Ўғри-ю муттахам, фирибгарлар ҳар жабҳада бор, сабаби: ўзбекона андиша! 

Ўғри-ю муттахам, фирибгарлар ҳар жабҳада бор, сабаби: ўзбекона андиша! 

КЎМИР КЎРДИ

Бир амаллаб баҳорга чиқиб олдик. Куни кеча – баҳорнинг қуёш нуридан баҳраманд бўлиииб ўтирсам, укам телефон қилиб қолди:

– Ака, уйдамисиз? Сизга икки тонна кўмир олиб бораяпман!

– Яна қанақа кўмир? – хайрон бўлдим. – Ёз келди, калланг жойидами?

– Жойида, – деди у. – Ноябр ойида овул советга мурожаат қилибмидингиз?

– Хўш?

– Овул совет арзон баҳодаги кўмирга спрапка берганмиди? Янгам бу спрапкани темир йўлдаги кўмир тарқатиш шахобчасига олиб бориб бериб, бизнинг уйдаги уй телефони номерни берган. Энди навбатингиз келибди, телефон қилишди!

– Жооон ука, – ялиндим. – Мени қийнама, хозир пулим ҳам йўқ!

– Сиздан биров пул сўрадими, ака? – деди у. – Хукумат берган вақтда олиб қўяверинг! Ҳа демай яна қиш келади, ўшанда ёқасиз!

Кўмирни молхонанинг орқасига тўкиб, укам менга қаттиқ тайинлади.

– Янгам ишдан келгандан айтинг, кўмирни тезлик билан киргизиб ташлашсин, тағин ёмғир ёғиб кўмир эриб қолмасин, эртага вақт топсам, ўзим ҳам ёрдамга келаман?

– Олиб келган кўмиринг брикетми-ё, эриб кетмасин дейсан?

– Хей ака-йей! – кулди укам. – Арзон баҳоли кўмир бўлади-ю, брикет бўладими? Майдаси бор, янгам ёзда молни тезаги билан қўшиб таппи қилади!

Ишдан келгач, хотиним севинчли хабарни эшитиб, “кўмир кўрди”га шошди, аммо негадир шўппайиб қайтди. Айтишича, майдаси кўпмиш, энг йириги муштдай эмиш.

– Қўй сиқилма, хотин! – юпатдим уни. – Арзон бўлади-ю, яхши бўладими? Хозир интернетда кўрдим, брикет кўмирнинг килоси 15 сўм, энг арзон кўмир 10 сўм экан. Камазчи ўртоғи текин олиб келган бўлса, 20-25 мингга тушган – бу кўмир! Қиши билан олибсотардан кўмирнинг халтасини 25-30 минг сўмдан олдик, шунча кўмир бизга текин тушди, севин!
Дам олиш куни кун бўйи хотиним билан болам кўмирни элашди, ташишди.
Тушликда хотиним шундай деди:

– Темирйўлдагилар укангизни туширишибди, кўмир деб алдаб, қум бериб юборишибди!

– Эй ўқимаган! – дедим ўқимишлилигимдан фаҳрланиб. – бу қум эмас – кўмирни майдаси! Ёзда молни тезаги билан аралаштириб таппи қуясан!

– Хозир сизга обкелиб кўрсатаман! – деб бир сиқим ростакам қум олиб келди ва шундай деди. – Мана кўринг! Бу нима: қум – чагами, ахир? Бундан таппи қуйиб бўлмайди, хайф укангизни Полвошга бориб келишга кетган вақти!

– Сендан бўлди! – дедим бўш келмай. – Маҳаллакомдан спрапка олайлик, арзон кўмир олайлик дединг! Мана оқибати! Ота-бобо айтган – хотинни гапига кирма, деб!

– Сизми – менми? – асабийлашди хотиним. – Ўзинггиз-ку, маҳалладан спрапка олдирган, Полвошга топширтирган?

– Шундайми? Мумкин, мумкин. Эй хотин, менда калла қолибми, еб бўлдинг-ку? Сендан бўлдими ё мендан – ишқилиб, икки ўртада укамнинг ярим кун вақти бекор кетди…

Итого-о-о…

Дам олиш куни тушдан кейин “хормасин”га келган укамга бўлган гапни айтиб бердим. У эса

“Бундан хабарим бор!” – деди ва бўлган воқеани бошидан айтиб берди:

– Жума куни тушликка келсам, “дамашни” телефон жиринглади. Полвошдаги кўмирчилар экан. “Навбатингиз келди, олиб кетинг” дейишди. Баҳосини сўрадим. “Тоннаси 157 мингдан, икки тоннаси 314 сўм бўлади” дейишди, мана квитанция.

“Юк машина қидириб юрманг – ўзимизда машина бор, Бўстонгача юз минг сўмга обориб берамиз” дейишди. “Икки қадам жойга юз минг – бу ҳақиқий толончилик-ку?” деб КАМАЗчи ўртоғимникига бордим.

У “пулинг керакмас, ўзим опкелиб бераман” деди ва Полвошдаги “кўмир склад”га бордик. Аммо бу омборнинг ўз қонун-қоидалари бор экан, “посторонни” уловлар девор ичкарисига киритилмаскан…

Жўрам машинаси билан ташқарида қолди, ичкарида турган омборхонанинг ўз машинаси билан кўмирни олиб келдик…

– Кўмирни ичида қум қандай пайдо бўлиб қолди?

– Кўмир омборида умуман тарозу деган нарса йўқ экан. Олдида “ковуш”и бор бир трактор турибди, унинг бир “ковуш”и бир тонна эмиш, яна билмадим? Полвош билсангиз – қумлик устида жойлашган, трактор ҳар “ковуш”ининг яримини қум билан тўлдиради, денг…

Уруш топай десанг, у ҳам яна бировни буйруғини бажараётгани аниқ. Қолаверса, буёғи ўзбекчилик

– юзидан талашга андиша қилдим…

Шундай қилиб, икки тонна “кўмир” бизга 414 сўмга тушди ва унинг ичидан етти халта кўмир элаб олдик.

Шунда бизга бир халта кўмир деярли 60 минг сўмдан тушди!
Хотинимга маслахат бердим.

– Хотин, томорқамизнинг тупроғи қип-қизил тандир совға тупроқ, мана бу қорайтирилган қумдан тўксанг – ҳам еримиз юмшайди, ҳам қораяди!

Муаллиф Қадамбой Отабоевнинг “Фэйсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қисқа муддатда атамбаевнинг сочлари оқариб кетди – оав

Арашан қишлоғига Ҳайит намозига ташриф буюрган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўйчан эди. Камига, сочлари оқариб кетганди (more…)

“мирзиёев сиёсатининг ҳиди чиқа бошладими?”

  "Тошкент шаҳри Кўҳна Чўпонота маҳалласи. Домда умуман яшаб бўлмаяпти. Чунки биринчи қаватда қўшнилар товуқлар боқишади. Ойнани очишимиз билан товуқ аҳлатининг ҳидига ...

«миллион» жамоаси салкам 200 миллион сўм давлат божи тўлаши керак!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400