Ўзбекистон Республикаси Олий судига Чўян Охмановичдан шикоятнома

Ўзбекистон Республикаси Олий судига Қашқадарё вилояти Косон тумани Оброн қишлоғида яшовчи фуқаро Маматқулов Чўян Охманович томонидан

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8 февралдаги ҳукми ва шу суднинг 2013 йил 3 апрелдаги аппеляция ажрими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 7 мартдаги ажримига нисбатан

ШИКОЯТ

Мен, фуқаро Маматқулов Чўян Охманович 1970 йил 15 январда Қашқадарё вилояти Косон тумани Оброн қишлоғида туғилганман ва доимий шу жойда яшайман. Миллатим ўзбек. Маълумотим ўрта махсус. Оилалиман, 4 нафар фарзандим бор.

Мен жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8 февралдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137- моддаси 2-қисми “б, в” бандлари, 138-моддаси 1-қисми, 238-моддаси 3-қисми, 159- моддаси 1-қисми, 244/1-моддаси 2-қисми, 228-моддаси 2- қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 2-қисми “в” банди, 25, 273-моддалари 2-қисми билан айбланиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганман. Ҳукм устидан ёзган аппеляция шикоятим 2013 йил 3 апрель куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг Аппеляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, аппеляция шикоятим қаноатлантиришсиз, ҳукм ўзгаришсиз қолдириш ҳақида ажрим чиқарилди.

Жазони УЯ-64/29-сонли муассасада ўтаётган чоғимда менинг устимдан чиқарилган ҳукм бўйича назорат тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва давлатимиз раҳбарларига шикоятлар ёзган эдим. Шу сабабли менга нисбатан иғво ва туҳматларга асосан интизомий таъзир жазолари уюштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 221-моддаси 2-қисми “б” банди билан айблаб, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2015 йил 17 мартдаги ҳукми билан қўшимча равишда 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланди ҳамда Жиноят кодексининг 60-моддасига биноан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

УЯ-64/7-сонли тергов ҳибсхонасида Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2015 йил 17 мартдаги ҳукмига доир ёзган аппеляция шикоятим тергов ҳибсхонаси раҳбарияти томонидан тегишли органларга етказилмади. Белгиланган жазони ўташ учун мени УЯ-64/3-сонли муассасага юборишди. УЯ-64/3-сонли муассасада ҳам суд қарорлари устидан назорат тартибида протест келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судига ва Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судига кассация шикояти ёзиб, мурожаатларимни тегишли органларга етказилишини муассаса раҳбаридан талаб қилдим. Бунинг учун менга ҳеч қандай сабабсиз 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди, 20 кун ичида УЯ-64/71-сонли муассасага, Жаслиқ қўрғонига юборишди.

УЯ-64/71-муассаса раҳбарияти менга бу зона туҳматдан қамалганларни ҳам сақлаш зонаси эканини билдирди. У ерда ҳеч қандай шикоятлар қабул қилинмаслигини ва жазони ўташ тартиби камера тизимида олиб борилишини маълум қилди. Шунингдек, камерага ҳеч қандай ручка ва қоғоз олиб кириш мумкин эмаслигини, фақат ҳар якшанба куни уйга хат ёзиш учун каридорга чиқариб рухсат этилишини тушинтирди. УЯ-64/71-муассасада “қора зона” шароитлари ўрнатилган бўлганлиги учун суд ҳукмлари устидан шикоятлар ёзишга рухсат беришни талаб қилиб келганимда “положениц” ва “лохмачлар” томонидан калтак еб келдим.

Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг суд-ҳуқук соҳасида олиб бораётган ислоҳотлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари кучайтирилиши муносабати билан менга ҳам УЯ-64/71-муассаса раҳбарияти томонидан 2017 йил декабрь ойида ҳукмларим устидан юқори турувчи судларга шикоят ёзишга рухсат берилди. Ёзган кассация шикоятим 2018 йил 6 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судида кўриб чиқилиб, кассация шикоятим қаноатлантиришсиз, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2015 йил 17 мартдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилиши ҳақида ажрим чиқарилганлигини билдим.

2018 йил 25 март куни мен УЯ-64/71-муассасасининг махсус бўлимида Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 7 мартдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8 февралдаги 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси ҳукми Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум этиш жазосига келтирилганлигини ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 15 мартдаги ажрими билан Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг менга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси 3 йил 1 ойга келтирилганлигини ва 2018 йил 15 март ҳолатига жазони тўлиқ ўтаб бўлинган ва шу кундан жазони ижро этиш муассасасидан озодликка чиқарилишим суд ажримида кўрсатилган экан. Лекин УЯ-64/71-муассаса раҳбарияти мени асоссиз равишда 10 кун муддатга озодликдан маҳрум этиб туришган.

Мен туҳмат ва номақбул далилларга асосан озодликдан маҳрум этилдим. Шунинг учун ҳам мен Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8 февралдаги ҳукми ва 3 апрелдаги ажрими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 7 мартдаги ҳукм бўйича чиқарилган ажримидан қуйидаги сабабларга кўра НОРОЗИМАН:

 1. Мен Касби туманидаги “Касби-гепарт” МЧЖ таъсисчилари Омон Шерқулов ва Зокир Шерқуловларга нисбатан сунъий жиноят ишини уюштираётганлиги тўғрисида Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи полковник Улуғбек Девонов, ўз хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Олим Отаев ва Миллий хавфсизлик хизмати Косон туман бўлими бошлиғининг ўринбосари, Касби туманини назорат қилувчи ходими майор Наврўз Очилов (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг собиқ раиси Бўритош Мустафоевнинг синглисининг ўғли, Навоий вилояти Хатирчи туманидан) нинг ғайриқонуний ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга, (нусхалари Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга, Бош прокурор Р Қодиров ва бошқаларга) шикоят билан мурожаат қилганлигим сабабли менга нисбатан Миллий хавсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан сунъий равишда жиноят иши уюштирилди. Жиноят иши ҳужжатлари қалбаки имзоли ёзувлар ва номақбул далилларга, сохталаштирилган далиллар ва ҳужжатларга асосланган. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди расмиятчилик учун айблов позициясини қўллаб-қуватлаш, энг муҳими, ўша даврда Қашқадарёда Миллий хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг паст ва ғараз ниятли кимсалари томонидан ташкил топган уюшган жиноий гуруҳнинг буюртмасини бажариш учун суд Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси нормаларини, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари ва инсон ҳуқуқлари кафолатларини бузган ҳолда ўтказилди.

2. Жумладан, 2012 йил 29 августдаги “фуқаро Маматқулов Чўян Охманович бошқарувида бўлган, оқ рангли Матиз русумли 70 177 GAA давлат рақамли автомашинани кўздан кечириш ҳақида”ги баённома саҳифалари остида тинтув иштирокчиларининг имзоси йўқ.

Шунингдек, баённомада Қашқадарё вилоят МХХ ходими А.Осегиннинг имзоси йўқ.

Баённомадан менга нусха берилмади.

 Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 92-моддаси 4-қисмига кўра, тергов ҳаракати баённомаси билан таништирилган шахслар баённоманинг ҳар бир саҳифаси остига ва унинг охирига имзо чекадилар, деб белгиланган. Баённома саҳифалари остида тинтув иштирокчилари имзосининг йўқлиги ва тинтув жараёнида олинган нарса ва ашёлар ЖПКнинг 161-моддаси 7-қисмига зид равишда автомашина ичидан ва мендан олинган нарсалар баённомада тўлиқ акс этган эмас.

Мен автомашинада тинтув ўтказилаётган жараённи Нокиа-3110 уяли қўл телефонимнинг видеокамерасига олаётганимда МХХ ходимлари телефонимни қўлимдан уриб тортиб олган эди. Телефоним тинтув баённомасига киритилмади.

Тинтув жараёнида олинган нарса ва ашёлар воқеа жойида ўралиб муҳрланмади.

ЖПКнинг 164-моддасига зид равишда автомашинада тинтув ўтказиш баённомасидан менга нусха берилмади.

2012 йил 29 августда автомашинамда тинтув ўтказиш чоғида мендан зўравонларча олинган телефонимни 2014 йил 16 июль куни суд ижрочилари — Қарши шаҳар бўлими суд ижрочиси Д. Ф. Абидов хотиним Дилором Мамановага далилий ашёни қайтариш ҳақидаги далолатнома орқали берган.

ЖПК нормалари бузилган ҳолда тузилган 2012 йил 29 августдаги “фуқаро Маматқулов Чўян Охманович бошқарувида бўлган, оқ рангли Матиз русумли 70 177 GAA давлат рақамли автомашинани кўздан кечириш ҳақида” ги баённомани Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раёсати номақбул далил деб топиши лозим.

 3. 2012 йил 29 август куни менинг “Сурайё Юлдуз-ширин мевалар” савдо фирмасига тегишли бўлган Матиз русумли автомашинамдан олинган деб кўрсатилган дори воситаларини Қашқадарё вилоят ИИБ ходими капитан Шерзод Набиев чўнтагига солиб, дискларни эса қўлида кўтариб, Қарши шаҳар Ички ишлар бўлимига олиб келди. Воқеа жойида автомашинани кўздан кечириш ва тинтув ўтказиш ҳолатига доир баённома тўлиқ тузилган эмас ҳамда баённома тинтув иштирокчилари томонидан имзоланмаган эди. Автомашинамдан олинганлиги кўрсатилган ва мендан олинган Нокиа-3110 русумли телефон, 15 та китоблар, 500 тача суд ҳужжатлари бўлган қоғозлар, дорилар ва дисклар Қарши шаҳар ИИБ терговчиси Алишер Хўжамқуловнинг хизмат хонасига олиб кирилди. Алишер Хўжамқулов Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 208-моддаси 3-қисми талабига зид равишда менинг ёнимдан ва автомашинамдан олиб келинди, деб кўрсатилган дорилар ва бошқа ашёвий далилларни холисларсиз кўздан кечирди, кўздан кечирганлиги ҳақида баённома тузган эмас. Автомашинадан олинганлиги кўрсатилган дорилар қуйидаги дорилар эди: қизил ёзувли 10 талик таблетка қадоқланган қоғоз пакетдаги Аллохол дориси, унинг ичига шаффоф рангда селафан ғилофда қадоқланган 10 талик Угол активизированный дориси ичида оғирлиги 0.5 гр. бўлган левомецитен таблеткасига ўхшаш оқ рангли, қадоқланган ҳолида 2, 3, 4 дан қирқилган 20 тага яқин таблетка бор эди. Воқеа жойида имзоланиши лозим бўлган автомашинани кўздан кечириш баённомаси терговчининг хонасида ёзилиб тугалланди ва имзоланди.

МХХ ходими А.Осегин Қарши шаҳар ИИБга келмаганлиги учун у баённомага имзо қўйган эмас. Терговчининг хонасида дориларни қанақа дорилар деб ёзишни Қарши шаҳар ИИБ ЭКБ бошлиғи сарғиш сочли капитан мени хонадан чиқариб, терговчи А.Хўжамқуловга дорилар номларини айтиб компьютерда ёздирди. Терговчи ЖПКнинг 208-моддасига асосан дорилар ва бошқа далилларни холислар иштирокида, шунингдек, зарур бўлганда эксперт ёки мутахассислар иштирокида кўздан кечириши, кўздан кечириш жараёни ва натижаси ҳақида баённома тузиши шарт эди.

Терговчи А.Хўжамқулов ЖПКнинг 208-моддаси талабини бузиб, 2012 йил 29 август куни “Судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш ҳақида”ги қарорни ёзди. Терговчи дориларни экспертизага жўнатишдан олдин қора селафан пакетга солишида холислар иштирокида дори таблеткалари сонини санаб баённома тузиши, селефан пакетга солинган дориларнинг номларини тўлиқ селафан пакет муҳри бўлган биркага ёзиши ва қатнашчилар томонидан биркани имзолаб, селафан пакетни муҳрлаши шарт эди. Лекин дори таблеткалари 2, 3, 4 та қадоқда қирқилган ҳолда бўлганлиги туфайли ҳамда унинг орқа томонига ёзиладиган дори номлари тўлиқ бўлмаганлиги учун ИИБ ходимлари дорилар солинган қора селафан пакет муҳри биркасига: “фуқаро Чўян Маматқулов бошқарувида бўлган оқ рангли Матиз русумли 70 177 GAA давлат рақамли автомашина кўздан кечирилганида автомашина ҳайдовчисининг эшиги чўнтагидан олинган ҳар хил турдаги ёзувли таблеткалар. Холислар 1/имзо/ З.Ризаева, 2 /имзо/ Т.Миклияева, ЖК ТҚҚБ т/в /имзо/ И.Набиев, /имзо/ Ф.Ибрагимов, МХХ ходими А.Осеган, фуқаро Ч.Маматқулов” сўзларини ёзишган эди ва бу 2012 йил 29 августдаги 215-сонли эксперт хулосасининг 1-варағида ҳам тасдиқланган.

Терговчи А.Хўжамқўлов селафан пакет муҳри бўлган биркага ўзининг фамилиясини ёздирмаган эди. Терговчи А.Хўжамқулов Қарши шаҳар ИИБ ЭКБ бошлиғи сариқ сочли капитаннинг диктовкаси билан 2012 йил 29 август куни “Судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш ҳақида”ги қарорини ёзиб, унга автомашинадан олинганлиги кўрсатилан 12 дона деазипам, 15 дона деазипам, 8 дона феназипам, 11 дона циклодол дори воситалари таблеткаларини суд кимёвий экспертизаси ўтказишга юборди. Терговчи томонидан ЖПКнинг 92, 208-моддалари талаблари жиддий равишда бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати Қарши шаҳар ИИБ терговчиси А.Хўжамқуловни 2012 йил 29 августдаги “судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш ҳақида”ги қарорини номақбул далил деб топиши ва бекор қилиши лозим.

4. Автомашинадан олинганлиги кўрсатилган дорилар солинган қора селафан пакетни экпертизадан ўтказиш учун Қашқадарё вилоят ИИБ ЭКБ эксперти майор Тўлқин Тошпўлатовга олиб келинганда, Т. Тошпўлатов 2012 йил 29 август куни селафан пакетни холислар иштирокида очмасдан Ички ишлар ходимлари лейтенант З.Бердиев, подполковник И.Жаҳонгиров билан биргаликда очиб, пакет ичидан чиққан дориларни фақат санаб бу ҳақда 2012 йил 29 август куни далолатнома тузган.

Эксперт Т.Тошпўлатов дориларни кимёвий таҳлил қилмасдан, ташқи кўриниши лаборатория коллекциясида мавжуд бўлган дори воситаларига ўхшаш бўлганлиги учун ҳамда дори таблеткалари оғирлигини якка ўзи тарозида ўлчаб, ҳар бир таблеткасининг оғирлиги 0.1 (ноль бутун ўндан бир) грамм (бир мг.) бўлган деазипам таблеткаси оғирлигини 5 мг., 27 дона деазипам таблеткасининг оғирлигини 135 миллиграмм (13,5 грамм), яъни беш баробар кўпайтириб, ҳар бир таблетка оғирлиги 0,1 грамм бўлган циклодол таблеткасида 2 миллиграмм циклодол моддаси борлигини, 11 дона циклодол таблеткасида 22 миллиграмм циклодол борлигини 2 баробар кўпайтириб кўрсатиб, ҳар бир таблетка оғирлиги 0,1 грамм бўлган феназипам таблеткаси таркибида 1 миллиграмм феназипам дорисини оғирлигини тўғри кўрсатиб, жами 165 миллиграмм деб ёзиб, психотроп моддалар туркумига кириши ва озгинадан кўпроқ миқдорини ташкил этиши ҳақида 2012 йил 29 август куни 215-сонли эксперт хулосасини асоссиз равишда берган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорнинг 16-бандида: “бу туркумдаги ишларни кўришда ЖПК 487-моддасида кўрсатилганлардан ташқари қуйидагилар ҳам шу кодекс талаблари жиддий бузилиши ҳисобланади: — олинган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар миқдорини холислар иштирокида ўлчаш йўли билан аниқланмаганлиги”, эканлиги кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 12-сонли “далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашдаги айрим масалалар тўғрисида” ги қарорнинг 3-банди 3-қисми “б” кичик бандида: “тергов ҳаракатида холис сифатида иш бўйича манфаатдор шахснинг, шу жумладан, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари ёки уларга жамоатчилик асосида кўмаклашувчи бошқа шахсларнинг иштироки” бўлганида далил номақбул деб топилади, деб белгиланган. Эксперт селафан пакетни 2012 йил 29 август куни Ички ишлар ходимлари иштирокида очиб, дориларни фақат санаган ва бу ҳақида шу куни далолатнома тузган, ички ишлар ходимлари эса холис ҳисобланмайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли қарорининг 11-бандида: “тушунтирилсинки, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишни назарда тутган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд-кимёвий экпертизаларни ўтказиш айбдорликни исботловчи муҳим мезонлардан бири ҳисобланади. ЖПКнинг 173-моддасига мувофиқ восита ёки моддани наркотик ёки психотроп деб эътироф этиш учун бундай экспертизалар қайд этилган туркумдаги барча ишлар бўйича ўтказилиши лозим”. Лекин эксперт майор Т.Тошпўлатов дориларни кимёвий таҳлил қилмасдан, кимёвий таркибини ўрганмасдан дорининг қандай моддалар бирикмасидан ташкил топганлигини ёки бир бутун яхлит массани ташкил этишини ўрганмасдан, балки шошилинч равишда МХХни буюртма жиноятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ЖПК талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг раҳбарий кўрсатмаларини қасддан бузган. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати 2012 йил 29 августдаги 215-сонли эксперт хулосаси ва далолатномасини номақбул далиллар деб топиши лозим.

5. Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқулов 2012 йил 29-август куни номақбул далилларга асосан мени ғайриқонуний қамоққа олиш учун “Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва ушлаб туриш тўғрисида” қарор қабул қилиб, мени ноқонуний ушлаб туриш учун қамоққа олди. Далиллар номақбул далиллар бўлганлиги, ЖПК нормалари бузиб олинган далиллар эканлиги учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати 2012 йил 29 августдаги Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқуловни “Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва ушлаб туриш тўғрисида”ги қарорини номақбул далил деб топиши ва бекор қилиши лозим бўлади.

 6. Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқулов 2012 йил 30 август куни мени номақбул далилларга асосан айбланувчи деб топиб, “жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорини эълон қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати шу қарорни ҳам номақбул далилларга асосан қабул қилинганлиги учун номақбул далил деб топиб, бекор қилиши лозим.

7. Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқулов 2012 йил 30 август куни менга нисбатан “Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома қўзғатиш ҳақида”ги қарорини ёзиб, 2012 йил 31 август куни Қарши шаҳар прокурори розилигини олган. Ушбу қарор номақбул далилларга асосланган бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати шу қарорни номақбул далил деб топиши ва бекор қилиши лозим.

8. Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди 2012 йил 31 август куни Қарши шаҳар ИИБ терговчиси ва Қарши шаҳар прокурори томонидан киритилган “Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома қўзғатиш ҳақида”ги қарор билан таништирмаганлиги ва номақбул далилларга асосланиб, мени эҳтиёт чорамни қамоққа олишга ўзгартириш ҳақидаги ажримини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати бекор қилиши лозим.

 9. Қарши шаҳар ИИБ терговчиси А.Хўжамқуловнинг 2012 йил 29 августдаги Қарши шаҳар прокурори розилиги олинган менинг яшаш уйим ва ёрдамчи хўжалик хоналарида “Тинтув ўтказиш тўғрисида”ги қарори номақбул далилларга таянганлиги, қарордан хотиним Дилором Мамановага ва менга нусха берилмаганлиги сабабли ЖПКнинг 164-моддаси талаблари бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати 2012 йил 29-августдаги Қарши шаҳар ИИБ терговчиси А.Хўжамқуловнинг “Тинтув ўтказиш тўғрисида”ги қарорини номақбул далил, деб топиши лозим.

10. Қарши шаҳар ИИБ терговчиси А.Хўжамқулов 2012 йил 30 август куни Косон туман Оброн қишлоғидаги менинг яшаш уйимга бориб, тинтув ўтказиб, бу ҳақда тинтув баённомасини тузган. Тинтув баённомасини терговчи А.Хўжамқуловнинг ўзи имзоламаган. Тинтув иштирокчиларига ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилмаган. Тинтув ўтказиш учун уйга уч нафар ИИБ ёки МХХ ходими киритилган бўлса-да, тинтув баённомасига тўрт нафар ИИБ ходимининг фамилияси ёзилган. ИИБ ходимлари Ш. Набиев ва А. Жонқобиловларнинг имзолари тинтув баённомасининг биринчи варағи биринчи саҳифасида ва иккинчи варағи иккинчи саҳифасида сохталаштирилиб, имзолар бошқа шахслар томонидан бажарилган. Тинтув баённомасининг саҳифалари остига тинтувни ўтказган ички ишлар ходимларини имзолари қўйилмаган. тинтувда холис сифатида иштирок этган Дўстлик ҚФЙ вакили Шуҳрат Бердиев эса доимий равишда Ички ишлар профилактика инспекторларига жамоатчилик асосида ёрдам берувчи шахс саналади. Бу ҳақида Дўстлик ҚФЙнинг 2013 йил 22 февралдаги маълумотномасида ҳамда 5-сон тергов ҳибсхонасига 27.02.2013 йилда №888 рақами билан киримга олинган маълумотномада ҳам кўрсатилган.

Жиноят ишининг 7-жилди 118-варағидаги суд мажлиси баённомасида ҳам, Шуҳрат Бердиевнинг кўргазмасида ҳам Ш. Бердиев Дўстлик ҚФЙда маҳалла посбони бўлиб ишлаши ёзилган. Бу эса, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2004 йил 24-сентябрдаги 12-сонли “Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 3-банди 3-қисми “б” кичик бандига, яъни раҳбарий кўрсатмасига зид. Бундан ташқари, уйдан олинган дориларни хотиним Дилором Маманова бирма-бир ушлаб кўриб, қора селофан пакетга солган ва дорилар учун пакетни муҳрлашда ёзилган биркада 8 дона Сибазон дорисининг номи йўқ ва бу бирка дорилар номи билан танишган тинтув иштирокчилари имзолари билан тасдиқланган ҳамда биркадаги дорилар номи ёзилган сўзлар 2012 йил 31- августдаги 216-сонли эксперт хулосасининг биринчи варағида ҳам дорилар ичида 8 дона Сибазон ёзуви йўклиги билан исботланган. Лекин терговчи А.Хўжамқулов тинтув баённомасига 8 дона Сибазон ёзувини чалғитиш йўли билан ёзишга эришган ва баённомани оилам шок ҳолатда имзолаганлиги учун терговчи А.Хўжамқулов кейинчалик Сибазон дориси номи ёзилганлигини хотиним билиб қолмаслиги учун хотиним Дилором Мамановага 2012 йил 30-августдаги тинтув баённомасидан нусха бермаган.

Тинтув ўтказиш ҳам жиноят процессуал ҳаракатидир. Терговчи А.Хўжамқулов тинтув жараёнида Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 92- моддаси 4-қисми, 161, 163, 164-моддалари талабларини жиддий бузган. Шунингдек, ЖПКнинг 23-моддасида: “Айбдорликга оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал килиниши керак”, деб белгиланган. Селофан пакет муҳри бўлган бирка ёзувида 8 дона Сибазон дорисининг номи йўқлиги, лекин баённомага Сибазон дорисининг номи киритилиши бу дорининг бор бўлганига доир шубҳа уйғотади.

Бундан ташқари, судда гувоҳлик берган Шуҳрат Бердиев ва судга ёзма кўргазма юборган холис Ўктам Ғайбуллаевнинг кўргазмаларида тинтув ўтказган ички ишлар ходимлари ўзларини таништирмаганлиги, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатмаганлиги, уйдан олинган дорилар номини айтмаганлиги ва сонини ҳам санаб кўрсатмаганлигини айтишган. Уйдан олинган бир халтадаги қоғоз ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан олиб кетилганлиги ва ЖПК нормалари тинтув вақтида бузилганлиги, тинтув жараёнини ҳужжатлаштиришнинг процессуал формаси бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати 2012 йил 30 августдаги “Тинтув баённомаси”ни номақбул далил, деб топиши ва баённомадаги имзолар ИИБ ходимлари Ш.Набиев ва А.Жонқобиловлар томонидан ёки бошқа шахслар томонидан бажарилганлигини аниклаш учун суд-хатшунослик экспертизасини ўтказишни тайинлаши лозим.

11. Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқуловнинг 2012 йил 31 август куни номақбул далиллар ва ЖПК нормалари бузилган ҳолда олинган 2012 йил 30 августдаги “Тинтув баённомаси”га асосан уйимдан олинганлиги кўрсатилган дорилар юзасидан “Судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш ҳақида”ги қарорини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати номақбул далил, деб топиши ва бекор қилиши лозим.

12. Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси Экспертиза криминалистикаси бошқармаси (ЭКБ) бўлинма бошлиғи майор Тўлқин Тошпўлатов 2012 йил 31 август куни экспертизага олиб келинган, дорилар солинган қора селофан пакетни холислар иштирокида очмасдан Ички ишлар ходимлари лейтенантлар З.Бердиев ва Ш.Ёровлар иштирокида очиб дориларни фақат санаган ва бу ҳақда 31.08.2012 йилда далолатнома тузган. Эксперт Тўлқин Тошпўлатов селофан пакет муҳри бўлган биркасидаги ёзувда 8 дона Сибазон дорисининг номи йўқ бўлса-да, 8 дона Сибазон дорисини МХХнинг топшириғини бажариш мақсадида терговчи Алишер Хўжамқулов билан жиноий тил бириктириб, келишиб, бизнинг уйимизда бўлмаган 8 дона Сибазон дорисини номаълум йўллар билан топиб, 2012 йил 29-август кунидаги каби Сибазон дорисини кимёвий таҳлил килмасдан, қандай моддалар бирикмасидан ташкил топганлиги, тузилиши, рангини ўрганмасдан ҳамда Сибазон дориси таблеткаси оғирлигини тарозида якка ўзи ўлчаб, ЭКБ лабораториясида мавжуд бўлган дори воситаларига ташқи кўриниши Сибазон дорисига ўхшаш бўлганлиги учун ҳар бир таблетка оғирлиги 0,05 (ноль бутун юздан беш) грамм бўлган 8 дона Сибазон дориси таблеткасини оғирлиги 0,4 грамм (4 миллиграмм) ни 40 миллиграмм деб, 8 дона Сибазон таблеткаси оғирлигини 10 баравар сунъий равишда, ғараз ниятларда кўпайтириб ёзиб, психотроп моддалар туркумига кириши ва кўп  бўлмаган миқдорни ташкил этишини кўрсатиб, 2012 йил 31-август куни №216-сонли Эксперт хулосасини берган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати 2012 йил 31 августдаги Эксперт Тўлқин Тошпўлатовнинг ЖПК нормаларини бузган ҳолда ва номақбул далилларга асосан тузган №216-сонли Эксперт хулосасини ва шу куни тузган далолатномасини номақбул далиллар, деб топиши лозим.

13. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати 27 дона Деазипам, 11 дона Циклодол, 8 дона Феназипам, 8 дона Сибазон дори воситалари таблеткаларини номақбул далилларга асосан ЖПК нормаларига зид равишда жиноят ишига далил сифатида қўшилганлиги учун ушбу дори воситалари таблеткаларини номақбул, яроқсиз далиллар деб топиши лозим.

14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати номақбул далилларга асосан ғайриқонуний равишда давлат фойдасига мусодара этилган “Сурайё Юлдуз –ширин мевалар” савдо фирмасига тегишли бўлган оқ рангли Матиз русумли 70 177 GAA давлат рақамли автомашина ким ошди савдоси орқали сотилганлиги сабабли, тегишли давлат органлари зиммасига менга худди шундай русумдаги жиҳозланган автомашинани сотиб олиб бериш мажбуриятини юклаши лозим.

15. Қарши шаҳридаги 5-сон тергов ҳибсхонасига 2012 йил 25 сентябрь куни Қашқадарё вилоят бош тиббий меҳнат экспертизаси комиссияси (ТМЭК) раиси ўринбосари Асқарали Меглиев, аъзолари О.Амиров, Ғ.Муродовлар келиб, терговчини судга оид тиббий меҳнат экспертизаси тайинлаш ҳақидаги қарорисиз ёки суднинг шу ҳакдаги ажримисиз, адвокат иштирокисиз, мени ҳеч қандай тиббий йўл билан теширмасдан ва бош мия суягимнинг ўнг томон нуқсонини 3,5 Х 3,5 см, чап томон суяк нуқсонини 3,0 Х 3,0 см деб ёлғондан ёзиб, мени МХХни топшириғига асосан сунъий жиноят иши қўзғатилганлиги учун амнистияга туширмаслик мақсадида, 2-гуруҳ ногиронлигидан 3-гуруҳ ногиронлигига ўтказишди. Мен жиноят ишида айбланувчи деб эътироф этилганлигим сабабли тиббий текширув ҳам жиноят процессуал ҳаракати бўлганлиги учун адвокат иштирок этиши шарт эди.

Ўзбекистон Респуликаси Олий суди пленумининг 2004 йил 24-сентябрдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал конуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига кўра: “Далиллар, жумладан, қуйидаги ҳолларда номақбул деб топилади, агар: г) эксперт хулосасининг экспертиза тайинлаш вақтида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳуқуқлари бузилган ҳолда, шунингдек эксперт рад этилиши шарт бўлган ҳолда олиниши; д) ҳимоячини иштироки шарт бўлган ҳолларда унинг иштирокисиз гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан кўрсатув олиниши; и) далилларни қайд этишнинг процессуал формаси бузилган бўлса: — тергов ва суд ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг тушунтирилмаганлиги”, -деб кўрсатилган.

Терговчи менга 5-сон ҳибсхонасида ТМЭКдан ўтказилишим сабабларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларимни тушунтирган эмас. Судда гувоҳлик берган Ғайрат Муродов берилган саволга қуйидагича жавоб берди. (Жиноят ишининг 7-жилди 133-варағи, Суд мажлиси баённомасининг 107-варағи): “Сизни 5-сонли тергов ҳибсхонасининг тиббиёт бўлими бошлиғи хонасида текширганмиз. Мендан ташқари бош ТМЭК ходимлари, ҳибсхона тиббиёт бўлими бошлиғи, терговчи бор эди, биз сиз билан суҳбатлашдик, сиз адвокат келишини талаб қилдингиз, адвокат келмаса тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортаман дедингиз, бошингиздаги жароҳатни мен сантиметрик билан ўлчадим; терговчи сизга баланд овозда бирор бир ҳужжатни ўқиб берганини билмайман, терговчи сизни қўлингизга ҳеч нарса бермади; хулосадаги Ч.Маматқулов ТМЭК маълумотномасини олишни хохламади деб ёзилган жойи нотўғри, маълумотномани ҳибсхонага олиб бориб беришнинг имкони бўлмаган; сиз адвокат олишни талаб қилдингиз, терговчи ёнимизда ўтирган эди; сиз адвокатсиз кўрикдан ўтмайман дедингиз”, – сўзларни айтиб гувоҳлик берди.

ТМЭК эксперти Меглиев Асқарали Негматович ҳам судда қуйидагича  гувоҳлик берди, жиноят ишининг 7-жилди 135-варағи, Суд мажлиси баённомасининг 109-варағида: “сиз адвокат келишини талаб қилдингиз, сизга адвокат чақириш бизнинг вазифамизга кирмайди, деб айтдик, сиз адвокатсиз тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортаман дедингиз; сизга 5-сонли тергов ҳибсхонаси бошлиғи Ф.Бозоровнинг хати асосида сизни тиббий кўрикдан ўтказгани келдик, деб айтдим. Сизга хатни кўрсатганим йўқ, мен ўтирган стол устида тергов ҳибсхонасининг хати турган эди”. Суд мажлиси баённомасининг 110-варағида: “сизга 3-гуруҳ ногиронлиги 2012 йил 25-сетябрь кунидан бошлаб белгиланади деб айтдим; 2012 йил 25 сентябрь кунига қадар сиз 2 гуруҳ ногирони бўлгансиз, 2012 йил 25 сентябрь кунидан кейин сиз 3-гуруҳ ногиронисиз”, – деб кўргазма берди.

Шунингдек, Қашқадарё вилоят бош ТМЭК эксперт хирурги Ориф Амиров хам судда қуйидагича кўргазма берди, жиноят ишининг 7-жилди 138-варағи, суд мажлиси баённомасининг 112-варағи: “Ч.Маматқулов адвокат қатнашсин деди, раисимиз адвокатни биз олиб келмаймиз, чақиринг келса қатнашади деди, Ч.Маматқулов тиббий кўрикдан ўтмайман деди; 2012 йил 25 сентябрь куни Ч.Маматқуловнинг жароҳатларини кўздан кечириб хулоса берганмиз, хулосамизда Ч.Маматқуловнинг 2012 йил 25 сентябрдан 3-гуруҳ ногирони деб белгилаганмиз; (Суд мажлиси баённомасининг 113- варағи) тешик суяк йил ўтган сайин секин маълум бир микдорда ўсади; Ч.Маматқуловнинг бошидаги жароҳатини Муродов ўлчади, мен жароҳатни ўлчамадим; сиз бизга адвокат иштирокисиз тиббий кўрикдан ўтмайман дедингиз, биз учаламиз хонадаги дераза олдида ўтирган здик; -сиз бизга адвокат келмаса ўзимни кўрсатмайман дедингиз; 2012 йил 25 сентябрь куни комиссия раиси сизга шу бугун 3-гуруҳ ногиронлиги белгиланади деб эълон қилди, сиз 3-гурух ногиронлиги керак эмас деб айтдингиз”, – деб кўрсатма берди. Лекин судья Ш.Ражабов гувоҳларнинг бирор бир кўргазмасини инобатга олган эмас.

Шунингдек, ТМЭК врачларини олиб келган терговчи майор Умиров ҳам менинг адвокат чақиртиришга доир талабларимни рад этди. Мен бошимни сантиметрик билан ўлчатган эмасман. ТМЭК врачлари МХХнинг тазйиқидан қўрқиб, ёлғон кўрсатма беришга мажбур бўлди. Шошилинч тиббий ёрдам Республика илмий маркази Қашқадарё вилоят филиали компьютер томографияси бўлими мудири Ф.К.Нормўминов ва врач Ф.М.Каримов томонидан 2018 йил 6 апрелдаги ўтказилган текширув натижалари «МСКТ головного мозга № 899» да бош мия суягимни нуқсони ўнг томонда 4,5 Х 3.0 см, чап томонда 3,8 Х 3,2 см эканлиги аниқланган. Қашқадарё вилоят ТМЭК экспертларининг 2012 йил 25 сентябрдаги бош мия суягимнинг ўнг томонида 3,5 Х 3,5 см, чап томонида 3,0 Х 3,0 см деб текширмасдан далолатнома ёзганлиги ва бу эса уларнинг хулосалари ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдиради.

Шунингдек, жиноят ишида Қашқадарё вилоят ТМЭК врачлари О.Амиров ва Ғ.Муродов иштирокида санасиз ва рўйхатга олинмаган хулоса бўлиб, хулосанинг 2-варағида охиридан қуйидаги сўзлар бор: “Маматқулов Чўян ТМЭК маълумотномасини олишни хоҳламади ва бу тўғрисида далолатнома тузилиб, кўрик ишига тикиб қўйилди”. Бу ёлғон, менга ТМЭК маълумотномаси берилган эмас, далолатнома ҳам ўқиб эшиттирилмаган. Санасиз хулоса жиноят ишининг 3- жилди 281-282-варақларида. 3-жилднинг 280-варағидаги 2012 йил 25-сентябрь санаси билан ёзилган далолатнома компьютерда ёзилган бўлиб, 5-сон тергов ҳибсхонаси ичида компьютер мумкин эмас. Шунингдек, гувоҳ Ғ.Муродов ТМЭК маълумотномаси менга берилмаганлигини кўрсатиб кўрсатма берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати Қашқадарё вилоят бош ТМЭК аъзоларининг ёлғон маълумотларга асосланган 2012 йил 25-сентябрдаги дадолатномасини ва вилоят бош ТМЭК раиси вазифасини бажарувчи О.Амиров ва аъзоси Ғ.Муродовлар ёзган санасиз ва рўйхатдан ўтказилмаган хулоса далилини олишни қайд этишнинг процессуал формаси бузилган ҳолда олинганлиги, адвокат иштирок этмаганлиги, менинг ҳуқуқларим тушунтирилмаганлиги учун номақбул далиллар деб топиши лозим.

