Ўзбек киноси дарғаларидан бири Шуҳрат Аббосов оламдан ўтди

Ўзбек киноси дарғаларидан бири Шуҳрат Аббосов оламдан ўтди

Ўзбек киноси оқсоқоли¸ СССР халқ артисти¸ СССР давлат мукофоти лауреати¸ кинорежиссер Шуҳрат Аббосов 25 апрель куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 6 ларда 87 ëшида оламдан ўтди.

“Маҳаллада дув-дув гап”¸ “Сен етим эмассан” фильмлари билан танилган Аббосов¸ ​24 апрель куни оғир аҳволда Тошкентдаги 1-ҳукумат стационари реанимация бўлимига олиб келинган эди.

Киночининг ўғли Элжон Аббосов Озодлик билан 25 апрель куннинг биринчи ярмида қилган суҳбатида миллий кино дарғасининг ҳозирги ҳолидан давлат мулозимлари хабар олмаëтганини билдирган эди.

– Отам ўлмоқда¸ аммо мулозимлар xабаримизни ҳам олмаяпти. Отам ўлганидан кейин улар некрологларга имзо чекиб, таъзия билдиришганининг кераги ҳам йўқ. Ҳозир эътибор беришсин¸ отам ўлим тўшагида, сўнгги нафасини олаëтган пайтда келиб ҳол-аҳвол сўрашсин¸ деган эди Озодликка таниқли киночининг ўғли унинг ўлимидан саноқли соатлар олдин.

1931 йилнинг 16 январида Қўқонда таваллуд топган Аббосов1949 йилда Тошкент Тиббиёт техникумини тамомлаган. 1954 йилда А.Н.Островский номли Тошкент Театр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Маннон Уйғур номидаги Театр санъати институти), 1958 йилда эса “Мосфильм” студияси қошидаги Олий режиссёрлик курсларида таҳсил олган.

Аввалига Янгийўл драма театрида бош режиссёр, 1959 йилдан бошлаб “Ўзбекфильм” киностудияси режиссёри бўлиб ишлаган.

Шуҳрат Аббосов суратга олган “Маҳаллада дув-дув гап” (1960), “Сен етим эмассан” (1963), “Тошкент-нон шаҳри” (1968), “Оловли йўллар” (1977-1983), “Катта урушдаги кичик одам” (1990) каби фильмлар совет киносининг мумтоз намуналари сифатида Россия кино академияси олтин фондига киритилган.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таҳлил: натонинг куни битмоқдами?

Ўтмишдаги сивилизациялар ўз қудрати ва таъсирини намоён қилиш учун буюк ҳамда салобатли ёдгорликлар қурганлар. НАТОнинг Брюсселдаги ойна ва пўлатдан бунёд этилган янги, ...

Поездда сирдарёга пахтага мажбуран юборилган мактаб ходимининг ўлиги келди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги 18-умумтаълим мактабининг қоровули Абдураҳим Худойқулов пахта даласида жон берди. Худойқулов ўлимининг сабабларини расмийлардан ...

Акс-садо: фарёд

Мусофирлик йўлларида умринг толди, Ўт балоси жонгинангни қамраб олди, Яқинларинг сочин юлиб, фарёд солди, Орзулари армон бўлган юртдошим-а!   Қанча-қанча диллар чекди ...