Наманганда сингил акасини ўлдириш учун қотил ёллашда айбланди

Наманганда сингил акасини ўлдириш учун қотил ёллашда айбланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирилиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, Наманган вилоятида истиқомат қиладиган аёл ўз акасини ўлдириши учун қотил ёллашда айбланмоқда.

Хабарда айтилишича, вилоятнинг Чуст туманида яшайдиган 40 яшар А.Б. (исми ўзгартирилган) вилоят ИИБсига ўз синглиси уни қасддан ўлдириш учун ўз танишига 1,5 млн. сўм ва 50 АҚШ доллари берганини айтиб ариза киритган.

Хабарда айтилишича, сингил қотилга акасини ўлдирса, қўшимча яна 1000 АҚШ доллари беришни ваъда қилган.

Натижада, тезкор гуруҳ буюртма қотилликни саҳналаштирган ва сингилни буюртма қотилга қолган пулни бераётган вақтда қўлга олган.

ИИВ ҳолат юзасидан сингил ва унга кўмаклашган яна бир шахсга Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, тергов бошлади.

Ҳозирча, сингилни бу жиноятга бошлаган мотивлар ҳақида маълумот берилмади.

Манба: “Озодлик” радиоси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Адлия вазирлиги тошкент пропискаси шартларини қатъийлаштиришни таклиф этмоқда

Вазирлар Маҳкамаси томонидан  «Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси» порталида  эълон қилинган янги ҳужжат лойиҳасида  Тошкент шаҳри ва ...

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда кескин пастлади

Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.  Унда 2019 йил январь ...

Зафар хандамов: коррупцияга қарши ошкора курашаман деб ишсиз қолдим

"Бирдамлик" Халқ демократик партиясининг фаоли Зафар Хандамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хат юборди. Хатда Зафар Хандамов Навоий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400