“Катта еттилик” раҳбарлари Сурияга берилган авиазарбаларни қўллаб-қувватлади

“Катта еттилик” раҳбарлари Сурияга берилган авиазарбаларни қўллаб-қувватлади

“Катта еттилик” мамлакатлари раҳбарлари қўшма баёнот билан чиқдилар. Баёнотда Сурия режими томонидан қўлланилган кимёвий қуроллардан фойдаланиш танқид қилинди ва Дума шаҳрига берилган кимёвий ҳужумга жавоб сифатида АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан берилган авиазарбалар бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Канада бош вазири Жастин Трюдонинг сайтида эълон қилинган ҳужжатда таъкидланишича, кимёвий қуроллардан фойдаланиш кимёвий қуроллар тўғрисидаги Конвенция бузилишини англатади ва халқаро хавфсизлик ва тинчликка таҳдид туғдиради. “Катта еттилик” давлат раҳбарлари жавоб ракета зарбасини “чекланган, мутоносиб ва зарур” дея аташди, чунки зарбалар “барча дипломатик имкониятлар ишга солиб бўлинганидан сўнггина” берилди.

Шу билан бирга ҳужжатда, “Катта еттилик” мамлакатлари ҳамон Сурия можароси дипломатик йўллар билан ҳал этилишига содиқ эканликларини таъкидлашган.

Оттавада тўпланган “Катта еттилик” ташқи ишлар вазирлари Буюк БританиянингСолсбери шаҳрида БРБ собиқ зобити Сергей Скрипал ва унинг қизининг заҳарланишини ҳам қоралаб баёнот бердилар. ТИВ раҳбарлари Буюк Британия берган баҳо билан ҳамфикр эканликларини билдиришган. Унга кўра заҳарлаш учун маъсулият айнан Россия зиммасига тушади ва бунинг учун муқобил тушунтиришнинг ҳожати йўқ. Улар Солсберида юз берган ҳодисага оид барча саволларга Москва зудлик билан жавоб бериши керак деган баёнот билан чиқишди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда бензин нархи яна кескин пасайтирилди

Хитой ҳукумати автомобил ёнилғисининг чакана нархини қаторасига иккинчи марта, 4 йил ичидаги максимал миқдорга пасайтирди. Бу ҳақда Кун.уз нашри ёзмоқда. Хитойнинг ривожланиш ...

Инглизлар фикри: ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10та энг қизиқ сабаб (видео)

Британиянинг машҳур Evening Standart газетаси инглизларни Ўзбекистонга боришга ундайдиган энг қизиқ 10та сабабни санаб ўтди. (more…)

Windows’даги барча вирусларни даф қилувчи бепул дастур

Microsoft корпорацияси тақдим этган операцион тизимнинг ўзида  ҳимоя воситалари бўлса-да, ҳозирда ахборот маконларидан кириб келувчи зиёнкор дастурларни  аниқлашга кучи ...