Ўзбекистон: Ҳар бир хонадонга тегишли “истеъмол саватлари” қачон тўлиқ бўлади?

Ўзбекистон: Ҳар бир хонадонга тегишли “истеъмол саватлари” қачон  тўлиқ  бўлади?

Ҳурматли ва азиз Ватандошлар! Муҳтарам Юртдошлар! 

Ҳеч биримизга сир эмаски, Мамлакатимизда йилдан-йилга тоборо оғирлашиб бораётган иқтисодий танглик ҳолати  ёшидан ва жинсидан қатъий назар, аҳолининг асосий ва ҳатто кундалик тушкун  мавзусига айланиб қолди. 

Сабаб, иқтисодий танглик ўз салбий натижалари билан фуқаролар бахти ва саодатига сезиларли чанг солиб турибди.

Очиқ эътироф этадиган бўлсак, ушбу ҳолатни фавқулодда ҳолат билан ҳам тенглаштириш мумкин.

Ўзингизга маълум, фавқулодда ҳолатларда эса қуруқ гап сўзлар, нолиш ва тушкунликлар,  “қўл қовуштириб” ўтираверишлар мавжуд имкониятларни ҳам йўққа чиқазиш, фурсатни бой бериш билан баравардир.

Излаган албатта ечим топади, деганларидек, таклиф ва ташаббусларга, амалий ҳарактларга ўтиш даври келди.

Қолаверса, бу бизнинг ҳар биримизнинг ҳам фуқаролик бурчимиздир.

Қуйида Сизларга Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 4Боситхон кўчаси, 23-уйда яшовчи фуқаро Ж. Шосалимов ва у билан ҳамфикр бошқа фуқароларнинг М У Р О Ж А А Т Н О М А С Ини  ҳавола этмоқчимиз.

Ж. Шосалимов молия соҳасига оид етук мутахассис, мустақил иқтисодчи.

Унинг ташаббуси билан тайёрланган ушбу  “Мурожаатнома” ҳукуматга фақат талаблардангина иборат бўлиб қолмай, яқин истиқболдаги кейинги босқичларда,  мазкур ҳолат  ечими юзасидан мутахассис сифатида амалий таклифлар тақдим этиш мақсади ҳам режалаштирилган.

Тегишли Идораларнинг жавоб хатларига қараганда ҳар бир хонадонда  “Истеъмол сават”ларининг тўлиқ бўлиши учун жорий йилда амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатлар 2018 йил 1 июльдан кучга киради.

Иқтисодчи Ж. Шосалимов  ушбу муддатни сабрсизлик билан кутяпти.

Унинг фикрича, ҳукумат  мазкур масала ечимига нисбатан  қандай ва қанчалик даражада  киришади ва ёндошади?!

Кузатувчи мутахассис сифатида бу унинг учун жуда муҳим.

Азиз Ватандошлар! Ҳурматли Юртдошлар!

Сизлар ҳам ушбу “Мурожаатнома”га овоз беринг, қўшилинг  ва  қўллаб-қувватланг!!!…

 Дилфуза Жавоҳир Лангар


                                                                 Ў З Б Е К И С Т О Н   Х А Л Қ И Г А

                                                                 ЎЗ.Р. ПРЕЗИДЕНТИ Ш.МИРЗИЁЕВГА

                                                                 ЎЗ.Р. О.М. СЕНАТИНИНГ РАИСИГА

                                                                 ЎЗ.Р. КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИГА

                                                                 ЎЗ.Р.  БОШ  ВАЗИРИГА

                                                                 Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан

                                                                 Тошкент ш, Уч тепа тум, 4 Боситхон 23 уй

                                                                 да яшовчи фуқаро Ж.Шосалимовдан

                                        М У Р О Ж А А Т Н О М А

                                   Азиз  ва  муҳтарам  Ватандошлар !

                   Ҳурматли давлатимиз ва Ҳукуматимиз раҳбарлари !

2015 йилнинг иккинчи ярмидан яққол кўринган чуқур ва кенг қамровли молиявий-иқтисодий инқироз бугун ўзининг бало қазолари билан тобора кучайиб, бизнинг ва аҳолимизнинг  ҳаётини ниҳоятда қийинлаштирмоқда.

1994-2017 йиллар давомида ўзбек сўми 1800 баробар қадрсизланди. Озиқ- овқат ва зарурий товарлар ва хизматлар чакана бахоси 5000- 10.000 баробар ошди.

Ожиз, зайиф, ишсиз, иложсиз ва кекса фуқаролар табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сув, ер ва мулк солиқлари учун тўловларни тўлаш қобилиятини деярли йўқотди.

1994 йил биринчи Президент маъмурияти томонидан Ўзбекистон халқининг ори-номуси, виждони, шон-шарафи -мустақиллигимизнинг асосий белгиси сифатида тарғиб этилиб, ўз вақтида жуда катта қийматга эга бўлган 100, 200, 500 ва 1000 сўмлик Ўзбекистон Банкининг пулларини танга пулларга айлантирилганини телевидение орқали билиб олдик.

