Турк президенти Эрдўғон Тошкентга келди

Турк президенти Эрдўғон Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2018 йил 29 апрель – 1 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Бугун, 29 апрель куни Шавкат Мирзиёев билан учрашиш учун Туркия Президенти давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўллари, икки томонлама муносабатларнинг янги истиқболларини белгилаш ва ривожлантиришни муҳокама қилиш режалаштирилган. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик, жумладан, глобал ва минтақавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, Туркия Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида сўзга чиқади. Президентлар Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи банклари, компания ва фирмалари раҳбарларининг қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади.

Ташриф дастуридан Туркия делегациясининг Бухоро шаҳрида бўлиши ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон – Туркия музокаралари якунида Президентлар икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва уни жадал ривожлантириш масалалари акс этган Қўшма баёнотни имзолаши режалаштирилган.

Ташриф доирасида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро турли соҳаларга оид салмоқли ҳужжатлар тўплами ҳамда қатор инвестиция келишувлари имзоланиши кутилмоқда.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия сурияга ҳарбий юк жўнатди

Россия армияси Сурияда Ҳасекенинг Қамишли туманидаги Тартаб полки ва Қамишли аэропортидан эса «Тинчлик булоғи» базасига ҳарбий юкларни юборди. Тел Темирдаги манбаларга кўра, ...

Жириновский оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

Россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский касалхонага ётқизилди, дея хабар беради ТАСС агентлиги. Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Москва ...

Икки миндан ортиқ қозоқларни шинжондан чиқишига руҳсат берилди

Қозоғистон ҳукумати Хитой икки миндан ортиқ қозоқ миллатидаги хитой фуқаролигини топшириб, мамлакатнинг Шинжон ҳудудидан чиқиб кетишига руҳсат берганини билдирди. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400