Фирибгар фермер

Фирибгар фермер

Бир фермер қариндошим бор эди. Тез-тез холимдан хабар олиб турар, аксарият ойнинг охирида Бўстонда пайдо бўларди. Тинмай кредит олиб, ёпиш билан овора эди.

Биринчи кредит олганда беш юз миллион олди ва юз тонналик музлатгич қуриб олди.

Бу кредитни ёпиш учун бир миллиард кредит олди.

Уни ёпиш учун икки миллиард кредит олди…

Хуллас, хозир ҳар ойда банкка 35 миллион қайтариши керак экан!

Хазиллашаман:

– Қурганинг бир дона музлатгич, шунча кредитни қандай қайтарасан?

У эса мени ҳам ўзи ботган ботқоққа тортади:

– Ҳамма банкирлар билан танишман, сенгаям олиб берайми? Кредит олишнинг қонун қоидалари билан таништирай. Бизнес план тузиб банкка борасан. Кредит сўрайсан. Банкни бошлиғи ўзи учун эмас, тепага узатиш учун беш фоиз пора сўрайди, берасан. Нукус бизнес планингни кўриб чиқади ва залог сўрайди. Табиийки, сенда залокка қўйишга нарса йўқ. Ҳоким бобонгга борасан, у залог топиб беради, барака топкур… Кредит ҳисоб рақамингга тушади ва бу пулни музлатгич сотадиган фирма ҳисобига хайдайсан! Ва нақд пулга бир сўмлик музлаткични икки сўмдан сотиб оласан. Музлаткични қанчалик тез қурсанг – ўзингни фойданг! Чунки, банк сенга бу кредитни уч йилга берган; у олти ой сабр қилади, кейин банк кредитга олган пулинг ҳамда 18 ёки 22 фоиз устамани қўшади ва қолган ўттиз ой мобайнида ойма-ой талаб қилиб олаверади!

– Ҳисоблаб кўрамиз… Агар олибсотарларнинг юз тонна олмасини сентябрнинг охиридан то декабрнинг охиригача сақлаб берсанг ва ҳар кило учун “ЮЗ СЎМ”дан “услуг” олсанг, ўн миллион сўм фойда кўраркансан? Эҳҳе, музлаткични пулини камида ўн йилда қопларкансан!

– Шуни айтаман-да? Кредитни қайтаришнинг умуман иложи йўқ. Шунинг учун яна кредит олишга мажбур бўласан. Яна қариндош-уруғ, таниш-билишдан қарз олиб, беш фоиз порани берасан ва бу сафар бир миллиард кредит оласан. Залог топиб бергани учун бобонгга кредитдан йигирма фоиз берасан. Кейин шу кредитни ёпиш учун яна кредит оласан…

– Сени “нормални” одамми десам, ғирт фирибгар экансан-ку?

– Ҳақиқий фирибгарликни Самарқандда кўрдим. – деди у. – Бир куни селекторда Қишлоқ Хўжалиги вазири Мирзаев шундай деди: “Қорақалпоғистонда боғдорчилик оқсаяпти… Мусо Тажиддинович, боғбонларингизни бир автобус қилиб Самарқандга – фалончи фермерникига юборинг, бир ўзи икки минг гектар боғни қандай яшнатиб қўйганини кўриб келишсин!” Борсак, ҳалиги фермернинг йигирма гектар боғи бор экан. Қолгани қоғозда! Уям биздек кредит олиб, ёпиш билан овора экан. Ундан сўрадим: “бу ишларнинг охири нима билан тугайди, деб ўйлайсиз?”

– Кўрамиз! – деди у. – Биздан олдингилар қилган ишни қилармиз, балки?

– Нима қилишган?

– Поездга минишгану, шатта Россияга жўнаворишган!

Ҳикоямни бошида қариндошимни бекорга ўтган замонда эсламадим. Яқинда у ҳам Россияга жўнаб кетди…

Мақола Қадамбой Отабоевнинг “Фэйсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...

Қарзсиз қозоғистонликлар сони 3 миллионга етди

Биринчи кредит бюроси бўлиб тўлаш қарзнинг кўпайишини аниқлади. Шунингдек, Қозоғистонда банкдан қарзи бўлмаган 3 миллион киши борлигига ҳам аниқлик киритилди. Биргина ўтган ...

Путин валюталар курсини кўчаларда кўрсатишни тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолади

Россия президенти Владимир Путин банкларга кўчаларда валюта алмаштириш курсларини кўрсатувчи таблолар ўрнатишни тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳужжат Россия расмий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400