Норозиликка нима ёки кимлар сабаб бўлган?

Фото: ЎзА

“Манас”нинг минг йиллиги Ўзбекистонда жуда кенг нишонланган эди.

Қадим қирғиз овуллари, ўтовлар, эпос қаҳрамонлари образларининг қирғиз театр жамоалари томонидан тикланиши, кишини қандайдир ёқимли ҳаяжонга соладиган улар билан жонли “тўқнашув”лар, миллийлик уфуриб турган жонли муҳит буларнинг бари тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар хотирасида  узоқ вақт сақланиб қолган эди.

Туркий халқлар эпоси бўлган “Манас”нинг минг йиллик тўйи икки халқ ўртасидаги  қадимий ва азалий дўстликнинг ажиб бир боғланишлар билан янаям мустаҳкамланишига  сабаб бўлган эди ўшанда.

Жиззахнинг Дўстлик туманида қирқ беш кунда барпо этилган Манас шаҳарчаси  чинакам маънавий ютуқларимиздан бири бўлди десак, янглишмаймиз.

Ушбу шаҳарсозликка оид янгилик нафақат икки халқ ўртасидаги дўстлик тимсолининг мустаҳкаланишига, “Эртаклар — яхшиликка етаклар”, деганларидек,  фарзандларимиз ва ёшларимизнинг маънавий камолига ҳам хизмат қилади.

Бироқ тумандаги айрим мутасадди раҳбарларнинг қўпол хатолари ноўрин тушунмовчиликлар ва норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Бунга Мактабгача Таълим Муассасалари ишчи,  ходимларидан Манас шаҳарчаси  учун уларнинг ойлик маошларидан (бир кунлик) мажбурий ушланиб қолиниши сабаб бўлган.

Бундай аҳволда боғча опаларнинг болажонларга Манас эртаги ҳақида сўзлаб бергилари келмай қолмасмикан.

Бюджет ташкилотлар шундоғам кам маошли ишчи ва ходимларидан  мажбурий пул ундириш, сабаб бесабаб пул йиғиш ишларига қачон чек қўйишади?

Ушбу кўнгилсиз ҳолатлардан соҳага тегишли юқори ташкилотларнинг ҳам хабарлари борми?

Халқнинг Республикамизда амалга оширилаётган ижобий ютуқлардан қувониши, руҳланиши учун  мутасадди раҳбарлар ўз фаолиятларида аҳолига моддий босим ўтқазмасликлари, ишчи ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига қўпол ёндошмасликлари зарур.

Мактабгача Таълим Муассасалари ходимлари маошидан Манас учун мажбурий ушлаб қолиш эмас, аксинча, Манас шаҳарчасига болажонлар билан биргаликда экскурсия уюштиришларига шароит яратиб беришлари керак эди.

Муаллифлар:  Малоҳат Абдуллаева,  Дилфуза Лангар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бирортаси мажбурликдан эмас! ҳаммаси ватанпарварлигимиздан…

Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг "Тиббиёт ҳодимлари кам ойликка ишлашлари ватанпарварликларидандир" деган гапини ўйлаб кўрсак, жуда кўп нарсани "мажбурликдан' эмас,  ...

Фарғоналикларнинг мажлисбозликдан тинкаси қуримоқда

Ўзбекистон республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Зулайҳо Баҳриддиновна мана 10 кундирки Фарғона шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг иш фаолиятини текширмоқда. ...

Мӯътабар тожибоева адолатпеша, жасур ва миллатпарвар аёл

"Ӯтюраклар Клуби" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг собиқ раҳбари Мӯътабар Тожибоева билан адашмасам бундан уч йилча олдин Fecobook ижтимоий тармоғи орқали ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400