Андижон шаҳрининг сўконғич ҳокими сўнгги огоҳлантириш олди

Ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари ва ўқитувчиларни “шакал, тварь, ифлос, ҳаром, ҳайвон” каби сўзлар билан ҳақорат қилгани учун 5 миллион сўмга жарима қилинган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев Бош вазир Абдулла Арипов томонидан сўнгги бор огоҳлантирилди.

Дилмурод Раҳматуллаев Бош вазир томонидан ўқитувчиларни дарсдан қолдириб, мажбурий ишлатишда ва ўқитувчиларга ўз ёнларидан гул сотиб олишга мажбурлаганликда айбланди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 17 апрель куни ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш масаласида ўтказган селектор йиғилишида, бир неча ҳокимга ҳайфсан эълон қилиб, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни охирги марта огоҳлантираётганини айтган.

Ўтган йилнинг 21 ноябрида пахтага кам одам чиқарган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг коллеж ва академик лицейларнинг аёлу эркак директорларини таҳқирлаб, “ҳайвон”, “шакал”, “эшак”, “падарингга лаънат” каби таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида биринчи бўлиб хабар берган эди. 18 ноябрь куни ўтказилган мажлисда эса Дилмурод Раҳматуллаев икки нафар кекса маҳалла фаолини “шакал, кампир, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилган.

Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани юзасидан Андижон вилоят прокурори Музаффар Эгамбердиев шаҳар ҳокимлигига “тақдимнома” юборган. 18 декабрь куни Андижон шаҳар ҳокими иши судга оширилди. Суднинг қарори билан Д.Раҳматуллаев маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, энг кам иш ҳақининг 30 баравари (5 миллион сўм ёки 650 АҚШ доллари) миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

​Бироқ, суд қарори амалдор учун дарс бўлмаганини кўрсатди. Хусусан, шу йил февраль ойида мажлисда ҳоким металлолом топшириғини бажармаган ва болалар спорти жамғармасига пул ўтказмаган раҳбарларни яна “ифлос, шакал, тварь, ҳайвон” каби сўзлар билан таҳқирлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон терма жамоасининг жч-2022 саралашидаги рақиблари аниқ бўлди

Осиё минтақасида ЖЧ-2022 мусобақаси учун саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичи қуръаси натижалари: «А»: Хитой, Сурия, Филиппин, ...

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни вояга етмаганларга сотишни тақиқлашмоқчи

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни ўн саккиз ёшга етмаган шахсларга сотишини чеклаш режалаштирилмоқда. Парламент Қонунчилик палатасининг депутатлари тегишли қонун ...

Петр порошенко  ўзбекистондаги элчисини вазифасидан озод қилди

Украина президенти Петр Порошенко мамлакатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченкони ўз вазифасидан озод этиш бўйича фармон чиқарди. Бу ҳақда “Халқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400