Йил охиригача Ўзбекистонда хорижий валюта учун 1000 та банкомат пайдо бўлади

Йил охиригача Ўзбекистонда хорижий валюта учун 1000 та банкомат пайдо бўлади

Ўзбекистон тижорат банклари бу йил чет эл валютасини ечиб олиш учун 1000 дан ортиқ банкоматлар сотиб олади. Бу ҳақда республика Марказий банкининг матбуот хизмати хабар қилди.

Марказий банкнинг маълумотларига қараганда, банкоматлар тармоғининг кенгайиши босқичма-босқич бўлади. Аваллари улар камдан-кам банк филиаллари ва меҳмонхоналарда учрарди.

Президент қарорига биноан, 1 апрелдан бошлаб, ҳар бир истаган киши халқаро тўлов карталаридаги хорижий валютани нақд қилиб олиши мумкин. Бу қоида конверсион карталар деб аталадиган карточкаларга ҳам жорий қилинади.

Бундан ташқари, банклар халқаро тўлов карталари орқали чет эл валютасини олиш ва сотиш бўйича операциялар ўтказиш учун ҳисобларни дистанцион бошқариш тизимини биринчи марта жорий қила бошлашди.

Бир қатор банклар чет эл валютасини сотиб олиш ва сотишни амалга оширишга имкон берадиган мобил иловаларни ишга тушириб бўлишди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Собиқ ҳокимдан 400 минг доллар пора олиш айблови олиб ташланди

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 2018 йилнинг 7 сентябрь куни пора олиш вақтида қўлга туширилгани хабар қилинган эди. У ер участкаларини ажратиш бўйича пора ...

Ҳайдовчилардан пул талаб қилиш йҳхх ходими учун пасткашлик

Бугун, 29 апрель куни ИИВ Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати ...

G7 давлатлари россия газини рублда сотиб олишдан бош тортди

Ўтган ҳафта Россия президенти Владимир Путин табиий газини “дўстона бўлмаган мамлакатлар”га экспорт қилиш учун рус рубли билан савдо қилишни эълон қилган. Бироқ “Катта ...