16. Менга нисбатан Жиноят кодексининг 168, 228-моддалари билан қўзғатилган жиноят ишида давлатга 6209775 сум миқдорида зарар етказганликда асоссиз айблов қўйилган. Қашқадарё вилоят назорат тафтиш бошқармасида бош назоратчи тафтишчи лавозимида ишлаган Ашур Шерқулов 74853 (олдинги 7260) сонли ҳарбий қисмдан менинг иш ҳақларим ҳақида 2012 йил 24-сентябрь куни далолатнома ёзиб келиб, 2000 йил июндан 2002 йил 1-январга қадар иш ҳақларим йўқлиги 2003 йил 1-4 май кунлари учун иш ҳақларим йўқлигини далолатномада кўрсатиб, менга 2-гуруҳ ногиронлиги учун пенсия 7260-сонли ҳарбий қисмда ишлаган 1998-2002 йиллар учун, яьни 5 йил ёки 60 ой учун ҳисоблангани учун қайта пенсияни ҳисоб-китоб қилишда 19 ойни чиқариб, 41 ой иш ҳақимни пенсия учун ҳисоблаши натижасида менинг пенсиям суммаси камайган. Тафтишчи А.Шерқуловнинг далолатномалари иш ҳақи бўйича бир томонлама тузилганлиги учун бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2012 йил 26-сентябрдаги №ШМ/30-10-02-915-сонли жавоб хатида кўрсатилишича вилоят ТМЭК раиси вазифасини бажарувчи О.Э.Амиров ва аъзоси Ф.Э.Муродов томонидан унга белгиланган ногиронлик қайта текширилган ва 2011 йил 23-февралда 3-гуруҳ ногиронлигини белгилаш ўрнига 2-гуруҳ ногиронлиги нотўғри белгиланганлигини, 2012 йил 24-апрель кунидаги кўрикда ҳам учинчи гуруҳ ногиронлигини белгилаш ўрнига иккинчи гуруҳ ногиронлиги нотўғри белгиланганлигини, 2012 йил 24-апрель кунидаги кўрикда ҳам учинчи гуруҳ ногиронлиги белгиланиши иккинчи гуруҳ ногиронлиги нотўғри белгиланганлигини аниқлаб хулоса берилган.

Шунингдек, Қарши туманлараро 34-сонли ТМЭКнинг 2012 йил 25- сентябрдаги 362-сонли ТМЭК баённомасига асосан 2012 йил 25-сентябрдан 3-гуруҳ ногиронлиги умумий касалликдан бир йил муддатга белгиланган ва жами 6209775 сўм миқдорида зарар келтирганлигимни билдирган. Бундан ташқари, жиноят ишидаги барча хулосалар жиноят ишининг 3-жилди 280-варағидаги 25.09.2012 йилдаги далолатнома ва 281, 282-варақларидаги вилоят бош ТМЭК раиси вазифасини бажарувчи О.Амиров ва Ғ.Муродовларнинг санасиз, рўйхатга олинмаган хулосасига асосан берилган. Жиноят ишидаги барча хулосаларнинг рўйхатга олинмаганлиги уларнинг номақбул далиллар эканлигини билдиради.

Судда ТМЭК шифокорлари менинг 2012 йил 25-сентябрга қадар 2-гуруҳ ногирони эканимга доир кўргазма беришган. Лекин суд бу кўргазмаларни инобатга олган эмас. Тафтишчи Ашур Шерқулов судда қуйидагича кўргазма берди: “сизга 19 ой учун иш ҳақи кўрсатилмаган, шу ойларда сизга ҳарбий қисмда иш ҳақи ёзилмаган. Шу сабабли сизга тайинланган пенсия микдори камайтирилиши керак. 19 ой учун тўлиқ иш ҳақлари ёзилса пенсиянгиз миқдори кўпаяр эди. Муборак ҳарбий қисмга бориб шахсий варақангизни кўрдим, шахсий варақангизга иш ҳақи ёзилмаган экан; ҳарбий қисмда тўлов қайдномаси бўйича сизга иш хақи тўланган бўлса зарар камайиши мумкин; сиз 2012 йил 25-сентябрь кунидан бошлаб 3-гуруҳ ногирони бўлсангиз хулосамизда кўрсатилган жами 6209775 сўм зарарни сиздан ундириш керакми ёки йўқлигини билмайман, деб кўрсатма берди.

Мен судга Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 2001 йил 12-сентябрь ва 4-октябрдаги ажримларни тақдим этдим. Суддан пенсия бўйича қайта текширув ўтказишни илтимос қилдим. Лекин судья Ш.Ражабов менинг илтимосларимни рад этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати вилоят ТМЭК раиси вазифасини бажарувчи О.Амиров, аъзоси Ғ.Муродовларнинг санасиз ва рўйхатга олинмаган хулосаси ва вилоят бош ТМЭКнинг 5-сон тергов ҳибсхонасидаги 25.09.2012 йилги далолатномасига, менинг ногиронлигимга боғлиқ бўлган номақбул далилларга асосланган жиноят ишидаги барча хулосаларни номақбул далиллар деб топиши лозим. Менинг 7260-сонли ҳарбий қисмдан олган иш ҳақларим бўйича пул тарқатиш ёки тўлов ведомостларини 2000 йил июнь ойи, 2001 йил октябрь, ноябрь, декабрь ойлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 2001 йил 12 сентябрдаги ажримига асосан 512302 сўм 88 тийин олганлигим ҳақидаги тўлов қайдларини, 2003 йил 1-4-май кунлари учун тўлов қайдларини тегишли органлардан сўраб олиб, далилларни таъминлаши, пенсияни 2-гуруҳ ногиронлиги бўйича қайта ҳисоблатиши, шунингдек, ЕДВ пуллари, компенсация тўловларига оид барча тўлов ведомости қайдларини ҳам тегишли органлардан сўраб олиб, далилларни таъминлаши лозим.

17. Менга нисбатан дастлабки тергов томонидан қалбаки ёзув ва қалбаки имзоли аризалар, номақбул далилларга асосан диний экстремизм билан боғлиқ жиноятлар МХХнинг топшириғига асосан сунъий равишда уюштирилди. Жиноят ишида Косон шаҳрида яшовчилар Гулшод Бомуллаева, Нозима Примова, Дилнавоз Сувонқулова, Мирзоҳид Ҳаққулов, Зиннат Шофайзиева, Зокир Бобоқулов номидан яшаш манзили кўрсатилмаган, санаси йўқ, отасининг исми кўрсатилмаган ҳолда бошқа шахслар томонидан қўл ёзувлари бажарилган ва имзолари сохталаштирилган аризалар Миллий хавфсизлик хизмати Косон туман бўлимига 2012 йил 30-август куни 203-208-рақамлар билан рўйхатга олинган Гулшод Бомуллаева ва Нозима Примовларнинг аризаларини бир киши, Дилнавоз Сувонова ва Мирзоҳид Ҳаққуловларнинг аризаларини бир киши, Зокир Бобоқуловнинг аризасини бир киши, Зиннат Шофайзиеванинг аризасини бир киши ёзиб, барча имзоларни қалбакилаштиришган. Гувоҳни сўроқ қилиш баённомаларидаги қўл ёзувлари ва имзолар Бомуллаева, Сувонова, Шофайзиева, Ҳаққулов, Примова, Бобоқуловларнинг ўзлари томонидан бажарилган.

Шунингдек, Косон туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Тошев номига 2012 йил 25-сентябрда Мирзоҳид Ҳаққулов, Зокир Бобоқулов, 2012 йил 27-сентябрда Гулшод Бомуллаева, 2012 йил 3-октябрда Дилнавоз Сувоновалар номидан айнан МХХнинг Косон туман бўлими бошлиғи номига аризаларни қалбакилаштирган кимсалар томонидан тушунтириш хатлари ёзилган ва айнан уларнинг ўзларига имзолатилган. Дилнавоз Сувонованинг тушунтириш хатини ёзган кимса Субхонова деб фамилиясини адаштириб ёзган. Косон туман ички ишлар бўлими бошлиғи номига тушунтириш хатларини ёздириб олган Косон туман ИИБ ваколатли ходимининг фамилияси ва имзоси йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24-сентябрдаги 12-сонли “далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида: “далиллар мақбуллигининг шартлари қуйидагилар: далил тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан олинган бўлиши; далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши; далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши шарт. Судларга тушунтирилсинки, далиллар мақбуллигига тааллуқли юқорида санаб ўтилган шартлардан бирортасига амал этилмаслиги далилнинг номақбул деб топилишига асос бўлади”, – деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати Косон туман ИИБ бошлиғи подполконик Ғ.Тошев номига 2012 йил 25-сентябрда Мирзоҳид Ҳаққулов, Зокир Бобоқулов, 2012 йил 27-сентябрда Гулшод Бомуллаева, 2012 йил 3-октябрда Дилнавоз Сувоновалар номидан ёзилган тушунтириш хатлар ваколатсиз номаълум шахслар томонидан олинганлиги учун номақбул далиллар деб топиши лозим ва Косон туман МХХ бўлимига 2012 йил 30-август куни киримга № С-203 билан Дилнавоз Сувонова, №Б – 204 билан Гулшод Бомуллаева, №Х – Мирзоҳид Ҳаққулов, №Ш – 206 билан Зиннат Шофайзиева, №Б – 207 билан Зокир Бобоқулов, №П – 208 билан Нозима Примова номи билан киримга олинган аризалардаги қўл ёзувлари ва имзолар ҳамда Косон туман ИИБ бошлиғи Ғ.Тошев номига Бомуллаева, Сувонова, Бобоқулов, Ҳаққулов номидан ёзилган тушунтириш хатларидаги қўл ёзувлари ва имзолар уларнинг ўзлари ёки бошқа шахслар томонидан бажарилганлигини аниқлаш учун суд-хатшунослик экспертизасини ўтказиш лозим.

18. Қашқадарё вилоят прокуратураси терговчиси Маҳмуд Жўраев Чўян Маматқулов Президент Ислом Каримовнинг топшириғи билан қамоққа олинди ва жиноят иши қўзғатилди, деган Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимларининг шов-шуви сабабли жиноят ишини тезроқ топшириш мақсадида жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорларсиз, айблов хулосаси билан биргаликда топшириб юборганлиги кейинчалик маълум бўлиб қолгач, судья Ш.Ражабов билан жиноий тил бириктириб, жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарорларни олдинги сана билан ёзиб Бомуллаева, Сувонова, Бобоқуловларни 2012 йил 23 октябрда, Зиннат Шофайзиевани 24 октябрда, Нозима Примовани 25 октябрда жабрланувчи деб топиб, уларнинг жабрланувчи қароридаги имзоларини сохталаштириб, далилларни қалбакилаштирган.

Мирзоҳид Ҳаққуловни эса жиноят ишида жабрланувчи деб топишни ёдидан чиқарган. Жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорларни жиноят иши жилдлари опись – рўйхатига олмасдан, жиноят иши варақлари орасига жилдга тикмасдан, қарор варағини рақамламасдан ип тикиш жойига варақни ўткир бурчак остида майда қирқишлар билан елимлаб жиноят иши жилди варақлари орасига қўшган эди. Мен 2018 йил апрель ойи бошида жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида жиноят ишим жилдлари билан қайта танишганимда жиноят иши ҳужжатларида жабрланувчи қарорлари бўлган жилдлар қайтадан бузилиб, жиноят иши варақлари иккинчи назорат жилдидаги варақларга алмаштирилганлигини ва ксеронусхали далиллар жиноят иши жилдларига тикилиб, жиноят иши далиллари қалбакилаштирилганлигини кўрдим.

Мен 2013 йил март ойида жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг апелляция судлов ҳайъатига “апелляция шикоятимга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорлар варақлари рақамланмаганлигини, жилднинг рўйхатига олинмаганлигини, клей билан елимлаб жиноят иши варақлари орасига қўшилганлигини ҳамда Мирзоҳид Ҳаққуловни жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарори йўқлигини кўрсатганман. Бу ҳолатни мен билан бирга айбланган Алишер Қулмуродов ҳам тасдиқлайди. Мен бу ҳақида апелляция судлов ҳайъатига бир неча маротаба айтганман. Шунингдек, бу ҳақида 2017 йил 26-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий судига ва Бош прокурорга ёзган назорат тартибидаги шикоятларимда ҳам кўрсатиб ўтганман. Судга МХХ таъсир этиб, жиноят иши жилдларидаги ҳужжатларни алмаштириб, далилларни қалбакилаштирган. Апелляция шикоятимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги аризам жиноят ишининг 6-жилди 80-варағида тикилган ҳолда турибди ва у далилдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати “жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорлардаги имзолар Гулшод Бомуллаева, Нозима Примова, Дилнавоз Сувонова, Зиннат Шофайзиева, Зокир Бобоқулов ёки бошқа шахслар томонидан бажарилганлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номли Республика суд-экспертизаси марказига суд-хатшунослик экспертизаси ўтказишни юклаши, шунингдек, жабрланувчи қарорлари варақлари рақамланмаганлиги, жиноят иши жилди опись-рўйхатига олинмаганлиги учун тергов ҳаракати натижалари бўлган жабрланувчи қарорларини қайд этилишига доир қонун талабларига амал қилинмаганлиги, далил, яъни далилни қайд этишнинг процессуал формаси бузилган ҳолда олиниб, жиноят ишига қўшилганлиги учун Г.Бомуллаева, Д.Сувонова, З.Бобоқулов, Н.Примова, З.Шофайзиеваларга чиқарилган жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарорларни номақбул далиллар деб топиши лозим.

