Франциядаги сайёҳлик компаниялари раҳбарлари махсус рейс орқали Самарқандга келди

Париж туристик компаниялари ассоциациясининг йиллик йиғилиши Самарқандда ўтказилади. Шу мақсадда 31 март куни эрта тонгда Франциянинг Париж шаҳридаги туристик компаниялар ассоциацияси (Ile de Franc) аъзолари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг махсус рейси орқали Самарқандга келди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: «Islaminstitut.uz»

Жорий йилнинг 22 февраль куни Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси Париждаги туристик компаниялар ассоциацияси билан ҳамкорликда ассоциациянинг навбатдаги йиллик йиғилишини Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришган эди. Ушбу келишув асосида Париждаги туристик компанияларнинг 100 нафардан ортиқ раҳбар ва масъул ходимларининг Ўзбекистонга ташрифи уюштирилди.

Самарқанд халқаро аэропортида меҳмонларни Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов бошчилигидаги расмийлар тантанали кутиб олди.

Шаҳар ҳокими меҳмонларни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, ассоциациянинг навбатдаги йиғилиши Самарқандда ўтказилишини қўллаб-қувватлаши ва бунинг учун барча имкониятлар яратилганини таъкидлади. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва шаҳардаги сайёҳлик фирмалари Париж шаҳри билан туризм соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Ile de Franc ассоциацияси президенти Лионель де Робие Франциядаги сайёҳлик компанияларининг Ўзбекистонга мазкур ташрифи икки давлат ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва бу борада янги истиқболлар очишга хизмат қилишини таъкидлади. Кутиб олиш маросимининг юқори савияда ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирди.

«Самарқанд қадимий Буюк ипак йўлининг маркази, мўъжизавий шаҳар. Бу шаҳарга келиш ва унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиш ҳар бир французнинг орзуси ҳисобланади. Шунинг учун бугун Самарқандга Франциядаги энг йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари ташриф буюриб, бу ердаги туризм индустрияси иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш ниятида. Ассоциациямизнинг навбатдаги йиғилишини ушбу тарихий шаҳарда ўтказиш эса, биз учун улкан шараф», – деди Лионель де Робие.

Ташриф давомида ассоциациянинг йиғилиши ўтказилиши баробарида Самарқанд шаҳридаги туристик объектларга саёҳат, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг туризм имкониятлари бўйича тақдимотлари, маҳаллий туристик фирма ва компаниялар вакилларининг француз ҳамкасблари билан учрашувларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Меҳмонлар 2 апрель куни Бухоро шаҳрига саёҳат қилади.

Мақола daryo.uz сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ва грузия ўртасида тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб, Тошкент- Тбилиси -Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновларини тақдим этади. Бу ҳақда ...

Исроилнинг космик аппарати ойга қўна олмасдан, ҳалокатга учради

Исроилнинг «Берешит» космик аппарати Ойга қўниш вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақида миссия раҳбарларидан бири хабар бериб ўтди, деб ёзади “Хабар.уз” сайти. Аппарат қўниши ...

Қирғизистон президенти: жалолобод мэрининг воқеаси суриштирилади

Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тагаевнинг 72 ёшлик шаҳар яшовчиси Урниса Турдиевага мэрия иморатида қилинган  қўпол муомаласи суриштирилади. Бу ҳақда Қирғизистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400