2017 йилда АҚШдан бошпана сўраган россияликлар сони рекорд даражада бўлди

2017 йилда 2664 нафар россиялик АҚШдан бошпана сўради. Бу – охирги 24 йил ичидаги мутлақ рекорд бўлиб, 2016 йилда бошпана сўраганлардан 39% кўпдир.

“Настоящее Время” телеканали АҚШда ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонунга мувофиқ сўров юбориб, шу мавзу бўйича расмий статистикани АҚШ ички хавфсизлик вазирлигидан олди.​

Бундан олдинги рекорд 1994 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда россияликлар 2127 та ариза берганди. Бу рақамлар фақат биринчи марта бошпана беришни сўараган одамларга тааллуқли.​

2012 йилда Путин учинчи марта президент бўлгандан кейин, АҚШдан сиёсий бошпана сўраган Россия фуқаролари сони кетма-кет беш йилдан бери ортиб бормоқда 2016 йилда 1912 та шундай илтимоснома берилган эди. Бу ҳам ундан олдинги йилдагидан 31%га кўпдир.

Лекин Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлдагилар бу рақамларга “ишонмаслигини”баён қилди:

“Ҳозир ёлғон ахбортлар ҳаддан ортиқ кўпайиб кетган, ҳаммасига батартиб ёндашиш керак “, – деди Песков.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рустам иноятовга алоҳида халқаро мукофот берилди

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Манила шаҳрида Осиё теннис федерациясининг йиллик конгресси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Теннис федерацияси матбуот хизмати. ...

Тошкентда 25 минг долларга уйини сотган ва уни сотиб олган фуқаролар ушлангани ҳақидаги маълумот нотўғри

Тошкентда 2 хонали уйни 25 минг долларга сотаётган вақтда фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларнинг ушлангани тўғрисида ОАВда эълон қилган хабарлар юзасидан Бош прокуратура ахборот ...

Остонада сурия бўйича музокараларнинг янги раунди бошланди

Остонада 21 декабрь куни Сурия бўйича тинчлик музокараларининг саккизинчи раунди бошланди. Музокаралар ташаббускорлари Россия, Эрон ва Туркиядир. Учрашувларнинг асосий қисми ...