Эрдўғон: Бухорога ташрифим катта аҳамиятга эга

Эрдўғон: Бухорога ташрифим катта аҳамиятга эга

Тошкентга 29 апрелда давлат ташрифи билан келган Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғонни 30 апрель куни эрталаб Кўксаройда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Айни пайтда президент Шавкат Мирзиев ва режаб Тоййип Эрдўғон ўртасида тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда.

“Учрашувда асосан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон ва Туркия халқи бу галги музокаралардан ҳам катта натижалар кутмоқда”, дейилади Ўзбекистон президентининг расмий сайтида эълон қилинган хабарда.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 1 май куни ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказганидан сўнг Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида чиқиш қилади. Шундан сўнг президентлар биргаликда икки давлат етакчи банклари ҳамда ширкатлари раҳбарлари иштирокида ўтадиган бизнес-форумида қатнашади. Ташриф давомида турк президенти 1 май куни Бухорога боришни ҳам режалаштирган.

Эрдўғон Тошкентга сафари арафасида журналистларга берган интервьюсида:

“Бухорога ташриф катта аҳамиятга эга. Туркия Ўзбекистонда Имом Ал-Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотурудий номидаги ислом тадқиқотлари марказини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу масалада ўзаро англашувга эришганмиз. Ташриф давомида барча масалалар ишлаб чиқилади”,- деб айтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бўз туманига 25 миллиард сўм маблағ ажратилди, туман номи бўстон бўлади

16 май куни Андижонда вилоят фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон ...

«украинлар – қаҳрамон халқ»

Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг кутишга вақти йўқлигини айтиб, Ғарбдан Россия нефть экспортига эмбарго жорий қилишни сўради. Украина-Россия урушининг ...

Туркия қозоғистонга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди

6-январь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. У мамлакатдаги ўзгаришларни диққат билан ...