Россияда қонуний туғиш мумкинми? Ҳомиладор мигрант аёллар учун эслатма

Россияда қонуний туғиш мумкинми? Ҳомиладор мигрант аёллар учун эслатма

Россия қонунчилигида туғаётган аёлга бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт дейилган бўлсада, амалда ҳомиладор мигрант аёллар кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқда. Ушбу мавзуда мутахассис фикри билан танишинг.

Охирги бир неча йиллар давомида Ўзбекистон ёки Тожикистон фуқаролари Россияда қаерда ва қандай қилиб қонуний туғишлари мумкинлиги масаласи – энг мунозарали масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Қонунда ушбу масала бўйича туғаётган аёл ва тиббий ходимларнинг мажбуриятлари аниқ кўрсатилган бўлишига қарамасдан, ҳаётда уларни бажармаслик ҳолатлари тез-тез учраб туради.

Sputnik Тожикистон мухбири Халқаро “Қизил хоч” (ХҚХ) жамиятининг соғлиқни сақлаш масалалари координатори, тиббиёт фанлари доктори Даврон Мухамадиев билан ушбу мавзуда суҳбат қилди.

Асли тожикистонлик бўлган Мухамадиев узоқ  йилллар давомида ўз ватандошларига тиббий масалалар бўйича турли маслаҳатлар бериб келади.

— Даврон Мансурович,  Россияда ҳомиладор хорижий фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш масаласи қандай кечмоқда?

— Ушбу масаланинг икки томони бор: теория ва пратика. Россияда хорижий фуқароларга, жумладан ҳомиладор аёлларга ҳам  тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқий база ёмон эмас. Теорияда у бошқа мамлакатлардагидан қолишмайди, лекин унинг амалда бажарилиши, аксарият ҳоллларда, кўнгилдагидек эмас.

Россия ҳудудида хорижий фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича асосий норматив ҳужжат, бу – Россия ҳукуматининг 2013 йил 6 март куни қабул қилинган 186-сонли “Россия Федерацияси ҳудудида хорижий фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш Қоидалари” номли қароридир.

Ушбу Қоидаларнинг 3 бандига кўра,  хорижий фуқароларга бепул тиббий хизмат инсон ҳаётига хавф соладиган, кучли оғриқ билан боғлик қуйидаги ҳолларда кўрсатилиши шарт:

  • кутилмаган ўткир касалликка чалинган ҳолларда;
  • сурункали касалликлар зўрайганда;
  • юрак хуружи тутганда;
  • ўткир пневмония (ўпка шамоллаши);
  • бош-мия жароҳати,  суяклар синиши, чиқиши ҳолатларида;
  • лат ейиш, кесиш, куйиш, заҳарланиш ҳолатларида;
  • ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш учун;

Шунингдек, жигардаги тош, гастрит кучайиши, ошқозон яраси ва бола туғиш ҳам инсон ҳаётига хавф солувчи ҳолатлар ҳисобланади.

Бундай  ҳолларда, (тиббий суғурта бор-йўқлигидан қатъий назар) зудлик билан тез ёрдам бригадасини чақириш керак.

— Чақирилган тез ёрдам бригадаси, ҳомиладор аёлдан тиббий суғурта рақамини сўраса нима қилиш керак?

— Ҳаётда бундай ҳоллар ҳам учраб туради, тез ёрдам ходимлари ноқонуний равишда хорижий фуқаролардан Мажбурий суғурта полиси рақамини талаб қилишади, у бўлмаган тақдирда беъморга тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортишади.

Тиббий ходимларнинг бундай ҳатти-ҳаракати, аслида Россия қонунларини қўпол равишда бузишдир.

Қонунда айтилишига кўра, инсон ҳаётига хавф солувчи, фавқулодда ҳолатларда ёки сурункали касалликлар кучайганда – тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун, мигрантларда  тиббий суғурта бўлиши талаб қилинмайди.

Агар тиббий ходим сизга шундай талаб қўйса, уларнинг ҳаракатлари ноқонуний эканини айтишингиз ва туман ёки  вилоят тиббий муассасаси раҳбарияти билан “қайноқ линия” орқали боғланишингиз мумкин.

Инсон ҳаётига хавф солувчи, фавқулодда ҳолатларда касалхонага ётқизиш керак бўлганда ҳам ана шу қоида амал қилади. Ушбу қоида фақат давлат тиббий муассасалари учун амал қилади. Хусусий клиникалар учун эмас. Буни билиб қўйиш муҳим.

— Ушбу қонунга кўра, туғиш жараёнида ҳам бепул тиббий хизмат кўрсатилиши мумкинми?

— Россия қонунчилигига кўра, барча давлат тиббиёт муассасалари чет эл фуқароларига туғиш вақти бепул тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт.

Бугунги кунда давлатга қарашли тиббий муассасалари пул ишлаш ҳуқуқига эгадир. Шунинг учун улар турли йўллар билан ҳомиладор аёллардан пул олишга ҳаракат қилишади. Масалан, чақалоқ туғилганидан кейин уни онаси билан пуллик палатада  жойлаштириб ёки бошқа услублар билан.

Аслида эса, агар она ва боланинг ҳолати яхши бўлса туғилганидан уч кун ўтиб уларга уйига жавоб бериш мумкин.

