Ўзбекистон армияси Марказий Осиёдаги энг кучли армия

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёдаги энг кучли армия

Global Firepower тадқиқот компанияси дунёнинг энг қудратли армиялари рейтингини тузди. Унда Ўзбекистон Қуролли Кучлари 136 давлат ичида 39- ўринни эгаллади. Бу ҳақида kaktakto.com сайти хабар тарқатмоқда.

Global firepower нашрига кўра, Ўзбекистон армиясида ҳарбий хизматчиларнинг умумий сони 76,5 минг нафарни ташкил этади.

Мамлакат уруш бўлган тақдирда жанг майдонларига 15,8 млн. қўшин сафарбар қила олади. Ўзбекистонда 4 минг танк, 715 БМП ва БТР, 69 қирувчи,  89 бомбардимончи самолёт ва вертолётлар бор. Рейтинг бир неча критерийга асосланади, жумладан, ҳаво, денгиз ва пиёда қўшинлар салоҳияти ҳам инобатга олинган.

Рейтингга кўра, Тожикистон армияси минтақадаги энг кучсиз армия саналади. Уларда ўн беш минг ҳарбий хизматчилар хизмат қилади. Бордию чегараларига душман бостириб кирса, у ҳолда қуролли кучлар сафига 4 млн. кишини сафарбар қилиш имконига эга. Мамлакатда ҳаво қўшинлари умуман йўқ. 37 танк ва 46 БТР ҳамда БМПгина бор.

Ушбу рейтингда Қозоғистон 80-ўринни эгаллаган. Туркманистон эса, Қозоғистондан 50 босқич юқоридан жой олган. “Ҳарбий тайёргарлик жиҳатдан энг кучли давлатлар рейтинги”да биринчиликни АҚШ эгаллаган. Иккинчи ўрин — Россияга, учинчи ўрин эса — Хитойга берилган.

Эслатиб ўтамиз, Global Firepower нашрининг 2017 йилда ўтказган тадқиқотида Ўзбекистон 126 мамлакат ичида 48-ўринни эгаллаган эди. Орада бир йил ўтиб, Ўзбекистоннинг 39 ўринни забт этиши яхши кўрсаткич.  Ўзбекистон Қуролли кучлари 3 таркибий қисмдан иборат: қуруқликдаги қўшинлар, Ҳарбий-ҳаво кучлари ва флот. Бундан ташқари, республика қуролли кучлари Миллий гвардия, чегара хизмати ва махсус жангчиларни ўз таркибига олган.

2017 йилда Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида 65 минг нафар ҳарбий хизматчилар хизмат қилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич, юқорида қайд қилганимиздек, 76,5 минг нафарни ташкил этади.

Ўзбекистон армиясида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизмат (12 ой) ва шартнома асосида хизмат тизими мавжуд. Ўзбекистон қисқа муддат ичида 600 минг кишини қуроллантириши (захирадаги ҳарбий хизматчилар ҳисобига) мумкин. Мамлакатда Қуролли кучлар сафида хизмат қилишга иштиёқмандлар ҳали ҳам кўп. Чунки мазкур соҳада ойлик маошлар стабил ва ўз вақтида берилади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга боришда коррупция, порахўрлик устунлигича қолмоқда. Бир сўз билан айтганда, пулдорлар армия сафида хизмат қилиш имконига эга бўлмоқда.

Рейтингни тузишда 50 га яқин турли омиллар, жумладан қўшинлар сони, қуруқлик, ҳаво ва денгизда жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун мўлжалланган ҳарбий техника миқдори ҳисобга олинади. Шу билан бирга, мамлакатлар қурол-яроғга сарфлаши мумкин бўлган иқтисодий манбалар ва рейтинг иштирокчиларининг географик жойлашуви ҳисобга олинган.

Муаллиф Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“сурияга бордим” деган “ҳазил” учун 7 йил

Абдулвоси Абдураҳимов (ўнгда) Жалолободлик Абдулвоси Абдураҳимов "ҳазил" ортидан умрининг маълум қисмини темир панжара ортида ўтказишга мажбур. (more…)

Эллигинчи йиллар манзаралари (давоми)

Ниҳоят, айлана-айлана Тошкент-Термиз бетон сўқоғига чиқдик.  Ўттиз-қирқ  дақиқалардан  сўнг Жиззах ўлкасига кириб келдик. Қанча-қанча текширув постларини кечиб. Ҳар бир пост ...

Олмаотада 160 киши ҳалок бўлиб, 41 кишининг жасади “ўғирлангани” маълум бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри полиция бошқармаси бошлиғи Канат Таймерденов якшанба куни ўтказилган брифингда шаҳардаги “январ воқеалари”да ҳалок бўлганлар сони ҳақида маълум ...