19. Мени 2015 йил 5-ноябрь куни Қашқадарё вилоят прокуратурасига олиб боришиб, Зиннат Шофайзиева ва Дилнавоз Сувоновалар билан юзлаштириш тўғрисида баённома тузишди. Терговчи Маҳмуд Жўраев Д.Сувонова ва З.Шофайзиеваларни гувоҳ тариқасида юзлаштириб, уларга жабрланувчининг эмас, балки гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришди. Агарда ҳақиқатанан Дилнавоз Сувонова 2012 йил 23-октябрда, Зиннат Шофайзиева 24-октябрда жабрланувчи деб топилган бўлганида 2012 йил 5-ноябрь куни жабрланувчини юзлаштириш тўғрисида баённома тузилиб, уларга жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган бўлар эди. Лекин бу процессуал ҳаракатлар терговчи томонидан бажарилмаслиги оқибатида Жиноят процессуал кодекси нормалари жиддий бузилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати 2012 йил 5-ноябрдаги мен ва Дилнавоз Сувонова ўртасида, мен ва Зиннат Шофайзиева ўртасида тузилган юзлаштириш тўғрисидаги баённомаларни номақбул далиллар деб топиши лозим.

20. Жиноят ишида шахсни фотосуратидан таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисидаги баённомага менинг ва яна 2 нафар эркак кишининг фотосуратларини елимлаб ёпиштириб, баённомага фотосуратларни муҳрламасдан 2012 йил 2- ноябрда Гулшод Бомуллаева, Дилнавоз Сувонова, Мирзоҳид Ҳаққулов, Зиннат Шофайзиева, Нозима Примоваларга кўрсатиб, аввал мени танитиб, сўнгра баённома тузишган. Шахсни фотосуратидан таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисидаги баённомадаги фотосуратлар муҳрланмаган ҳолда таниб олувчиларга кўрсатилиши ЖПК нормаларининг терговчи томонидан жиддий бузилишини англатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати 2012 йил 2-ноябрь куни Гулшод Бомуллаева, Дилнавоз Сувонова, Мирзоҳид Ҳаққулов, Зиннат Шофайзиева, Нозима Примовалар билан тузилган шахсни фотосуратидан таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисидаги баённомаларни номақбул далиллар, деб топиши лозим.

21. Жиноят ишидаги сохта жабрланувчилар Гулшод Бомуллаева, Дилнавоз Сувонова, Мирзоҳид Ҳаққулов, Зиннат Шофайзиева, Нозима Примова, Зокир Бобоқуловларнинг кўргазмаларидаги туҳмат бўлган умумий равишдаги қуйидаги сўзларда: “юзингни товардай қилиб бу ерда ўтиргунча бошингга рўмол ўра, ҳижобга кирсанг бўлмайдими, яқинда исломий давлат бўлади, бу бозор ёпилади, савдо қилаётган жойларинг масжиднинг жойи, эртага бу жой бузилади, мен намоз ўқийман, намоз ўқинглар” сўзларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни берувчи сўзлар йўқ бўлса-да, МХХнинг топшириғини бажариш учун Қашқадарё вилоят прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Маҳмуд Жўраев ва ижрочи судья Шуҳрат Ражабов амалдаги қонунчиликни қасддан бузган ҳолда ғараз ва паст ниятларда Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган конституциявий тузумга тажовуз жинояти билан сунъий равишда айблаб, озодликдан маҳрум этиш жазосини берди.

Миллий хавфсизлик хизмати Косон туман бошлиғи номига ёзилган сохта жиноят ҳақидаги аризаларда Гулшод Бомуллаева, Дилнавоз Сувонова, Мирзоҳид Ҳаққулов, Зиннат Шофайзиева, Нозима Примова, Зокир Бобоқулов тадбиркор деб ёзилган. Лекин Косон туман давлат хизматлари марказининг 2018 йил 9-апрелдаги 84-сонли жавоб хатида Гулшод Бомуллаева, Дилнавоз Сувонова, Мирзоҳид Ҳаққулов, Нозима Примова, Зокир Бобоқуловлар 2010-2013 йиллар оралиғида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун мурожаат қилмаганлигини, Зиннат Шофайзиева якка тартибдаги тадбиркор бўлиб рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган.

22. Туҳматчиларнинг сохта аризалари ва кўргазмаларида, гўёки мен “Қўҳна қалъа” мажмуаси бозорида 2011 йил 16 ноябрь куни 250 та тадбиркорни бир жойга йиғиб, “Ферузбек Асадов” мажмуаси бозорига ўтиб ишлашларини, мабодо ўтиб ишламаса савдо дўконларини мусодара қилдиришимни айтганман. Уларнинг ёзишича, мен “Ферузбек Асадов” савдо мажмуаси раиси Н. Истатов номидан ёзилган огоҳлантириш хатларини келтириб, бозорда ишлаётганларга тарқатганман. Мен суддан Ферузбек Асадов савдо мажмуаси МЧЖ раиси Нусрат Истатовни чақиришни сўраб илтимоснома берганимда судья Ш.Ражабов эса Н.Истатовни кўргазмаси жиноят ишидаги сунъий қўйилган айбловга таъсир этиши, туҳматни ошкор этиши мумкинлиги учун илтимосномамни бажаришдан рад этди. Мен судга Н.Истатовни ЖИБ Қашқадарё вилоят судига ёзиб юборган ёзма кўргазмасини тақдим этдим. Н.Истатов кўргазмасида 2011 йил 17-ноябрь куни мен билан учрашиб, газетага огоҳлантириш хатларини бермаганлигим, 30 нафар рўйхатда фамилияси кўрсатилган ва савдо дўкони Ферузбек Асадов савдо мажмуаси бозорида бўлган тадбиркорларга почта билан буюртма хат орқали юборилганлиги, Сувонова, Бомуллаева, Шофайзиева, Бобоқулов, Ҳаққулов, Примоваларнинг Ферузбек Асадов савдо мажмуасида савдо дўконлари бўлмаганлиги учун ҳеч қандай огохлантириш хати юборилмаганлигини кўрсатиб, 30 нафар тадбиркорга огоҳлантириш хатлари буюртма хат билан юборилганлиги ҳақидаги почта чекларини ва огоҳлантириш хати намунасини судга тақдим этган.

 Ферузбек Асадов савдо мажмуаси МЧЖ 2011 йил 17-ноябрдаги “Қашқадарё” газетасига ёзилган илтимосномасини тақдим этган. “Қашқадарё” газетаси таҳририятининг 2013 йил 23-январь кунидаги 11-сонли хатида: “Қашқадарё” газетасининг 2011 йил 18-ноябрь ва 22-ноябрь сонларида Косон туманидаги “Ферузбек Асадов” масъулияти чекланган жамиятнинг эълони чоп этилган. Мазкур эълон МЧЖ директори Н.Истатов ва ҳуқуқшуноси Ч.Маматқулов имзолаган алоқа хати асосида қабул қилинган. Эълон учун тўлов Ч.Маматқулов томонидан нақд пул шаклида (90 минг сўм эълон учун ҳамда 20 минг сўм газета сотиб олиш учун, кирим патта рақами 183) тўланган. Алоқа хатининг нусхаси тақдим этилмоқда” деб жавоб берилган. Лекин судья Ш.Ражабов ушбу далилларни ўзининг ғаразли ниятини амалга ошириш учун инобатга олмади.

23. Судда гувоҳлик берган Г.Бомуллаева (Суд мажлиси баённомасининг 58- варағи): “сиз огоҳлантириш қоғозини тарқатдингиз, огоҳлантиришда дўконларингизни мусодара қиламиз, кўчиб ўтинглар деб ёзилган эди, ўзим ўқиганман; Қўҳна қалъа мажмуаси бозорида ўзим қурган дўконим бор; таъсисчи бўлиб бозорга кирмаганман, мен таъсисчи эмасман бозор маблағига пул қўшмаганман; мен тадбиркор эмасман; бозорда маслаҳатчи бўлиб ишлайман иш ҳақи олмайман”, деб кўрсатма берди.

Сохта гувоҳ Фармон Ибодуллаев судда (Суд мажлиси баённомасининг 70- варағи) “Ч.Маматқуловнинг бозор ичида тадбиркорларга қараб ислом давлати қурилади деган гапини қулоғим билан эшитмадим; ўз қулоғим билан Ч.Маматқуловнинг ислом давлатида мен раҳбар бўламан деганини эшитмадим, менга тадбиркор опалар айтишди; огоҳлантириш хатларини тадбиркорларда кўрдим, печать штампи бор эди, сана қўйилганини билмайман; бозорда 250 та дўкон бор”, сўзларини айтди.

Сохта жабрланувчи Мирзоҳид Ҳаққуловнинг суддаги кўргазмаси (Суд мажлиси баённомасининг 72-варағи): “Ч.Маматқулов бозорда тадбиркорларга гапираётганда унинг атрофини 250 дан ошиқ одам ўраб олган эди; сиз менга кўрсатиб турган жиноят ишининг 4-жилди 285-287-варақларидаги сўроқ баённоманинг охирида ручкада ёзилган ёзувларни ўз қўлим билан ёзганман ва имзолар ҳам меники; сиз менга кўрсатиб турган жиноят ишининг 4-жилди 54-варағидаги МХХ Косон тумани бошлиғи номига ёзган аризани ҳамда шу жилднинг 55-варағидаги Косон туман ИИБ бошлиғи номига ёзган тушунтириш хатини ўз қўлим билан ёзганман ва имзолаганман; мен Дилнавоз Сувонова номидан ариза ёзмаганман, лекин сиз менга кўрсатиб турган жиноят ишининг 4-жилди 26-варағидаги Дилнавоз Сувонова номидан ёзилган аризадаги ёзув меники; мен тадбиркор эмасман”, – сўзларини айтди.

Сохта жабрланувчи Зиннат Шофайзиеванинг суддаги кўргазмаси (Суд мажлиси баённомасининг 74-75-варақлари): “профилактика инспекторини бозорқўм чақирди; профилактика инспекторига бозор маъмурияти хонасида тушунтириш хати ёзиб бердик, Ч.Маматқулов ҳам шу ерда эди; аризани ўзим ёздим, ҳеч кимдан кўчирмадим, аризадаги имзо меники; сиз тарқатган огоҳлантириш хатини мен олмадим”, – деб айтди.

Сохта жабрланувчи Нозима Примова суддаги кўргазмасида (Суд мажлиси баённомасининг 81-82-варақлари): “Ч.Маматқуловнинг атрофида 250 га яқин одам йиғилган эди, кейин профилактика инспекторини чақирдик ва Ч.Маматқуловни бозор маъмурияти хонасига олиб чиқдик, бозор маъмурияти хонасига профилактика инспекторига тушунтириш хати ёзиб бердик ва МХХга ариза ёздик; сиз менга кўрсатиб турган ишнинг 4-жилди 36-варағидаги аризани ўзим ёзганман, имзо ҳам меники, аризамдаги ҳолатлар тўғри; бозорга борганингизда қўлингизда огоҳлантириш варақаси бор эди, варақада Асадов бозорига ўтиб савдо қилмасанглар дўконларингиз сотилади деб ёзилган эди, ўзим ўқимадим; Бомуллаеванинг аризасини мен ёзиб бермаганман, уни ўзи ёзган; мен бир хил имзо қўяман, ҳозир судда қўйган қасамёд матнидаги имзодай имзо қўяман, МХХга ёзган аризамда ҳам шундай имзо қўйганман; аризани бозор идорасида ёзиб МХХ Косон туман бўлимига олиб бориб берганман, МХХда эркак киши аризамни қабул қилган, мени фамилиямни қабул китобига ёзиб олди”, сўзларини айтди.

Ушбу туҳматчи сохта жабрланувчиларнинг кўргазмаларини Ферузбек Асадов савдо мажмуаси МЧЖ раиси Н.Истатовнинг ёзма кўргазмаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судига ёзган тушунтириш ва кафолат хатидаги кўргазмалари, шунингдек, МХХ Косон туман бўлимига 2012 йил 30-августда кирим бўлган аризаларидаги дастхат ёзувлари, имзолар билан гувоҳни сўроқ қилиш баённомаси саҳифаси остидаги дастхат ёзувлари ва имзолари бошқа-бошқа эканлиги яққол кўриниб турибди, лекин суд айблов позицияси томонидан иш олиб бориб, одиллик қилмади.

