Омск вилоятидаги қишлоқ аҳолиси қўшни Қозоғистонга қўшилишни таклиф қилмоқда (видео)

«Бизда йўл, дўкон, мактаб, сув йўқ», – дейишмоқда қишлоқ аҳли. – Бундан баттари бўлиши мумкин эмас: Қаёққа ҳам борардик».

Омскдан Дувановка қишлоғига қадар тахминан 140 километр. Сўнгги 17километр йўл асфалтсиз: бу йўлдан фақат музлаганда ёки қуриб қолгандагина юриш мумкин. Маҳаллий аҳолининг ҳазиллашишб айтган сўзларига қараганда, қишлоққача бўлган 17 километр йўлдан кейин цивилизация ҳам тугайди.​ «На йўл, на дўкон, на мактаб, на сув бор, ҳеч нарса йўқ. Бизни тақдир ҳукмига ташлаб қўйишди” дея шикоят қилишмоқда аҳоли.

Қозоғистондан Дувановкага қадар атиги бир ярим километр. «Назарбоевга қўшилиш осонроқмикан деб ўйлаб қоламан. Балки у ерда бизга яхшироқ бўлар, балки у йўл қуришда, дунёни кўришда бизга ёрдам берар?», – дейди маҳаллий аҳоли вакили, махаллий фаоллар бошлиғи Сергей Малий. Айнан у туман марказидан келган амалдорлар билан бўлиб ўтган учрашувда қўшни Қозоғистонга қўшилиш таклифи билан чиқди. Чегаранинг у томонида ҳаёт қандайлигини билмайди, аммо бундан-да ёмон эмаслигини аниқ билади.

«Бизда “сабр косамиз тўлди” деган гап бор. Қишлоқда юзлаб ҳовлилар бор, болалар 17 километр йўл босиб мактабга боради, – дейди Малий. – Почта узилишлар билан ишлайди, фавқулотда хизматлар келишини (агар келадиган бўлса) соатлаб кутамиз. Леоновлар оиласининг омбори яқинда ёниб кетди – туман марказидан келган ўт ўчирувчилар омбор кулга айланганида етиб келди».

Шунингдек, Дувановка қишлоғи аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш мақсадида қўшни Қозоғистонга боримаслик ўрнига қишлоқда битта бўлса-да дўкон ишлашини исташмоқда. Авваллари Россия ва Қозоғистондаги қўшни қишлоқ аҳолиси бемалол бир-бирлариникига меҳмонга боришарди, бироқ бугунги кунда чегараларга қулф осилган.

​Қишлоқни Қозоғистонга қўшилишини ҳеч ким жиддий қабул қилмайди. Бироқ улар ҳукуматга босим ўтказилишига эришилса мана шунинг ўзи ижобий бўлишни таъкидлашмоқда. Қишлоқ ташқарида қолиб кетмаслиги учун Дувановка йўлларини асфалтлаш бошланиши лозим. Бироқ туман ва вилоят раҳбарияти ҳозирча Дувановка муаммоларига эътибор қаратмаяпти.

Аудиолар