кислов Бобомурод Абдуллаев Андрей Сахаров номидаги “Жасорати учун” нишони билан тақдирланганини эълон қилди ҳамда мазкур нишонни Абдуллаевнинг рафиқаси Қуттиқиз Балхибоевага топширди.

Бобомурод Абдуллаев, Шавкат Оллоёров, Ҳаётхон Насретдинов ва Равшан Салаевларнинг навбатдаги суд иши 28 март куни соат 14-30 да бӯлиб ӯтади.

Муаллифлар: Қаҳрамонхон Маҳмуд, Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналистика ва журналистлар муаммолари ҳақида айрим мулоҳазалар

Бундан бир неча йиллар олдин журналистларга, тўғрироғи эса уларнинг касбий фаолиятига нисбатан танқидий кайфиятда эдим. Хатто "тўрва халтали" журналистлар ҳақида мақола ҳам ...

Ўзбекистонда йил бошидан буён 90та қотиллик содир этилди

Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ...

Леонардо да винчи картинаси 450 миллион долларга сотилди

Нью-Йоркдаги "Christie's" аукцион уйида Леонардо да Винчининг «Дунёни қутқарувчи» картинаси 450 миллион долларга сотилди. Картина россиялик миллиардер Дмитрий Риболев қўлида ...