Қўзивой бўривойнинг фермасида қандай ишлади?

Қўзивой бўривойнинг фермасида қандай ишлади?

Қўзивой, бўривойнинг товуқ фермасига ишга кирибди. 100 дона товуқдан кунига 100 дона тухум топширмасанг, ҳар кунги режа бажарилмагани учун ойлигингдан 10% қирқаман, дебди бўривой! Агар кетма-кет 11 кун режани бажармасанг, ўзингни ейман дебди.

Хуллас қўзивой ишни бошлаб юборибди! Бирқанча вақт ишлар яхши кетиб,қўзивой режаларни бажариб юрибди…. кунлардан кун ўтиб,товуқлар қариб тухум сони камайибди. Биринчи кунига 95 дона тухум топширган қўзивойнинг ойлигидан 10% эмас 20% қирқилибди.

Иккинчи кунга яна 10% эмас 50% қирқилибди. Шунда қўзивой, бўривойнинг қабулига кириб: хўжайин, бу инсофдан эмас, товуқлар қариган, тухумдан қолаяпти, бунинг устига ойликдан кўп қирқаяпсиз,депти.

Бўривой: Эй ишёқмас, яна икки кун режани бажармасанг ўзингни ейман дебди.

Қўзивой хаётдан хафа бўлиб,нима қилишини билмай, сўнгги умид илинжида шерхоннинг қабулхонасига шикоят аризаси юборибди ва умидини шунга тикиб бўривойнинг фермасига ишлагани кетибди…..

Қўзивойнинг шикоят хати кўриб чиқилишини таъминлаш,айиқвой зиммасига, айиқвой ўз навбатида назоратни йўлбарсхонга оширибди. Йўлбарсхон мурожатларни тақсимлаётгани ва унинг вақти етишмаётганлиги сабаб у бу ишнинг ижросини таъминлашни бўривойнинг ўзига топширибди! Бўривойнинг тушунтириш хатидан….

Шерхон жаноблари! Сизнинг қабулхонангизга келган шикоят аризасига жавобимиз қуйидагича!

1. Хақиқатдан менда товуқ ферма мавжуд бўлиб,бу ферма орқали мен юртимиз ривожи учун хизмат қилаяпман!

2. Мен бу фермани ёлғиз ўзим юритаман ва ўзим мехнат қиламан! Менда хечқандай қўзивой исмли ишчи ишламайди!

3. Сизга шуни ишонтириб айтаманки ёшим ўтиб,жисмоний мехнат оғирлик қилаётгани сабабли ишга 2-3 қўзивойларни олиб иш билан таъминлашга ваъда бераман!

Бўривой тўқ қорин билан илхомланиб жавоб мактубини қўзивойнинг пўстаги устида ёзар эди…..

Муаллиф Зафар Хандамовнинг “Фэйсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Угандада 46 киши очликдан ўлди

Шарқий Африка давлатларидан бири Угандада бир неча ой давом этган қурғоқчилик сабабчи бўлган очарчиликдан 46 киши вафот этди. Караможа депутати Файт Накут матбуотга берган ...

Мирзиёев: “қийноқ қўллашга ўрганган кўнгил, ўлганда қолади”

Президент Мирзиёев қийноқларга қарши фармонни қабул қилиш осон бўлмаганини айтди. У қийноқларга қарши фармон ҳаммага ҳам ёқмаслигини билдирган. Давлат раҳбарининг ...

Қамашидаги мактабларга нам брикетлар ва сифатсиз кўмирлар етказиб берилмоқда

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида мавжуд 89 та умумтаълим мактабига 1312 тонна брикет нам ҳолатда етказиб берилмоқда. Натижада мазкур ёқилғи маҳсулоти 200-300 кг кам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400