Туркманистонда 30 ёшга тўлмаган эркакларга хорижга чиқиш тақиқланди

Эндиликда ўттиз ёшга тўлмаган эркаклар хорижий сафарга чиқарилмайди, дея хабар берди Дашоғуз вилоятидаги “Озодлик” манбаси минтақа Миграция хизматидаги вакилига таяниб.

Манбанинг айтишича, амалдор бу каби чоралар фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини айтган.

“Менинг хорижга чиқмоқчи бўлган 27 ёшли танишимни вилоят миграция хизматига чақиришди, унинг чиптасини олиб қўйишди ва Ашхободга боришнинг ҳожати йўқлигини, янги фармойишга кўра 30 ёшга тўлмаган эркаклар мамлакатдан ташқарига чиқарилмаслигини айтишган”, – дейди “Озодлик”нинг Дашўғуздаги манбаси.

Унинг айтишича, бир неча ўсмирга чипталарнинг ҳақи қайтарилган. Бироқ манба хорижга амалга ошмаган сайёҳат харажатлари учун қанча миқдорда товон берилганини аниқлай олмади.

Сўнгги ойларда фуқароларнинг хорижга, биринчи навбатда Туркияга чиқишига тўсқинликлар бўлаётгани кузатилмоқда. Шу билан бирга ҳукумат чет элдаги фуқароларни, жумладан меҳнат муҳожирлари ва хорижий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларни Туркманистонга қайтариш мақсадида қатор чораларни кўраётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жазо муддатини икки баравар ўтаган “бирлик” фаоли қамоқдан чиқди

“Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг Наманган вилояти раиси бўлиб ишлаган 70 яшар Муҳаммадали Қорабоев 11 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқди. (more…)

Шимолий тожикистон раҳбари алмашди

Шимолий Тожикистонни қамраб олган Суғд вилояти (Ленинобод области) раиси Абдураҳмон Қодирий ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига вилоят раиси вазифасини бажарувчи этиб ...

Собиқ мхх тергов бошқармаси бошлиғига қидирув эълон қилинди

(more…)