Ўзбек-тожик чегарасини миналардан тозалаш бўйича қўшма ишчи гуруҳи тузилди

Ўзбек-тожик чегарасини миналардан тозалаш бўйича қўшма ишчи гуруҳи тузилди

Ўзбек-тожик чегара минтақаларини миналардан тозалаш бўйича икки мамлакат мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳи тузилди.

Тожикистон расмийларига кўра, икки мамлакат чегарасидаги минтақаларни миналардан тозалаш ишлари май ойининг иккинчи ярмида бошланиши режалаштирилган.

Тожикистондаги миналар бўйича миллий марказ раиси Муҳаббат Иброҳимзоданинг 17 апрель куни айтишича, ҳозир қўшма ишчи гуруҳи чегара минтақаларини миналардан тозалаш амалиётини ўтказиш учун тайёргарлик ишларини бошлаган.

Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси қошидаги Чегара қўшинлари сўзчиси Муҳаммад Улуғхожаев мазкур гуруҳга чегара қўшинлари вакили ҳам киритилганини билдирди. У Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги қайси минтақалар ва қанча узунликда миналаштирилгани борасидаги маълумот махфий қолаётганини билдирди.

Аммо, норасмий манбаларга кўра, икки давлат чегарасида 9,5 квадрат километр минтақа миналаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойидаги Тожикистонга давлат ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари икки мамлакат чегарасини 2019 йилининг охиригача миналардан тозалаш бўйича келишувга эришганди. Ўтган асрнинг 90-йилларида Ўзбекистон Тожикистон билан бўлган чегара минтақаларининг айрим жойларини миналаштириб чиққанди.

Расмий Тошкент ўз амалини жангари гуруҳларнинг Тожикистондан Ўзбекистон ҳудудига сизиб ўтишини бартараф этиш мақсади билан изоҳлаган эди.

Тожикистондаги миналар бўйича миллий марказ маълумотига кўра, ҳозирга қадар пиёдаларга қарши миналарнинг портлаши оқибатида 800 нафардан ортиқ тожикистонликлар ҳалок бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янгийўлда хонадон соҳиби уйидаги устани уриб ўлдирди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди. Қайд қилинишича, жорий йил 6 майга ўтар ...

Қўрқоқни қуваверсанг, охири ботир бўлади

Бобур Маликов ўз вақтида Ўзбекистон  Республикаси Олий суди раиси, Адлия вазири, кейинчалик  Республиканинг Америка Қўшма Штатлардаги элчиси бўлиб ишлаган. 25 йилдан ортиқроқ ...

Қирғизистоннинг янги президенти сооронбой жээнбеков, унинг оиласи ва қариндошлари ҳақида нималар маълум?

Фото: kabar.kg Қирғизистоннинг янги президенти этиб Қирғизистон социал-демократик партиясидан илгари сурилган номзод ва Алмазбек Атамбоевнинг вориси Сооронбой Жээнбеков ...