Мен 2013 йил 28-январь куни ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг Суд мажлисида далилларни таъминлаш, гувоҳларни чақиртириб сўраш каби ёзма равишдаги айбловга қарши асослантирилган важларимни келтириб ариза илтимосномалар бердим. Жумладан, Ферузбек Асадов савдо мажмуаси МЧЖ томонидан почта орқали буюртма хат билан огоҳлантириш хатлари юборилган 18 нафар тадбиркорни танлов асосида сўрашни ва воқеага аниқлик киритишни сўрадим. Шунингдек, судга суд-хатшунослик экспертизалари ҳақидаги жиноят ишидаги айбловларга бевосита таъсир этиши мумкин бўлган 7 та илтимосномаларимни Суд мажлиси ўтаётган вақтда ўқиб эшиттириб судга топширдим. Суд мажлиси баённомасининг 83-варағида: “суд ҳайъати ўз ўрнида маслаҳатлашиб ажрим қилди: — судланувчи Ч.Маматқуловнинг 7 та илтимосномалари асоссиз бўлганлиги сабабли барча илтимосномалари рад қилинди” деб ажримини қабул қилди. Мен ЖИБ Кашқадарё вилоят судига ёзган апелляция шикоятимда ва апелляция шикоятимга ўзгартириш киритиш ҳақидаги аризамда ҳам айбсизлизлигимни ишончли далиллар билан жиноят ишидаги ҳужжатларни ва ҳолатларни асослаб ўзимнинг мутлақо бегуноҳлигимни ва оқловчи важларимни тўлиқ келтирганман. Лекин Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармасининг назорати остида қўғирчоққа айланган, хизмат қилаётган баъзи бир судьялар жиноят ишида ЖПК нормалари бузилганлигини яққол кўриб турганлигини билишса-да, ҳақиқатдан кўзини юмишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати менинг жиноят ишлари бўйича Кашқадарё вилоят судининг суд мажлисида ўқиб эшиттириб, судья Ш.Ражабовга топширган ва сабабини асослаб кўрсатмасдан рад қилган барча илтимосномаларимни қаноатлантириши, Ферузбек Асадов савдо мажмуаси МЧЖ томонидан огоҳлантириш хатлари юборилган 30 нафар тадбиркорлардан танлов асосида кўрсатилганлардан Жамшид Мўминов, Носир Сабриев, Назира Жўраева, Саноат Саитова, Бахтиёр Авизов, Азиз Шарипов, Илҳом Шоназаров, Гулбека Боборажабова, Комил Атоев, Ҳасан Тошқулов, Жонибек Турсунов, Сарвар Шарипов, Шамсиддин Шоймардонов, Ваҳоб Қуллиев, Низомиддин Турсунов, Юлдуз Равшанова, Гўзал Зокировна, Ирода Норқуловаларни чақириб сўраши ва шу йўл билан далилларни таъминлаши лозим.

24. Менга туҳмат уюштирилганини бутун маҳалла билади, лекин МХХ уюштирган жиноят иши менга қўйилганлиги учун маҳалла оқсоқоллари, синфдошлар, қўшнилар ЖИБ Қашқадарё вилоят судига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига билдириш хатлари, тавсифномалар, тушунтириш ва кафолат хатларини ёзишиб беришган. Лекин бирортаси ҳам инобатга олинмаган. Мен маҳалламиз аҳолисининг санаси қўйилмаган мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Олий судига тақдим этаман. Шунингдек, Ферузбек Асадов савдо мажмуаси МЧЖ раиси Нусратилло Истатов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига ёзилган тушунтириш ва кафолат хатида ҳам менинг айбсизлигим тўлиқ кўрсатилган.

Наҳотки, Ўзбекистонимизда ҳали ҳам туҳмат ва иғво устувор кучга эга бўлса?!

25. Жиноят ишида МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан сунъий равишда уюштирилган жиноят ишларидан бири сирасига Жиноят кодексининг 137, 138, 238-моддалари билан қўзғатилган жиноят турини киритиш мумкин. Гўёки мен ва жиноий шеригим Алишер Қулмуродов Касби тумани Майманоқ қишлоғида яшовчи сохта жабрланувчилар Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовларга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиб, Касби тумани Касби қишлоғида яшовчи Омон Шерқулов ва Зокир Шерқуловларни конденсат ўғирламаганлиги ва сотмаганлиги тўғрисида ёлғон кўргазмалар беришга мажбур қилганмиз. Аслида бу ғирт тўқима айбловдир.

Дастлабки тергов органи ва суд жабрланувчилар Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовларни мен билан юзлаштирмасдан гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг кўргазмаларини ўзгартириб, судья Ш.Ражабов айбловни қувватлаш учун флешка орқали айблов хулосасидаги кўргазмаларини суд мажлиси баённомаси ва ҳукмга кўчирган. Жумладан, жиноят ишидаги видеоёзув орқали ёзиб олинган М. Жабборов, Ф Рўзбоевларнинг кўргазмаларини ўзгартириб, ҳукмнинг 2-варағида  “Судланувчи Маматқулов Чўян ва Қулмуродов Алишерлар уюшган гуруҳ раҳбари О.Шерқулов ва унинг шериклари томонидан “Муборакнефтигаз” УШКга қарашли газ конденсат қувурларидан пинҳона тарзда қўлбола хомут ёрдамида тешиб, яширин равишда нефть маҳсулотларини ўғирлаш жиноятини содир этганликларининг гувоҳи бўлган ва бу ҳақида тергов органига кўрсатув берган М.Жабборов ва Ф.Рўзбоевларни 2012 йил июль ойи бошларида “Касби–Гепарт” масъулияти чекланган жамиятининг ер майдонига чақириб, уларга “Мен Маматқулов Чўян бўламан, мени кимлигимни билмоқчи бўлсаларинг Косон туманида яшовчи хоҳлаган фуқародан ёки хоҳлаган орган ходимларидан сўрашинг мумкин”, деб ёзган. Лекин бу гаплар туҳмат, мен Мадамин Жабборов ва Фозил Рўзбоевларни бирон марта ҳам Касби–Гепарт МЧЖ ерида кўрмаганман, ҳатто Мадамин Жабборовни умримда бир марта ҳам кўрмаганман.

26. Шунигдек, жиноят ишининг учинчи жилди 1, 2, 3, 4-варақларида Қашқадарё вилоят Ички ишлар бўлими терговчиси катта лейтенант И.Н.Исматов томонидан видеоёзув ёрдамида сўроқ қилинган Фозил Рўзбоев мени Касби– Гепарт МЧЖ балиқхонасида кўрганлиги ҳақида кўргазма бермаган. Қашқадарё вилоят прокуратураси терговчиси Маҳмуд Жўраев ҳам Мадамин Жабборовни видеоёзув ёрдамида сўроқ қилганида (Жиноят ишининг 3-жилди 18, 19, 20, 21, 22, 23-варақлари) мени Касби–Гепарт МЧЖ ерида ва балиқхонасида ҳамда бошқа вақтларда ҳам кўрганлиги ҳакида кўргазма бермаган. Жиноят ишининг 1-жилдида гувоҳни сўроқ қилиш баённомасининг 95-99-варақларида ва 100-105- варақларидаги гувоҳни видео ёзув ёрдамида сўроқ қилиш баённомасидаги кўргазмаларида Фозил Рўзбоев мени Мадамин Жабборов билан биргаликда Касби–Гепарт МЧЖ ерида кўрганлигини ёзмаган.

Шунингдек, жиноят ишининг 1-жилдида гувоҳни сўроқ қилиш баённомасини ёзган Маҳмуд Жўраев 106-110-варақларида Мадамин Жабборов мени кўрганлиги ҳақида бирорта ҳам кўргазма бермаган. Суд жабрланувчи дея эътироф этилган Фозил Рўзбоев, Мадамин Жабборовларнинг дастлабки терговда берган кўргазмаларини ўзгартириб, сохта жиноятни бўрттириб кўрсатган.

27. Суд айблов позициясини қувватлаш мақсадида ҳукмнинг 2-варағидаги охирги хатбошида: “Ч.Маматқулов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жиноий шериги А.Қулмуродов билан М.Жабборов ва Ф.Рўзбоевларнинг терговдаги кўрсатувларини ўзгартириб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилиш учун 2012 йил 10-13-июль кунлари Касби туман Касби–Гепарт МЧЖ балиқ етиштирадиган ҳавзасига боришиб … (2-варағида) ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилиб, ўзлари томонидан фуқаролар М.Жабборов ва Ф. Рўзбоевлар номидан ёзиб келинган О.Шерқулов ва унинг жиноий шерикларини “Муборакнефтигаз” УШКнинг газконденсат қувурларини тешиб катта миқдорда газконденсати ўғирламаган, уларни бу ҳақидаги жиноятлари тўғрисида нотўғри кўргазма берганман. МХХ бўлимига ёзиб берган аризамни МХХ ходими Наврўз уриб, мажбурий равишда ёздириб олган», деб ёзилган аризани кўрсатиб, уларга ушбу аризага имзо қўймасаларинг сенларнинг устингдан ариза ташлаб қаматаман, йуқ қилиб юбораман, қамоқдан ўлигинг чиқади, сенлар ким бўлибсан, мен давлат раҳбари президент устидан ҳам шикоят ариза ёзиб берган вақтларим бўлган, деб руҳий тазйиқ ўтказиб, уларни номидан ёлғон гувоҳлик берилган, ариза ва кўрсатувларга имзо қўйдириб, ушбу ариза ва кўрсатувларни тергов органига тақдим этган”, – деб ҳукмда судья Ш.Ражабов ёзган. Бу сўзлар ғирт туҳмат, мен 2012 йил 10-13-июль кунлари бирор марта Фозил Рўзбоевни, Мадамин Жабборовни ва Алишер Қулмуродовни кўрмаганман.

28. Жиноят ишининг 1-жилди 97-варағида Фозил Рўзбоев қуйидагича: “биз келганимизда автобус бекатида Нексия русумли автоуловда Шокир Шерқулов, Касби тумани Касби қишлоғида яшовчи Ҳаким Шодиев ва менга нотаниш бўлган ўзини адвокат деб таништирган шахс менга сен Омонга нисбатан ариза ёзган экансан, шунинг учун тушунтириш хати ёзиб бер, агар ёзмасанг, сен ўзинг қамалиб кетасан, деб айтди. Шунда мен унга ёзишни ва ўқишни билмаслигини айтганимда, у мени ўрнимга Шокир ака Шерқулов ёзиб беришлигини айтди. Шундан кейин Шокир акага оқ қоғоз берди ва у қоғозга ёзиб берди. Шокир ёзиб бўлганидан кейин адвокат қоғозни қўлига олиб, у ерда ёзилган ёзувларни ўқиб эшиттирди. Шунингдек, кейин мен қоғозда нима тўғрисида ёзилганлигини яхши билмасамда, лекин ушбу қоғозга имзо қўйиб бердим. Шундан кейин Ҳаким ака билан бирга далага қайтиб кетдим”, деб кўргазма берган.

Шунингдек, Мадамин Жабборов ҳам 2012 йил 6-августда Қашқадарё вилоят прокуратурасида сўроқ қилинганида жиноят ишининг 1-жилди 108-варағида қуйидагича: “2012 йил 10-11-июль кунлари мен Омон акага тегишли бўлган балиқ етиштириш кўли олдидан ўтиб кетаётганимда Зокир Шерқуловнинг ўғли Ўткир Шерқулов мени ёнига чақириб олди… Шундан кейин мен Ўткир билан катта йўлга чиққанимизда у ерга Омон Шерқулов, қишлоғимизда яшовчи Омоннинг таниши Тўра ака билан бирга менга олдиндан нотаниш бўлган ўзларини адвокат деб таништирган шахслар агар сен ҳозир мен айтган гапларни ёзиб бермасанг, ўзингни қаматиб юборамиз, деб қўрқитди. Агар биз айтганларни ёзиб берсанг, сен қамалмасдан қоласан, деб айтди. Шундан сўнг, улар менга оқ қоғоз бердилар, айтган гапларни ёзишимни талаб қилди. Мен улар берган қоғозга улар айтган гапларни ёза бошладим… шунда мен улар айтган гапларни тўлиқ ёзиб бўлганимдан кейин уйимга кетдим”, деб билдирган. Бундан ташқари, жиноят ишининг 3-жилди 22-варағида Мадамин Жабборовнинг 2012 йил 23-августдаги гувоҳни видеоёзув ёрдамида сўроқ қилиш баённомасида: “жавоб: 2012 йил июль ойи бошларида Ўткир билан учрашдим. Чунки Ўткир ўзи мени балиқхонага чақирди, у ерда Фозил аканинг ўғли Жавоҳир бор экан, Ўткир менга берган аризангни исботлай олмасанг, қамаласан, деб айтди ва менга Тошкентдан 2 та адвокат келаяпти, ўшаларга Наврўз уриб ариза ёздирди, деб ариза ёзиб берасан, деб мени йўлга олиб чиқди, йўлга чиққанимизда Омон Шерқулов, Тўра ака, Анвар ака ва 2 нафар нотаниш киши бор экан, ушбу икки нафар нотаниш киши ўзини адвокат деб таништирди. Шу икки нафар адвокатлар менга Наврўз мени уриб ёздирди, деб ариза ёзмасанг, ўзинг қамаласан, Наврўзни ишдан бўшатиб юборамиз, деб айтишди, шундан сўнг қамалиб кетишимдан қўрқиб, улар айтган сўзларни ёзиб бердим. Савол: Айтингчи, сизга бошқа ҳолатларда бирор бир шахс томонидан тазйиқ ёки зўрлаш аломатлари содир этилгани йўқми? Жавоб: Менга бошқа ҳолатларда бирор бир шахс томонидан тазйиқ ёки зўрлик аломатлари содир этилгани йўқ , деб кўргазма берган. Айблов хулосасини ёзган прокуратура терговчиси Маҳмуд Жўраев ва судья Ш.Ражабов ҳукмни ёзганда ушбу сохта жабрланувчиларнинг кўргазмларини нима учун инобатга олмасдан мен ва Алишер Қулмуродов ўзимиз томонидан тайёрланган аризаларга тазйиқ ва қўрқитиш остида имзо қўйдириб, тергов органига топшириб юборганликда асоссиз айблаган? Ахир Фозил Рўзбоев кўргазмаларида унинг номидан Шокир Шерқулов тошкентлик адвокатларга тушунтириш хати ёзганлигини, Мадамин Жабборов ҳам, тошкентлик адвокатларга тушунтириш хатини Омон Шерқулов, Тўра ака, Анвар гувоҳлигида шахсан ўз қўли билан ёзганлигини кўрсатмасида кўрсатган. Мен ва Алишер Қулмуродовнинг бу ҳолатга алоқамиз йўқлиги исботланган.