Бу хақда маълум қилган Марказий Банкнинг хабари бизни чуқур қайғуга солди. Фожиявий мағлубият учун ҳеч ким масъулиятни ўз бўйнига олмаяпти ва ҳеч кимга унинг масъулияти юкланмаяпти. Мағлубият учун ҳеч ким Ўзбекистон халқидан кечирим сўрамаяпти.

Мамлакатимизнинг сиёсий раҳбарияти, иккинчи Президент маъмурияти, шунингдек, фаолият олиб бораётган 4 та сиёсий партиялар иқтисодий фожеанинг сабаблари тўғрисида гапирмаётгани бизни чуқур ташвишга солмоқда.

Сабаблари очиқланмаган пул-молия сиёсатидаги хатолар яна такрорланиши аниқ. Янги тарихимизни 26 йиллик аччиқ тажрибаси буни яққол исботлаб бермоқда.

Марказий Банк томонидан муомалага чиқарилиши маълум қилинган 100.000 сўмлик ва бошқа йирик пул банкнотлари тақдири, 1000 сўмлик пул тақдирига учрамаслиги борасида ҳеч қандай кафолат аҳолимизга ваъда қилинмаяпти. Ўтмишда товар-пул муомуласи ва муносабатларини бузилиши оқибати катта фожеаларни келтириб чиқарганини иккинчи Президент маъмурияти ва президентлик институти бир минут ҳам эсдан чиқармасликлари шарт.

Ўзбекистон Конституциясининг 39 моддаси талабларига бўйсинишни истамаётган ижроия ҳокимияти Президентлик институтини бир ёқлама ҳатти ҳаракатлари бизнинг ва аҳолимизнинг ўринли, асосли ва ҳақли норозиликларига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Конституциявий судининг бу ҳолатга нисбатан сукут сақлаши ва бепарво бўлиши бизни ҳайратга солмоқда.

Ўз.Р. Иқтисодиёт Вазирининг биринчи ўринбосари  М.Мирзаевнинг баёноти бизда ва аҳолимизда тушунмовчиликни туғдирмоқда. Унинг таъкидлашича Давлат бюджети қўшимча молиявий юкламани кўтара олса, шу 2018 йилнинг ўзидаёқ “Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми” тушунчалари жорий этилиши мумкин.

Ахир бу тушунчалар 1992 йил декабрь ойида Ўз.Р. Конституциясини  қабул қилиниши билан халқимиз ва амалдорлар учун жорий этилганку ?  Ким, кимлар, нима сабабдан давлат бюджетини бу тушунчалардан, юкламалардан холи қолдирган ?

Инсонни камситувчи ва таҳқирловчи даражада оз энг кам иш ҳаққи-Президентлик институти социал сиёсатининг  мазмуни ва моҳиятини белгилаб келмоқда. Бу ғоянинг муаллифи ким? Ташаббускорлари кимлар? Қўллаб -қувватловчилари қаерда? деган саволларимизга собиқ Тошкент шаҳар Ҳокимининг ишончли вакили ва бошқа шаҳар туманларининг Кенгашларига сайланадиган халқ ноиблигига номзодлар жавоб бера олмадилар. Ўзбекистонда бу саволларга жавоб бера оладиган мард инсон борми ўзи ?

Конституциямизнинг 39 моддасида аниқ ва равшан белгиланган “Истеъмол савати” ва “Яшаш минимуми” тушунчалари ким томонидан ва нима сабабдан инсонни камситувчи ва таҳқирловчи даражада оз энг кам иш ҳаққи тушунчасига айлантириб қўйилди.

Чакана нархларнинг 23 йиллик бетўхтов ошиши бизларни ниҳоятда чарчатганини билдирамиз.

Ўзбек сўмини бундан буён қадрсизланишига қарши чоралар кўришни Ўзбекистон ҳукуматидан сўраймиз.

“Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми” тушунчаларининг, фуқаролларимиз Конституциявий  ҳақларининг  Давлат бюджетида бу йилнинг ўзидаёқ акс этиши лозим деб ҳисобаймиз.

Воқеа ва ҳодисаларнинг назоратсиз йўналишда бўлишидан Яратганнинг ўзи асрасин.

Фуқаролар: 

Ж.Шосалимов

Ш.Рустамов

Г.Ташматова

Г.Каримбекова

Р.Дурсаев

Д. Арзикулова

И. Сулаймонов

А. Турғунов

А. Содиқов

Т. Давлатов

Р. Комилов

С. Исломов

З. Худойбердиев

М. Қосимова

М. Хусанова

Х. Асомиддинов

Т.Ходжаев

А. Зупаров

К. Хасанов

А. Рустамов

А. Самиғжонов

Е. Урлаева

Зиятов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда олтин қазиб олиш учун  яна 1,1 млрд доллар йўналтирилади

Ўзбекистон кон-металлургия соҳаси корхоналари 2015-2025 йилларда олтин қазиб олиш ҳажмини мақсадида 1,1 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритишни режалаштиришмоқда. Олтин ...

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига 553 млн доллар ажратилади

2020 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида объектни 553 млн доллар модернизация қилиш бўйича лойиҳа бошланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг президент Шавкат ...

Ўзбекистонда ноябрь ойида нархлар кўтарилдими?

Ноябрь ойида мамлакатимизнинг истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 2,3 фоизга кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400