Ўзбекистон Россия билан биргаликда телеканал очмоқчи

Ўзбекистон ва “Биринчи канал” мамлакатимиз ва Россия ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасидаги икки томонлама муносабатларни кенгайтириш истиқболлари доирасида қўшма телеканал ташкил этади, деб хабар берди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати.

Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев Россия Федерацияси алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин билан бўлган учрашув пайтида муҳокама қилинди.

Учрашувда Россия Федерацияси президентининг Ишлар бошқармаси ҳамда Бутунроссия телевизион ва радиоузатиш давлат компанияси вакиллари, шунингдек Россиянинг «Россия Сегодня», «Первый Канал», «Россия24» телеканаллари вакиллари иштирок этдилар. Иштирокчилар медиа алоқаларни ривожлантириш, хусусан рақамли узатиш, технопарклар фаолияти, рақамли иқтисодиёт ва АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масалаларини атрофлича кўриб чиқишди.

Хусусан, Россия делегацияси вакиллари мамлакатнинг рақамли телеузатиш тизимига ўтказилиши ҳақида маълумот бердилар ва мазкур рақамли платформада мобил телевидение фаолиятини йўлга қўйиш фикрини илгари сурдилар. Шунингдек, томонлар Россиянинг «Первый Канал» АЖ билан биргаликда телеканал ташкил қилиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар. Ушбу телеканал россиялик режиссёрларни жалб қилган ҳолда ўзбекистонлик атоқли намояндалар фаолияти, ўзбек олимларининг жаҳон тараққиётидаги ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильм ҳамда дастурлар тайёрлашга хизмат қилади.

Шу билан бирга, томонлар мунтазам равишда давлат органларининг Ахборот хизматлари учун махсус форум ва семинарлар ташкил қилишни келишиб олдилар, мутахассислар малакасини ошириш юзасидан ҳамкорликка доимо тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда қирғизистонлик сохта ииб ходими қўлга олинди

Аввал судланган қирғизистонлик 26 ёшли киши Ўзбекистон фуқаросини 2 минг АҚШ доллари эвазига “органлар”га ишга жойлаштириб қўйишга ваъда берган. Бу ҳақда "UzNews.uz" нашри ...

Екатеринбургда тўрт нафар сурхондарёлик мигрант ёниб кетди

Ўзбекистон ТИВ қурилиш жойида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатини эълон қилди. Барча вафот этганлар Сурхондарё вилоятидан бўлишган. ...

Ўзбекистон бош прокуратурасида янги бошқарма ташкил этилди

Бош прокуратура тузилмасида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда ...