Бу даражага келишимизга ким айбдор?

Бу даражага келишимизга ким айбдор?

СССР даврида ишсиз қолган фуқаронинг уйига уч-тўрт кун ичида уч Ҳанка нозири келиб, уни иш билан ихтиёрий мажбурий таминлаган экан.

Ўша пайтлар ойлик иш ҳақи ҳам етарлича бўлган. Ҳозирги кунда ишсизлик биринчи ўринда бўлиб, хорижга иш излаб кетувчилар жуда кўп!

Улар орасида ёлғон ваъдаларга учиб террористик гуруҳларга кириб қолгани қанча, қулликка мажбурлангани қанча, меҳнат шартномасисиз, оғзаки келишув билан ишлаб ойлик ололмагани қанча, миллатчиларнинг қўлида жон бергани қанча, фоҳишаликка чиқиб кетгани қанча?!

Бундай бўлмаслиги учун давлат иш ўринлари яратиши керак дейдиган бўлса, энг аввало мансабдорлар бозор иқтисодиёти шароитидамиз, тадбиркорлик қил, фермерлик қил, иш ўрни ярат баҳоналари билан қутулишади.

Тадбиркорлик қилиб иқтисодинг яхшиланса, ҳисоб рақамингда пулинг кўпайса, мажбурий ҳомийлик, қўшимча тўловларни кўпайтириб, ривожланишга қўйишмайди.

Мабодо ҳақингни талаб қилиб тортишгудек бўлсанг текширув ўтказиб бир йўла банкрот қилишади!

Хўш шу даражага келишимизга ким айбдор?

Муаллиф: Зафар Ҳандамов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тадбиркор ҳақми ёки тошкент шаҳар божхона бошқармаси?

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” Бирор хорижий давлатда қўлингизга тушган маҳсулотда шу ёзувни ўқиб қолсангиз фахрланасизми? Мен фахрланаман. Навбатдаги журналистик текширув ...

Мирзиёевнинг аҳолини нақд пул билан таъминлаш ҳаракатлари натижа бераяптими?

  "Андижон шаҳрининг Боғишамол мавзесида жойлашган автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида биттадан ташқари ҳеч бир қайси дўконда терминал йўқ. Ҳаммаси фақат нақд пулга савдо ...

Истеъмолчи: кеча ва бугун

Барчамиз Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг пайдо бўлиш тарихига асосан,1962 йилда АҚШ президенти Жон Кеннедининг кўрсатмаси билан Истеъмолчилар ишлари ...