Уруш фахрийларига бепул озиқ-овқат ва кийим берилади

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, фашистлар концлагерларининг собиқ балоғатга етмаган асирлари ва Ленинград қамалини бошдан кечирган Ўзбекистон фуқароларига бундан буён ой сайин озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳар мавсумда кийим-кечаклар бепул берилади.

Қарорга асосан, ҳар ойнинг 15-кунида ҳар бир одамга 3 кило ун, 1 кило гурунч, 500 грамм гречка, 500 грамм макарон, 1 кило суяксиз мол гўшти, 1 кило парранда гўшти, 200 грам сарёғ, 15та тухум, 1 кило шакар, 1 литр кунгабоқар мойи, 200 грамм чой, 100 грам совун, 200 грам кир совун, 150 грамм кир ювиш порошоги ва 8та памперсдан иборат пакет бепул берилади.

Бундан ташқари ҳар йили куз мавсумида эркакларга костюм, қишки ва ёзги оёқ кийим, иссиқ ич кийим, свитер, кўйлак, ич кийим (2 дона), пайпоқ (4 дона), аёлларга эса иссиқ кўйлак, иссиқ ич кийим, қишқи ва ёзги пойабзал, ёзги кўйлак, свитер, ич кийим (2 дона) ва чулки (4 дона) бепул берилади. Қарорда икки йилда бир марта эркакларга куртка ва бош кийим, аёлларга пальто, ёзги ва қишки рўмол берилиши ҳам назарда тутилган.

Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари бўлган Ўзбекистон фуқароларига жорий йилда 5 миллион сўм (618 доллар) дан бир марталик мукофот пули бериш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Урушда қатнашган 1,5 миллион ўзбекистонликлардан ярим миллиондан ортиғи ҳалок бўлган. Уруш йилларида Ўзбекистон фронтолди ҳудудларидан кўчирилган бир миллионга яқин оилалар ва болаларни қабул қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент шаҳар ҳокимияти «ўлмас полк» юриши бўлишини инкор этди

Тошкент шаҳар ҳокимияти «ўлмас полк» юриши бўлиши ҳақида интернетда тарқаган маълумотларни расман инкор этди, деб ёзади «Хабар.уз» сайти. Интернетда 9-май санасида «ўлмас ...

Тошкентда 9-синф мактаб ўқувчиси дераза ойнасидан ўзини ташлади

Тошкентдаги 17-сонли мактабнинг 9-синфида ўқийдиган қиз мактабнинг иккинчи қават деразасидан ўзини ташлаган, деб ёзади “UZ24” сайти. Ҳодиса бугун, 29 апрель куни соат 12:30 ...

Қашшоғона ҳаётимиз тасвири бадиий асарларимизда

Кейинги пайтларда юртимизнинг бугунги қиёфаси ёрқин бўёқларда тасвирланаётган бадиий асарлар кўплаб яратилмоқда. Бундай асарларда ишсизлик, моддий етишмовчилик ва бошқа ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400