Бу умматни миллатчилик, маҳаллийчилик хор қилди

Бу умматни миллатчилик, маҳаллийчилик хор қилди

Илк маротаба 2009 – йилда эшак сўйиб, халққа билдирмасдан сотганларни воха томонда эшитган эдим.

Қариндошлар билан гаплашиб ўтирган эдик. Жиянлардан бири кўчадан келиб: «шаҳарда эшак сўйиб сотадиган гуруҳ қўлга тушибди. Фалон-фалон жойларга эшак гўштини ўтказиб юрган экан», деган гап топиб келди.

Ўша жойда ҳаммаларини устидан кулдим. Гап охирида мағрур ҳолда «Алҳамдулиллаҳ Қўқонда ҳеч ким бу ишни қила олмайди, бизда одамлар Худодан қўрқади», деб тана ҳам қилиб қўйдим.

Орадан ўтган йиллар давомида жуда кўп шунга ўхшаган воқеаларни эшитдим. Ҳар гал шундай қабиҳлик ҳақида эшитганимда «Алҳамдулиллаҳ, яхши жойда туғилганман», деб қўявердим.

Лекин Марғилонда эшак гўшти можароси бўлганида, бир сапчиб тушдим, «ие, водийда ҳам шунақа иш бўлар эканда, Алҳамдулиллаҳ, Қўқон бари бир бошқачада», деган фикр ўтди ҳаёлимдан. Ҳатто марғилонлик бир укамизга мессенжердан ёзиб, устидан кулгандим. У киши ҳам ўзимиздан экан «ака, бу иш Марғилонда эмас, Тошлоқда бўлди», деб хотиржам жавоб берди.

Энди кечаги Қўқондаги эшаксўярни фош бўлгани мени фойдамга бўлди.

«Нимага?», деган савол бўлиши табиий. Нима эканлиги ҳақида бир оз кейинроқ тўхталсам. Ҳозир яна бир-икки воқеаларни ёдга олмоқчиман.

2000 – йилларда Тошкентга бориб, ҳайратдан ёқа ушлаб келардик. Аёллар ич кийимда юради, деб таъриф берар эдик. «Алҳамдулиллаҳ, бизда ундай эмас», деб ўзимизни овутиб келар эдик. Энди Тошкент ва Қўқон орасида деярли фарқ қолмади. Ўша 2000 – йилларда аёлларимиз ич кийимда юришга уялган либосларда, ҳозирги аёлларимиз бозорларда юрибди.

Тошкентдаги ресторан, ошхона ва чойхоналардаги аёлларни кўриб, бемалол эркаклар ичида юрганини кўриб, асабимиз бузилиб ўша машҳур гап: «алҳамдулиллаҳ, бизда ундай эмас» дердик. Эндиликда ошхона чойхоналарда аёлларни кўплигидан яшириниб ўтирибмиз.

Бугун ҳам ижтимоий тармоқлардаги баҳсларни кузата туриб, Қўқонликларни «бу иш Қўқонда эмас, Данғарада бўлди» деб ўзини овутиб ўтирганига дуч келдим. Ваҳоланки, Қўқон ва Данғара орасини бир темир йўли ажратиб туради. Қўқон ва Данғарани қўшиб ҳисобласа, Юнусободча келмаса керак.

Лекин Мусулмонлар қачон енгилган бўлса – фақатгина ўзини ўйлашини оқибатида енгилганини, ён атрофидаги қўшниларига бало келганда, ёв келганда, «бизга эмас, бизда ҳаммаси яхши, тинчликку», дейишини оқибатида енгилганлигини, бу аҳвол бугунги кунимизда ҳам яққол кўриниб турганини тан олмаймиз. Кўзимизни чирт юмиб «бизда ҳаммаси яхши, бизда тинчлик» – деб юраверамиз.

Бу каби ҳодисалардан тарихда ҳам мисоллар тиқилиб ётибди, масалан:

Мўғул босқинида нима бўлди? Чингиз Темур Маликни ерларига бостириб келганида, Хоразм хотиржам турди.

Ўрис Қўқонни қирғин қилганда, хонликлар бирлашмади. Бир-бирига ёрдам бермади. Узоққа бормайлик, Афғонистонга ҳужум бўлганида, Ироқ вайронага айланганда, Сурия қирғин остида қолганида «алҳамдулиллаҳ, биз тинчмизку» – деб турган умматни бугун босқинчилар хоҳлаган кўйига соляпти. Бежизга Росулуллоҳ с.а.в: «Мағрибдаги мусулмонларга мусибат келганида, машриқдаги мусулмон хотиржам ёстиққа бошини қўйса – биздан эмас», демаган эканлар.

Бу умматни миллатчилик, маҳаллийчилик хор қилди.

Агар биримизни оёғимизга тикан кирганда, иккинчимизни бошимиз оғримаса, бу ишлар ҳолва бўлиб қолади. Бу уммат қачон азиз бўлган бўлса, бирлашганда азиз бўлди. Қачон хор бўлган бўлса ўзаро низолар ва бирлашмаслик оқибатида хор бўлди. Бирлашмасак илон ҳам еймиз, тўнғиз ҳам еймиз.

Мақола Саййид Исломнинг “Фэйсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўқитувчилар иш ҳақи янги йилда қанчага ошади?

Молия вазирлигининг «Фуқаролар учун 2019 йил бюджети» лойиҳасида ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилиши жадвали ҳам киритилган. Бу ҳақда «Маърифат» газетаси хабар берди. Унга ...

Диплом ишини ёзиш нархи қайси олийгоҳда қанчалигини биласизми? 

АУДИТОРИЯ. Ҳамма навбатдаги дарс бошланишини кутаяпти. Бир ўқитувчимизнинг тоби қочган экан, дарс битирувчи курс билан қўшиб ўтказиладиган бўлди. Орқа ўриндиқда ўтирган ...

Нуриддин домла холиқназаров тошкент шаҳар бош имом хатиби бўлди

Тошкент шаҳарга янги бош имом хатиб тайинланди. Андижон вилоят бош имом хатиби сифатида ишлаб келган Нуриддин домла Холиқназаров ушбу вазифага тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz ...