Ғарбий Қозоғистонда рўй берган автоҳалокатда ўзбекистонликлар вафот этди

Ғарбий Қозоғистонда рўй берган автоҳалокатда ўзбекистонликлар вафот этди

Ғарбий Қозоғистон вилоятида Урал — Атирау трассасида йўл ҳалокати туфайли Ўзбекистон фуқаролари вафот этди, дея хабар тарқатди “Спутник Казахстан” агентлиги нашри.

1-майдан 2-майга ўтар кечаси Лбишенск қишлоқ аҳоли пунктига яқин ерда оғир юк машинаси ва меҳнат мигрантлари минган йўловчилар автобуси тўқнашди. Ҳар иккала автомобиль ҳайдовчилари ўзбекистонликлар бўлган.

“Улар тез ёрдам машинаси келгунга қадар вафот этди. Яна бир жабрланувчи турли жароҳатлар билан Оқжайиқ туманидаги марказий касалхонасига ётқизилди, – дейди “Мой город” порталига вилоят соғликни сақлаш бошқармаси мутахассислари.

Лекин Қозоғистондаги нашрлар мазкур йўл ҳалокатида неча нафар ўзбекистонликлар вафот этганлиги тўғрисида ҳеч қандай хабар тарқатмаган, аммо автоҳалокат ўта даҳшатли тарзда рўй берганини ҳамда ундаги йўловчи ва ҳайдовчилар воқеа содир бўлган пайтнинг ўзида жон таслим қилганини урғулаган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 18 январида Самара — Чимкент трассасида 57 киши минган автобуснинг ёниб кетиши натижасида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари бемаврид оламдан ўтган эди. Лекин шундай бўлса-да, Қозоғистон ва Россия Федерациясига ишга кетаётганлар ҳалигача носоз автобуслардан фойдаланишда давом этмоқда.

Бунга ўзбекистонликларнинг йўловчи ташиш поездининг ҳатто оддий плацкарт вагонларига ва самолётларга чипта харид қилиш имконига эга эмасликлари, Ўзбекистондан Россия ва Қозоғистонга тўғридан-тўғри қатнайдиган, халққа сифатли хизмат кўрсатадиган  автобуслар йўқлиги, ҳукуматнинг Самара – Чимкент трассасида рўй берган автобус ёнғинидан кейин берган ваъдаларидан биронтаси бажарилмагани каби омиллар сабаб бўлмоқда.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўз уйингда ижарачисан

Бу мақоладаги гаплар кўпқаватли уйларда яшайдиганларга тегишли, шунинг учун “ўз уйинг” деганда квартирани назарда тутамиз. Ҳа, ўз мулкимиз бўлган квартирамизда ижарачи – ...

«халқ билан мулоқот» тўхтади…ми?!

 «Маҳалла» телеканали орқали намойиш этила бошлаган шу номдаги кўрсатув бор-йўғи тўрт мартагина жонли эфирга узатилди. Кейин-чи? «Жонли эфир бекор қилинди» Шу йилнинг 14 ...

“озодлик”: журналист солижон абдураҳмонов озод этилди

Ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябр куни Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. Бу ҳақда Эзгулик инсон ҳуқуқлари ...