Отамни Тўравой деган акаси бор эди. Раҳматли институтни битириб келганидан то ўлгунича давлат ишларида ишлаб ўтди.
Отам “Туманда акам ишламаган амал йўқ, фақат туман ҳокими бўлмадилар” дейдилар.
1996 йил туманимизда “ElТех” текстил фабрикаси ишга туширилди. Шу вақтларда Тўравой отам “налог”ни бошлиғи эди, улар айтган бир гап сира ёдимдан чиқмайди:
– Агар ЭлТекс ишга тушса, давлатимизга бизники каби ҚИРҚ районнинг фойдасини беради!
Улар айтган иккинчи гап ҳам юрагимга муҳрланган:
– Биргина бизнинг туман етиштирган пахтани қайта ишлаш учун камида ҚИРҚТА ЭлТекс қуриш керак!
ЭлТекс шунча фойдали экан, нега банкрот бўлди, нега хозир ишламай ётибди?
Кўпчиликни фикри шундай:
ЭлТексни давлат қурди. Хукумат раҳбарлари давлатдан ҳам кўп фойда кўришди. Бу нафси ўпқонлар ЭлТексни банкрот қилишди…
Бош ролларда:
Нафақат ЭлТекс, балки ҚаТексни ҳам хонавайрон қилган қари хотинбоз М…уттахам Т…урқисовуқович ва бошқа майда-чуйдалар!
Муаллиф Қадамбой Отабоевнинг “Фэйсбук” саҳифасидан олинди