Бобомурод Абдуллаев суд иши ниҳоялаб бормоқда

Бобомурод  Абдуллаев суд иши ниҳоялаб бормоқда

Журналист Бобомурод Абдуллаев иши юзасидан 18 апрель санасигача бўлиб ўтган  суд жараёнлари  натижаларини хулосалаб,  бундан кейин Бобомуроднинг  суд ишига оид тақдирини суд ҳайъати назорати остида қайта ўтказилаётган суд-экспертиза хулосалари ҳал қилади, деган тўхтамга келган эдик.

Чунки адолатли суд тергов жараёнларида амалга оширилган суд-экспертиза хулосаларидаги ноаниқликлар,  сохталик, чалкашлик ва бир ёқламаликларни  ҳисобга олиб, қайта суд-экспертиза ўтқазишни ўз зиммасига олган эди.

 Бобомурод Абдуллаев суд иши баҳонасида Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан ёзилган 300 (уч юз) дан ошиқроқ мақола аниқланган бўлса, шулардан 142(бир юз қирқ иккитаси) Б. Абдуллаевга тегишли бўлиши мумкинлиги ҳам ойдинлашган эди.

Суд комиссиясининг диққат ва масъулият билан кунни тунга улаб ишлашлари натижасида ва ниҳоят Бобомурод Абдуллаевга тегишли мақолалар ҳаққоний саралаб олинди ва шулардан айблов хулосаларида кўрсатилган жиноятлар тахмин қилинаётган 14 таси суд-экспертиза мутахассислари текширувига жўнатилди.

Демак, энди ҳар қандай кишини ўз чалкашликлари билан толиқтираётган, турли тортишув ва гап-сўзларга сабаб бўлаётган, аввалги ноаниқликларга барҳам берилиб, айнан Бобомурод Абдуллаевгагина тегишли мақолалар “суд қилинади”.

Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, Бобомурод Абдуллаевнинг суд ишига оид тақдирини бундан кейин ўзи ёзган мазкур 14 мақола ҳал қилади.

Ўтган судда Прокурор Қобилов  Бобомурод Абдуллаевга тегишли дея ҳисоблаб суд залидагиларга ўқиб берган, ўта оғир айбловга сабабчи бўлиши мумкин бўлган мақолалар (улар олтита эди, прокурор шулардан иккитасидан ўқиб эшиттирган) суд ҳайъати томонидан Бобомурод Абдуллаевга тегишли эканлиги рад этилди, ёхуд Бобомурод Абдуллаевга тегишли эмас эканлиги эътироф этилди.

Ҳа, Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд жараёнлари ниҳоялаб бормоқда. Якуний хулосалар вақтига ҳам оз қолди.

Шу пайтгача  суд жараёнларида гувоҳ ва холислар билан бўлиб ўтаётган савол – жавобларда ўзининг профессионал адвокатлик маҳоратини бир-неча бор намойиш этолган ва суд жараёнларидаги ҳаққонийликка сезиларли  таъсир кўрсатаётган, судланувчи  Оллоёровнинг адвокати  Умид  Давлатовнинг  суд жараёнлари ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Суд адолат устуворлигига тўлиқ амал қилинган ҳолда бўлиб ўтяпти”, деди у.

“Чунки суд раиси Зафар Нурматовнинг ўз соҳаси бўйича ўта билимдонлиги, ҳар бир детальга ўта синчковлик билан ёндошаётганлиги, ҳақиқат ва адолат қарор топиши учун тинмай изланиб, ишлаётганлиги бунга етарлича имконият яратмоқда.

Бу каби суд жараёнларида аввал ҳам қатнашганман.

Аммо мазкур суд жараёни ўзига хос тарзда  ҳаққоний, билимли, ажойиб, шунингдек, профессионал тартиб ва руҳда олиб борилаётганлиги билан алоҳида ажралиб турибди.”

Адвокат Умид Давлатовнинг фикрларига биз ҳам тўлиқ қўшиламиз.

Суд адолат мезони асосидаги назоратини охиригача адолатли  олиб боришига ишонч билдириб қоламиз.

Кейинги суд куни: 25 апрель, соат 16 00 га белгиланган.

Муаллифлар: Дилфуза Лангар, Гулзамон Акбар, Қаҳрамон Маҳмуд

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Деновдан дардлар: ўқитувчи ердан чиққанми? (видео)

  Биз устоз-мураббийларни турфа сўзлар билан мақташга одатланганмиз. Шарафли касб деймиз, қалбимиз меъморлари деймиз, сиз доимо ардоқдасиз, дея мавриди келганда кўкларга ...

Ўзбекистонда хонадонларга мажбурий равишда газоанализаторлар ўрнатилади

Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4060, 12.12.18 й.) қабул қилинди. Бу ...

Исмат хушев билан юзма-юз, ёҳуд иккиланиш қанча давом этади?

Хориждаги ўзбек журналисти Исмат Хушев билан ғойибона суҳбат. 2012 йилда муҳожирликда ташкил қилиниб, Канаданинг Торонто шаҳридан эшиттиришлар бераётган "Дунё ўзбеклари " ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400