Афғонистонда ўзбеклар раҳбарлигида янги сиёсий партия иш бошлади

Афғонистонда ўзбек сиёсий арбоблари асос солган янги партия иш бошлади. «Афғонистон халқининг янги Жунбиш партияси» деб номланган ушбу ҳаракатга Аҳмад Ишчи раҳбарлик қилади.

Пойтахт Кобулда юзлаб ўзбек фаоллари иштирокида ўтказилган тадбирда «Янги Жунбиш» партиясининг биринчи қурултойи ўтказилди. Партиянинг биринчи раҳбари қурултойда уч йиллик муддатга сайланди.

«Афғонистон халқининг янги Жунбиш партияси» ҳаракатининг расмий саҳифасида тарқатилган баёнотга кўра, партия фаолияти учун 60 нафар аъзолар танланган.

Аъзоларнинг кимлиги, ташкилий қўмиталар, партиянинг келгуси ишлари ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.

Янги партия раиси Аҳмад Ишчи

Ҳаракатга бундан бир йил аввал асос солинган эди. Собиқ депутат Муҳаммад Олим Соий партиянинг вақтинчалик раиси этиб сайланган эди. Лекин Соий партия қурултойини ташкил этишда ва илк қурултойда қатнашмаган эди. Вақтинчалик раис ҳаракатни нега тарк этгани маълум эмас.

Янги партия раиси ким?

Аҳмад Ишчи Жузжон вилоятининг собиқ ҳокими, «Миллий Жунбиш» партияси раисининг собиқ муовини. Ишчи Афғонистон Витсе-президенти ва «Миллий Жунбиш» партиясининг раҳбари генерал Абдул Рашид Дўстумнинг ашаддий рақиби.

2016-йил охирида Аҳмад Ишчи генерал Дўстумга қарши даъво очиб, Дўстум уни жинсий қийноққа солганини иддао қилган эди. Бу иддаолар «Миллий Жунбиш» расмийлари томонидан рад этилиб келинмоқда.

Янги сиёсий партияни очиш ғояси Аҳмад Ишчида анча олдин бўлган бўлсада, уни расмийлаштириш генерал Дўстум билан зиддияти кучайган бир пайтга тўғри келди.

Сиёсий босимлар натижасида Афғонистонни тарк этган генерал Дўстум бир йилдан бери Туркияда яшаб келмоқда.

Манба: amerikaovozi.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугун халқаро “рахмат” куни

Бугун рахмат айтиш куни. Бу сана ҳақида эшитганмидингиз! (more…)

Тожикистон: ёзувчини «бўсалар» сабаб иттифоқдан хайдашди

Ёзувчилар иттифоқи яна бир ёзувчи асарларида “ахлоқсиз ишқ ва кўп хотинлилик”ни тарғиб этгани учун иттифоқ сафидан чиқарди. Охирги бир йил ичида Тожикистон Ёзувчилар ...

Мирзиёев каримов замонида мактаб ўз ҳолига ташлаб қўйилганини тан олди

Президент Шавкат Мирзиёев умумий ўрта таълим соҳасига бағишланган мажлисда мактабларнинг, ўқитувчиларнинг, умуман халқ таълимининг аҳволи аянчли кўринишга келиб қолганини тан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400