Санъаткорлар президент номидан пул мукофоти билан рағбатлантирилади

Санъаткорлар президент номидан пул мукофоти билан рағбатлантирилади

Қарор билан санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон президенти номидан рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Жорий йил 6 апрел куни ўзбек миллий маданияти ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборот портали.

Қарор билан миллий маданият ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон президенти номидан рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра: миллий маданият ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорлар ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади ва уларга мукофотланганлик тўғрисида сертификат топширилади.

Мукофотлашга, қоида тариқасида, қуйидаги соҳаларда фаолият юритаётган маданият соҳаси вакиллари тавсия этилади:

— композитор, бастакор ва санъатшунослар;

— театр, кино ва оммавий тадбирлар актёрлари, режиссёрлари;

— дирижёрлар, балетмейстерлар; мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва ушбу жамоаларнинг бадиий раҳбарлари;

— достон ижрочилиги намояндалари;

— шоир ва ёзувчилар;

— музей ҳамда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар;

— тасвирий ва амалий санъат вакиллари, дизайнерлар.

Мукофотлашга маданият соҳасининг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган номзодлар ҳам тавсия этилиши мумкин.

Мукофотлаш маросими ҳар йили Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами арафасида ўтказилади.

Манба: Sputnik

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қурбон ҳайити байрами қутлуғ бӯлсин!

  Азиз ватандошлар, дӯстлар! "Бирдамлик" Халқ-Демократик ҳаракати раҳбарияти ва фаоллари Сизни қутлуғ айём - Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбдан муборакбод этади. ...

Кириллдан тўлиқ воз кечиш вақти келди!

Ёзув ҳақида гап кетганда яқин ўтмишимизга бироз назар ташласак. 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши билан, зиёлиларимиз ...

Аршин молчидаги “бир калла қанд” ҳақида

“Аршин молчи” (“Аршин мал алан”) номли озарбайжон фильмини кўрмаганлар бўлмаса керак. Ушбу ажойиб кинокомедия ўзбек тилида ҳам кўп намойиш этилган ва анча шуҳратга эришган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400