29. Бундан ташқари, Омон Шерқулов 2012 йил 12-июль куни кечқурун менинг Қарши шаҳрига келишимни таклиф қилган ва мени Қарши шаҳрида турган 2 та тошкентлик адвокатлар Мақсуд ва Илҳом билан таништирди. Улар эса ўзлари ёзиб келган ҳамда Косон туман МХХ ходими Наврўз Очилов уриб, Омонга қарши кўргазма беришга мажбур қилган йигитлар — Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовларнинг тушунтириш хатларини менга берди. Улар барча тушунтириш хатларини ўзида олиб қолиб, ксеронусхаларини менга беришди. Мен бу ҳақида судга ёзган ёзма кўргазмамда батафсил ёзганман.

Мен жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди судьяси Ш.Ражабовга ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Шокир Шерқулов, Ўткир Шерқулов ҳамда уларнинг жияни Нодирни, Ҳаким бува ва Тўра акани судга чақириб, қўшимча гувоҳ тариқасида савол-жавобдан ўтишини сўраб, ёзма равишда илтимоснома бердим. Судья Ш.Ражабов мен ва Алишер Қулмуродовнинг айбсизлигимиз аниқланиб қолишидан ва МХХнинг айблов позициясини қувватлай олмаслигидан қўрқиб, менинг илтимосномамнинг сабабини кўрсатмасдан асоссиз рад этди.

30. Шунингдек, суд ҳукмининг 3-варағида: “Ч.Маматқулов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Ф.Рўзбоев ва М.Жабборовларга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиш орқали ёлғон кўрсатув беришга эришгач, ушбу гувоҳлар тергов органига чақирилиб, тўғри кўрсатувлар бермаслиги учун уларни тергов органидан яшириш режасини тузиб, шу режага асосан 2012 йил 14-июль куни соат 16-00ларда фуқаро М.Жабборов ва Ф.Рўзбоевларни уюшган гуруҳ раҳбари О.Шерқуловнинг топшириғига асосан “Сизларни бир жойга олиб борамиз, ўша жойда яшириниб турасизлар, у ердан Наврўз ишдан бўшаганидан сўнг келасизлар, шунда қамалмайсизлар” – деб, алдов йўли билан Ф.Рўзбоев ва унинг турмуш ўртоғи, яъни яқин қариндоши Соҳиба Эшмуродовалар олдида руҳий таъсир кўрсатиб, қўрқитганида, М.Жабборов ва Ф.Рўзбоевлар кетишга қаршилик кўрсатган бўлса-да, уларни мажбуран тергов олди суриштирув жараёнида аниқлаш имкони бўлмаган Нексия русумли автомашинага миндириб, у ердан олиб кетиб, 2012 йил 14-июль кунидан 18-июль кунига қадар Қамаши туман Охунбобоев кўчаси 46-уйга ва Қамаши тумани ўрмон хўжалигига тегишли, яшаш шароити йўқ ва у ердан кетиш имконияти бўлмаган, юқори тоғ ҳудудида ушлаб турган вақтида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушбу жой аниқланиб, улар тергов органига олиб келтирилган” – деб судья Ш.Ражабов ҳукмда ёзган. Ахир бу ғирт туҳмат ва тўқима айбловку! Ваҳоланки, жиноят ишининг 1-жилди 108-109-варақларида Мадамин Жабборов ўзининг олдига Ўткир келганлигини, Ўткир унга тоғанг Зубайнинг олдига борма, Наврўз келган, сени қамаб қўяди, бу ердан қочиб кет, деб айтганлиги ва Ўткирнинг ВАЗ-2106 автомашинаси билан Фозил Рўзбоевнинг олдига далага келганлигини, Фозилнинг хотини Соҳиба Эшмуродова ҳам борлигини, Фозил, Ўткир ва ўзи, Мадамин Ўткирнинг ВАЗ-2106 автомашинасида     асфальт йўлга чиққанлигини, асфальт йўлда Нодирнинг Нексия русумли давлат рақами 496 бўлган автомашинасига Мадамин, Фозил миниб, аввал Қарши шаҳрига келганлигини, кейин Қамаши туманига Навоий маҳалласи Лангар кўчаси 46- хонадонга етиб келганини ёзган. Нодир уларни шу уйда қолдириб, қайтиб кетганлигини, 2012 йил 15-июль куни Қамаши туман Лангар номли тоққа Омон Шерқулов, уй эгаси Баҳодир, бир номаълум шахс билан бирга борганида, у ерда Комил Очилов, Оғиниёз Таганов, Зокир Шерқулов, Бахтиёр Шерназаровлар борлигини 2017 йил 17-июль куни Баҳодирнинг уйига Қамаши тумани Лангар кўчаси 46-уйга келганлигини ва шу ерда 2012 йил 20-июлгача бўлганлигини, кейин милиция ходимлари ушлаб кетишганлиги ҳақида кўргазма берган.

           Шунингдек, Фозил Рўзбоев ҳам жиноят ишининг 1-жилди 100-104- варақларидаги гувоҳни видеоёзув ёрдамида сўроқ қилиш баённомасида жавоб сўзидан кейин 2012 йил 14-июль куни тахминан соат 17-ларда дала шийпонида хотини Соҳиба Эшмуродова билан ўтирганида Мадамин Жабборов ва Ўткир ВАЗ-2106 русумли автомашинада келганлигини, Мадамин унга биз сиз билан Наврўз акага нисбатан ариза ёзиб берганмиз, шунинг учун бу ердан қочиб кетишимиз керак деб айтди. Мен ва Мадамин, Ўткирнинг ВАЗ-2106 русумли автомшинасига миниб, асфальт йўлга чиқдик. Нодир исмли кишининг Нексия русумли давлат рақами 496 бўлган автомашинаси билан Қарши шаҳрига ва кейин Қамаши тумани Лангар кўчаси 46-хонадонга келишганлигини, 2012 йил 15-июль куни Омон, Баҳодир ва яна бир одам билан бирга Қамаши туман Лангар тоғига боришганлигини, у ерда Комил Очилов, Оғаниёз Таганов, Зокир Шерқулов, бахтиёр Шерназаровлар борлигини, 2012 йил 17-июль куни Баҳодирнинг уйига қайтишганлигини, 2012 йил 20-июль куни милиция ходимлари ушлаб кетишганлигини билдирган.

             Фозил Рўзбоевнинг хотини Соҳиба Эшмуродова 2012 йил 24-август куни жиноят ишининг 3-жилди 15, 16, 17-варақларидаги кўргазмасида: 2012 йил 14-июль куни соат 17 ларда дала шийпонидан эри Фозил Рўзбоев билан турганида Ўткирнинг ВАЗ-2106 автомашинаси билан Мадамин бирга келганлигини, Мадамин унга эри Фозил билан 4-5 кун яшириниб келамиз, шароит зўр, ҳамма нарса бор, деб айтганлигини ва Ўткирнинг ВАЗ 2106 автомашинасига миниб, эри Фозил, Мадамин билан бирга кетишганлигини, 20 минутлардан сўнг Ўткир қайтиб келганлигини, 2012 йил 18-август куни Фозил иш ҳақимга деб, бир бош сигир ва бузоғини Омон берди деб олиб келганлини айтиб кўргазма берган.

           Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати аъзолари, Муҳтарам судьялар!

           31. Ахир Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовлар жиноят ишида мавжуд бўлган гувоҳни сўроқ қилиш баённомаси ва гувоҳни видеоёзув ёрдамида сўроқ қилиш баённомаларидаги кўргазмаларида 2014 йил 14-июль куни Ўткир Шерқуловнинг ВАЗ-2106 автомашинасида даладан асфальт йўлгача чиқишганлигини, у ердан Нодирнинг Нексия русумли 496 давлат рақамли автомашинаси билан бирга Қамаши туманига бирга боришганлигини айтиб, Қамаши туманидаги Лангар тоғида мен ва Алишер Қулмуродов борлигимиз тўғрисида кўргазма бермаган бўлса-да ва гувоҳ Соҳиба Эшмуродова ўзининг кўргазмасида менинг ва А.Қулмуродовнинг номларимизни кўрсатмаганлиги яққол кўриниб турган бўлса-да, судья Ш.Ражабовнинг қайси далилларга асосан менинг номимдан қуйидаги сохта тўқима сўзларни айтиб, тўқима жиноятни, яъни  “Сизларни бир жойга олиб борамиз, ўша жойда яшириниб турасизлар, қачонки Наврўз ишдан бўшаганидан сўнг у ердан келасизлар, шунда қамалмайсизлар” – деб, алдов йўли билан Ф.Рўзбоев ва унинг турмуш ўртоғи, яъни уни яқин қариндоши Эшмуродова Соҳиба олдида руҳий таъсир кўрсатиб, қўрқитганида, М.Жабборов ва Ф.Рўзбоевлар кетишга қаршилик кўрсатган бўлса-да, уларни мажбуран тергов олди суриштирув жараёнида аниқлаш имкони бўлмаган Нексия русумли автомашинага миндириб, у ердан олиб кетиб, 2012 йил 14-июль кунидан 18-июль кунига қадар Қамаши туман Охунбобоев кўчаси 46-уйга ва Қамаши тумани ўрмон хўжалигига тегишли, яшаш шароити ва у ердан кетиш имконияти бўлмаган, юқори тоғ ҳудудида ушлаб турган вақтида”, деб ҳукмда кўрсатишга ҳаққи борми? Ахир бу адолатсизлик-ку!

           32. Суд ҳукмининг 4-варағида ёлғон гувоҳлик бериши учун ушбу ҳакида ариза ёзиб берсанг сенга бир бош сигир ва бузоқ берамиз, фойдаланиш учун 1 гектар ер олиб бераман деб, менинг номимдан туҳмат сўзлар ёзилган. Мен Фозил Рўзбоевнинг бир бош сигир ва бузоқни Омондан олганлигини айблов хулосасидан ўқиб билдим. Мен ҳеч қачон бировнинг мол-мулкидан бировга ваъда бермаганман. 2012 йил 9-август куни Фозил Рўзбоевни оғзидан айтилган сўзларни Қашқадарё вилоят прокурори номига Диля ва Насиба исмли қизлар Қарши шаҳридаги компьютер хонасида ёзишган. Фозил Розбоевнинг ўзи ўқиб имзолаган. Ўғлига эса ўқиб эшиттирилган. Мен Соҳиба Эшмуродова билан Касби туман Маймоноқ қишлоғидаги уйида гаплашганимда, 2012 йил 14-июль куни Ўткир билан Мадамин келишганлигини, эри Фозилга Наврўз бизларни тошкентлик адвоктларга Наврўз уриб мажбурлаб, Омонга қарши туҳматдан иборат кўргазмалар олганлиги учун қочайлик деб айтди. Мен Ўткирдан нимага қочиш керак деб сўраганимда, Ўткир мен билмайман деб нарироққа кетди. Мадамин эрим Фозилни тўхтовсиз қочайлик, бирга кетайлик, ҳамма шароити бор, ишлар ҳал бўлгандан кейин келамиз, деб айтиб эрим Фозилни олиб кетди. Бу ҳаммаси Мадаминнинг иши деб менга айтган эди. Гувоҳ Соҳиба Эшмуродованинг кўргазмасида Зубайдилло Расулов унга эринг Фозилни ўғирлаб кетишган деб айтиб, уларни қочиш ҳаракати ўғирлик эканлигини тушунтирганлигини, ўзи эса сунъий жиноят олдиндан Зубай ва МХХ ходими наврўз Очилов томонидан режалаштирилганлигини билдиради. Ахир Фозил Рўзбоев у ўғирланганми ёки Наврўз Очиловдан қочганми Фозилдан сўралмасдан маълум бўлиши мумкин эмас эдику!

