Душанбе Самарқандда тожик тилли мактаб қуради

Тожикистон ҳукумати Самарқандда 640 нафар ўқувчига мўлжалланган тожик тилли мактаб қуради. Бу борадаги Битим Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан шу йилнинг март ойида имзоланган эди.

Ҳужжатга кўра, ўзбек томони ўқув биноси қурилиши учун ер майдони ажратади ва қурилиш майдончасида фаолият юритадиган тожикистонлик қурувчилар хавфсизлигини таъминлайди. Ҳужжатда қурилиш компанияларининг божхона тўловларидан озод қилиниши ҳам кўрсатиб ўтилган.

Қурилиш тугаганидан сўнг объект Самарқанд маъмуриятига топширилади. Ўзбекистонда тожиклар асосан, Бухоро, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ва бошқа минтақаларда истиқомат қилади. Расмий статистикага биноан,советлар даврида Ўзбекистонда 380та тожик тилли мактаб бўлган, сўнгги 25 йилда уларнинг сони маълум даражада қисқарди.

Шу йил бошларида аҳоли Тожикистон ва Ўзбекистон президентларига очиқ мактуб йўллаб, педагоглар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришларини сўрашди. ​Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Пском, Чакак, Палванак, Испай ваНанай қишлоқларида яшочи 100дан ортиқ тожик миллатига мансуб аҳоли ўз мактубларида малакали ўқитувчилар етишмаслиги сабаб тожик мактабларининг ёпилишидан хавотирга тушаётганликларини билдиришган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чанги чиққан кўчаларда қолаётган донғи чиққан математик чемпион

Бухоро вилояти қишлоқларининг бирида ёзда чанг-тўзон, қишда лой кечиб, катта бўлган Руслан Шарипов бугун дунё етакчи олимлари билан ҳамкорликда физика-математика соҳасида ...

Президентни “ӯзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш шарт эмас

Яқиндагина Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни олий даражадаги мукофот – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлашга доир илгари сурилган таклиф Facebook ...

Термиздаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Бугун, 8 апрель куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган кўпқаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. «Xabar.uz» нашрининг Бош ...