Зерикарли саҳна қачон тугайди?

Зерикарли  саҳна  қачон  тугайди?

Барчангизга маълум, Бобомурод Абдуллаев ишига оид суд жараёнларига  терговчиларнинг ҳам кўрсатма беришларига чақирилиши кўпчилигимизда ва ниҳоят суд ишига ойдинлик киритилишига умид уйғотган эди.

Аммо минг афсуски, терговчилар томонидан олиб борилган сўров ишларидаги сохтагарчиликлар ҳали  ҳануз давом этмоқда.

Куни кеча бўлиб ўтган судда биргина холис гувоҳ  У. Жўраевнинг кўрсатмалари тингланди.

Яна ўша чалкашликлар, гувоҳнинг бир-бирини инкор этадиган гаплари, “эсимда йўқ”, “эслолмайман” каби баҳоналари, ўзларини гўё овсар кишилардек тутишлари (қолган кўпчилик гувоҳларнинг ҳам) барчанинг энсасини қотирибгина қолмасдан, бу сафар суд ҳаъятининг ҳақли ва кескин эътирозларига ҳам сабаб бўлди.

Холис гувоҳ У. Жўраевнинг 14 октябрь санасида, 18 октябрь санасидаги мақола билан ҳам танишдим, деб берган кўрсатмасига  суд раиси Зафар Нурматов қуйидагича муносабат билдирди:

“Сиз банк ходимисиз. Айтайлик, 14 апрель куни ҳисобот топшираяпсиз. 18 апрель куни учун ҳам ҳисобот топширармидингиз?”

Адвокатларнинг саволларига ўзини  гўлликка солиб, аниқ жавоб бериш ўрнига  сўзини пайсалга солаётган, оқибат адвокатларни ҳам бутун суд иши куни давомида роса  хуноб қилаётган холис гувоҳнинг ушбу  саволга аниқ жавоб беришдан бошқа иложи қолмади.

Қисқаси, холис гувоҳ гувоҳлигининг  аслида нохолислиги, навбатдаги ушбу  ҳужжатнинг ҳам  сохталаштирилгани  деярли ўз исботини топди.

Тергов жараёнларига оид танишиб чиқилган кейинги ҳужжатларда ҳам худди олдингиларидек, сохталикларга, ёлғон гувоҳликларга дуч келган адвокат Сергей Майёров  суд ҳайъатига яна илтимоснома топширишга (бу сафар 15 банддан иборат) мажбур бўлди.

Шунингдек судланувчи Бобомурод Абдуллаев ҳам судга оғзаки илтимоснома йўллади.

Кечаги суд яна ўша сохталаштирилган ҳужжатлар, ёлғон гувоҳликлар  намойиши билан зерикарли саҳна тусини олган бўлсада, суд залидаги кузатувчилар, суд ишига оид мутахассислар орасида суд ҳайъатининг ўзига хос энг кучли кузатувчилардан эканлиги намоён бўлганлиги билан ажралиб турди.

Бобомурод Абдуллаевнинг бир қанча ҳақли  эътирозларига  “савол ва эътирозларингиз инобатга олинади ва албатта ўз ечимини топади” деган фикрларни билдирди яна судья Зафар Нурматов.

Суд раисининг ушбу айтганлари бошқаларнинг ҳам кўнглидаги саволларга жавоб эди аслида.

Чунки, сохталаштирилган ҳужжатлар, ёлғон гувоҳликлар қандай ва қачон ўз ечимини топади, деган саволлар Бобомурод Абдуллаев суд ишига оид энг долзарб мавзуга аллақачон айланиб улгурган.

Кечаги суд ишига оид яна бир муҳим жиҳат:

Адвокат Абдурайимов позициясидаги Бобомурод Абдуллаевга нисбатан кескинлик.

Оддий суд кузатувчиси сифатида мен адвокат Абдурайимовни қатъий ватанпарварлик позицияси учун  жуда ҳурмат қиламан.  Аммо  Бобомурод Абдуллаевга қарши жиддий кўрсатмалар бераётган Равшан Салаевнинг адвокати сифатида  қарайдиган бўлсак, Равшан Салаев кўрсатмаларидаги  жиддий ёлғон гувоҳликларга ҳам ҳурматли адвокатимизнинг адолат юзасидан ёндошувлари нечоғли муҳим эканлигини таъкидлашимни ҳам жоиз деб ҳисоблайман.

Адвокат Абдурайимов Бобомурод Абдуллаев ва унинг адвокати Сергей Маййоровга бир неча бор кескин қарши фикрлар билдирди. Бу билан  адвокатлар орасидаги  ҳамжиҳатликка путур етказди. Зеро,  ушбу ҳолат шу пайтгача  бўлиб ўтган судларда кузатилмаган эди.

Бунинг устига адвокат Абдурайимов суд залидаги кузатувчилар орасида ҳаммамиздан кўраям илҳақ ва кўнгли ўксик  онаизор ўтирганини ҳам унутиб қўймаслиги керак. (Суддан кейин Бобомурод Абдуллаевнинг онаси ушбу ҳолат юзасидан анча ўкиниб йиғлади. Онахоннинг гапларига қараганда ўғли ҳақидаги ўйлар туфайли уйқуларини  ҳам йўқотганлар, тунлари  безовта бўлиб уйғониб кетаверадилар…)

Биз панжара ортида ўтирган ҳар бир судланувчининг ҳам озод этилиши тарафдоримиз. (Бу ҳақда аввалги мақолаларимизда ҳам  фикр ва мулоҳазаларимизни келтирганмиз.)

Қолаверса, барча судланувчилар бир- бирлари билан бир пайтлар дўст, ҳамқишлоқ ё ҳамшаҳар бўлишган.

Кимнингдир ноҳақдан қамалишига сабабчи бўлиб қолиш ҳам жуда оғир жазо аслида.

Энг оғир кунларда ҳам Инсон бўлиб қолиш, кимнингдир мусибатига сабабчи бўлиб қолмаслик,  Синовдаги ҳар бир инсонга ҳам насиб этсин, аввало.

Кейинги суд эртага: 18 апрель, 14 00 да бўлади.

Муаллиф: Дилфуза Жавоҳир Лангар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулнора каримовага қарши яна бир жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура томонидан Г. Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп ...

Хоразмда ҳамшира танишини чақолоғини сотаётганида қўлга тушди

2019 йил 6 февраль куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Урганч тумани Бекобод қишлоғи ...

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг аввалги раҳбарлари 20 миллион доллар пора олган

19 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400