— Туғруқхонадагилар муддатидан олдин туғилган болага қараш учун пул талаб қилган ҳолатларда нима қилиш керак?

— Боя айтганимиздек, инсон ҳаётига хавф солувчи ҳолатларда (янги туғилган бола ҳаётига), тиббий муассаса бепул ёрдам кўрсатиши керак.

— Ушбу қонунга кўра, аёлларга ҳомиладорлик ҳолати билан боғлиқ бўлган бепул тиббий хизматлар кўрсатилиши мумкинми?

Ҳомиладорлик вақтида олиб бориладиган тиббий кузатув масаласи жуда жиддий. Бу ерда турли мақомга эга бўлган ёки турли мамлакатлардан келган мигрантлар учун турли имкониятлар мавжуд.

Агар фуқаро ЕОИИ мамлакатларидан (Арманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь),биридан келган бўлса, улар ҳеч қандай муаммосиз Мажбурий суғурта полиси олиб, Россия фуқаролари каби, барча хизматларни бепул олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Яшашга рухсатномаси бўлган мигрантлар учун ҳам ушбу қоида амал қилади.

МДҲнинг бошқа мамлакатларидан келган фуқаролар, Ихтиёрий тиббий суғурта сотиб олиб, унинг ёрдамида ўзларига яқин бўлган аёллар маслаҳатхоналарига бириктирилишлари  мумкин. Аёллар маслаҳатхоналарида ҳомиладорлик вақтида керак бўладиган барча кузатув, текширувлар ва бошқа тиббий амалиётлар бепул амалга оширилади.

— Тожикистон ёки Ўзбекистондан келган, қонуний ишлаётган меҳнат мигранти ҳомиладор бўлиб қолса,  у қандай  қилиб сифатили тиббий хизмат олиши мумкин?

— Қонуний ишлаётган барча мигрантлар кўнгилли тиббий суғуртага эга. Аксарият ҳолларда, бу суғуртанинг энг арзон тури бўлиб, у ҳомиладорлик билан боғлиқ харажатларни қопламайди.

Меҳнат мигрантлари учун энг яхши йўл: 20–25 минг рублга, барча керакли тиббий хизматларни ўз ичига олдган, хусусий клиникаларнинг ҳомиладорликка ихтисослашган тиббий суғуртасини сотиб олишдир.

— Россияда расман ишлайдиган Тожикистон фуқароси декрет таътили олиши мумкинми?

— Менимча, бу меҳнат қилаётган шахс қайси мамлакатдан келганига боғлиқ. Агар ушбу давлатлар орасида ўзаро пенсиялар билан таъминлаш ҳақида шартнома бўлса, бу мумкин.

— Аҳоли орасида шундай гап бор – агар Тожикистон фуқароси Россияда туғса, бола автоматик равишда Россия фуқаролигини олади дейишади, шу гап ростми?

— Йўқ, бундай эмас. Россия қонунчилигига кўра,  фуқаролик масаласи  бола балоғат ёшига етганидан кейин ҳал қилинади.

— Сиз ўз тажрибангизда харажатларини тўламагани учун Тожикистон фуқаросини туғруқхонадан чиқаришмаганининг гувоҳи бўлганмисиз?

— Аслида бу қонунбузарлик, лекин шундай ҳолатлар учраб туради. Бундай ҳолларни олдини олиш учун шундай маслаҳат бериш мумкин: ётиб даволанган вақтингизда ҳеч қандай ҳужжатларга, айниқса тўлов асосида хизмат кўрсатиш шартномасига имзо қўймаслик керак. Агар сизни мажбурлашаётган бўлишса – соғлиқни сақлаш бошқармасига телефон қилиш керак.

Бундай масалаларда элчихоналарга мурожаат қилиш бефойда. Уларнинг ўзлари ҳам одатда соғлиқни сақлаш бошқармаласининг “қайноқ линиясига” рига мурожаат қилишади.

Шунингдек, Россия “Қизил хоч” жамиятига ҳам мурожаат қилиш мумкин. Айни дамда “РҚХ” жамияти халқаро “ҚХ” ва “Қизил ярим ой” жамиятлари билан биргаликда Москве ва Москва вилояти, Санкт-Петербург, Белгород, Волгоград, Воронеж ва Липецкда тиббий-юридик хизматлар кўрсатишни йўлга қўйган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ҳомиладор муслимани “ечинтириб, зўрламоқчи бўлишган”

ЎзА томонидан масжидда варақа тарқатганликда айбланган Умида Узоқовага нисбатан Тошкент милицияси томонидан тахқирлаш ва қийноқ ҳоллари бўлганлиги айтилмоқда. Унинг ...

Deutsche bank етарлича баҳо берилмаётган жаҳон валюталарини маълум қилди

Deutsche Bank етарлича баҳо берилмаётган жаҳон валюталари рўйхатини тузди. У валюта курсларининг динамикасини баҳолаш услуби бўйича ишлаб чиқилди (Behavioral Equilibrium ...

Испанияда қурилиш тармоғига ишчи кучи етишмай қолмоқда

Муаммони ҳал қилиш учун маҳаллий ҳокимият органлари бу борада бепул курслар ташкил этмоқда. Ўтган йили 90 минг нафар мутахассис тайёрланган бўлса, эндиликда 200 минг кишини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400