           Ушбу ҳолатлардан кўриниб турибдики, тергов органидан вақтинча қочиб туриш ташаббускори МХХ Қашкадарё вилоят бошқармаси раҳбарияти  бўлиб, Мадамин Жабборов ижрочи сифатида фойдаланилган. Мен ва Алишер Қулмуродов Касби–Гепарт МЧЖнинг таъсисчиларини МХХ ходимлари томонидан уюштирилаётган сунъий жиноят ишидан ҳимоя килаётганлигимиз сабабли, бизни “Орадан олиш учун” сунъий равишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-138, 238-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликдаги айбловлар номақбул далилларга асосан асоссиз жиноят иши қўзғатилган.

           Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати мен ва Алишер Қулмуродовга нисбатан номақбул далилларга асосан Жиноят кодексининг 137-138, 238-моддалар билан жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиши лозим.

           33. Жиноят ишининг 1-жилди 99 ва100-варақлари орасида Фозил Рўзбоевни “жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарор 2012 йил 6-август санаси билан ёзилган ва 1-жилднинг 110 ва 111-варақлари орасига Мадамин Жабборовнинг 2012 йил 6-август санаси билан “Жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарори бўлиб, ушбу қарорлар варақлари рақамланмаган ва жиноят ишининг описъ-рўйхатида қайд қилинмаган ҳамда Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовларнинг имзолари ҳам қалбакилаштирилган.

           2013 йил февраль ойида мен ва Алишер Қулмуродов жиноят иши ва суд мажлиси баённомаси билан танишганимизда, жиноят ишидаги барча жабрланувчиларнинг карорлари варақлари рақамланмаган ва жилд рўйхатида қайд килинмасдан, жилдга тикилмасдан клейлаб қўшиб қўйилган экан.

 Мен бу ҳақида, 2013 йил март–апрелда жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг апелляция судлов ҳайъатига ёзган “Апелляция шикоятига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги аризамда батафсил кўрсатганман.

           Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати 2012 йил 6-августдаги  Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовларга нисбатан чиқарилган “Жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорларидаги имзолар Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборов ёки бошқа шахслар томонидан бажарилганлигини аниқлаш учун суд-хатшунослик эспертизасини ўтказиши ва шу жабрланувчиларнинг қарорлари рақамланмаганлиги, жиноят иши жилдида рўйхатга олинмаганлиги сабабли тергов ҳаракати натижаларининг қайд этилишига доир қонун талабининг бузилганлиги, далил, яъни далилни қайд этишнинг процессуал нормаси бузилган ҳолда жиноят ишига қўшилганлиги учун номақбул далиллар, деб топилиши лозим бўлади.

           34. Жиноят ишида Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовларга нисбатан 2012 йил 12- август ва 23-август кунлари гувоҳни видеоёзув ёрдамида сўроқ қилиш баённомалари тузилган бўлиб, Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовга гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган. Лекин улар қалбаки имзолар билан бўлса-да, 2012 йил 6-август куни жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорларга асосан жабрланувчи деб топилган бўлганлиги учун, шу кундан кейинги тергов жараёнларида барча процессуал ҳаракатларда Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовларга жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши шарт эди. Дастлабки тергов органи томонидан 2012 йил 12-август ва 23-август кунлари Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовга жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати 2012 йил 12-август ва 23-августдаги “Гувоҳни видеоёзув ёрдамида сўроқ қилиш тўғрисида”ги қарорларини номақбул далиллар деб топиши лозим бўлади.

           35. Шунингдек, Қашқадарё вилоят прокуратураси терговчиси Маҳмуд Жўраев 2012 йил 5-ноябрь куни Алишер Қулмуродов ва Мадамин Жабборовлар ўртасида юзлаштириш тўғрисида баённома тузган. Мадамин Жабборовга жабрланувчининг эмас, балки гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган. М. Жабборов 2012 йил 6-август кунидан жабрланувчи деб жиноят ишида топилганлиги сабабли у жабрланувчи тариқасида юзлаштирилиши ва М. Жабборовга жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши шарт эди. Қашқадарё вилоят прокуратураси терговчиси М.Жўраев ЖПК нормалари жиддий бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати 2012 йил 5-ноябрдаги Мадамин Жабборов ва Алишер Қулмуродовларни юзлаштириш оркали тузилган “Юзлаштириш тўғрисида”ги баённомани номақбул далил, деб топиши лозим.

           36. Жиноят кодексининг 137-138, 238-моддаларида назарда тутилган жиноятларни мен ва Алишер Қулмуродов содир этганликдаги айбловларга таъсир этиши аниқ бўлган фуқаролар Соҳиба Эшмуродова, Зокир Шерқулов, Ўткир Шерқулов, Шокир Шерқулов, Омон Шерқулов ва унинг жияни Нодир, Акмал Жўраев, Илҳом Жўраев, Соҳиб Шерқулов, Баҳодир Ёқубов, жабрланувчилар Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати суд мажлисига чақиртириб сўраши ва бу билан далилларни таъминлаши лозим бўлади.

           37. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига мен 14 варақлик далилларни номақбул (яроқсиз) далиллар деб топиш тўғрисида суд тергови тугамасдан, музокорага ўтишдан олдин ариза-илтимосномани ўқиб эшиттириб бердим. Лекин судья Ш.Ражабов менинг ушбу илтимосномамни муҳокома қилмади ва суд мажлиси баённомасига бу ҳақда тегишли маълумот киритмаган. Судъя Ш.Ражабовга айбсиз озодликдан маҳрум этдингиз, кўп жазо бердингиз деб баъзи бир адвокатлар сўрашганда, мен Миллий хавфсизлик хизмати рахбариятининг топшириғини бажардим, деб айтган экан.

           38. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8-февралдаги ҳукми устидан 59 варақдан иборат апелляция шикояти ёзиб, жиноят ишидаги барча ҳужжатлар ва далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, жиноят иши номақбул далилларга асосланганлигини ўз важларим билан кўрсатдим. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг апелляция судлов ҳайъатига Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовларнинг видеоёзув ёрдамида олинган сўроқ баённомаларида видеомонтаж белгилари бор ёки йўқлиги тўғрисида суд-фонографияси экспертизаси ўтказиш тўғрисида илтимоснома, психотроп моддалар бўйича тўпланган далилларни номақбул, яроқсиз далиллар деб топиш тўғрисида ва Конституциявий тузумга тажовуз жинояти бўйича сўзларни ва сўз жумлаларини номақбул далиллар деб топиш тўғрисида илтимосномалар бердим.

           Апелляция судлов ҳайъати суд-фонографияси экспертизасини ўтказиш ҳақидаги илтимосномамни сабабсиз рад этди. Далилларни номақбул далиллар деб топиш ҳақидаги илтимосномаларимни эса судга барвақт берилган, суд бу илтимосномаларни маслаҳат уйига кирганида ҳал қилади деб, мутлақо муҳокома қилмади. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг апелляция судлов ҳайъати 2013 йил 3-апрель куни апелляция шикоятимни қаноатлантиришсиз, ҳукмни ўзгаришсиз қолдириш ҳакида ажрим чиқарди. Мен ажримни ўқиб чиқиб, ажримда далилларимни номақбул далиллар, деб топиш ҳакидаги илтимосномаларим қайд этилмаганлигини кўрдим. Жумладан ажримнинг 10-варағи биринчи хатбошисида “Маҳкум Ч.Маматқулов ва Алишер Қулмуродовлар шикоятларида суд ҳукмида кўрсатилган жиноятларни содир қилмаганлиги сабабли, суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраганлар”, деб ёзилганлигидан илтимосномаларим апелляция судлов ҳайъати томонидан муҳокома қилинмаганлигини кўрдим.

            39. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳам менинг назорат тартибида ёзган бирорта шикоятимни муҳокома килмаган. Далиллар номақбуллигига эътибор килмасдан, фақат Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб озодликка чиқарди. Мен шунга ҳам раҳмат айтаман. Чунки мен изоляциядан қутулиб, адолатни тиклаш учун суднинг ҳукмлари устидан шикоят ёзиш ҳуқуқига эга бўлдим. Мен УЯ-64/71 муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 7-мартдаги ажримини олганимда ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Олий судида судья бўлиб ишлаётган Ш.Ражабовнинг менга нисбатан тазйиқини ва у ўзини Олий судда ишлаётганлигини билдириб, 2018 йил 7-мартдаги ажрим охирида :

Протест қаноатлантирилсин.

Раислик қилувчи:                       имзо   Ш.Ражабов.

 Ҳайъат судьялари :                     имзо    О.Арабов.

                                                            имзо   Б.Муминов.

  “ажрим нусхаси аслига тўғри”

   Олий суд судьяси имзоланган              Б.Муминов

Туҳматни тасдиқлаган судья Ш.Ражабов кўриб қўй, мен Ўзбекистон Республикаси Олий судида судьяман. Ҳеч нарса қила олмайсан деб турибди, лекин мен бундан қўрқмайман.

Мен Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга ва унинг адолатсизликка, ноҳакликка ва коррупцияга қарши курашишимда менга қалқон бўлишига ишонаман!

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов халқимизга одил судловни амалга ошириш учун қасамёдга тенг бўлган мурожаат қабул қилиб, Конституция ва қонунларга қатъий амал қилишини билдирди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 13- июндаги Тошкент шаҳрида Суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилишдаги нутқидаги: “Билиб қўйинглар, инсон тақдирини ҳал этишда судьянинг онгида – фақат адолат, тилида — фақат хақиқат, дилида эса поклик устувор бўлиши керак”, деган сўзларига амал қилиб ишлайдиган судья Ўзбекистон Республикаси Олий судида бордир деган ниятда адолат тикланишидан

 У М И Д В О Р бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатидан

                          С  Ў    Р     А     Й    М    А    Н :

           1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8-февралдаги ҳукмига, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатининг 2013 йил 3-апрелдаги ажрими ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 7-мартдаги ажримига протест келтиришни;

           2. 2012 йил 29 августдаги “Фуқаро Маматқулов Чўян Охмановичнинг бошқарувида бўлган оқ рангли Матиз русумли 70 177 GAA давлат рақамли автомашинани кўздан кечириш ҳақида”ги баённома саҳифалари остида тинтув ўтказган ва тинтувда иштирок этган шахсларнинг имзоси йўқлиги, баённомадан мен Чўян Маматқуловга нусха берилмаганлиги, баённомада автомашинадан олинган ҳужжатлар ва НОКИА-3110 русумли телефон акс эттирилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 92-моддаси 4-қисми, 161-моддаси 7-қисми, 164-моддаси талаблари бузилган ҳолда далиллар олинганлиги учун мазкур баённомани номақбул, далил деб топишни;

           3. Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқулов 2012 йил 29-август куни автомашинадан олинганлиги кўрсатилган дорилар, дисклар ва бошқа ашёларни холисларсиз кўздан кечирганлиги, кўздан кечириш ҳақида баённома ёзмаганлиги, дориларни кўздан кечиргандан сўнг экспертизага жўнатишда селофан пакетга солиб муҳрлашда холислар иштирокида баённома тузмаганлиги учун 2012 йил 29-августдаги “Судга оид кимёвий экспертиза ўтказиш ҳақида”ги қарорини Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексини 92, 208-моддалари нормалари бузилганлиги учун номақбул далил, деб топишни ва бекор қилишни;

            4. Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси экспертиза криминалистика бошқармаси эксперти майор Тўлқин Тошпўлатов экспертизага олиб келинган дорилар солинган селофан пакетни холисларсиз, Ички ишлар ходимлари иштирокида очиб, фақат дори таблеткаларини санаганлиги, бу ҳақда 2012 йил 29-августда далолатнома тузганлиги, таблеткалар оғирлигини холисларсиз тароизида якка ўзи ўлчаганлиги, оғирлигини қасддан кўпайтириб, сунъий равишда ошириб ёзганлиги, дориларни кимёвий таҳлил қилмасдан, ранги тузилиши ва таркибини аниқламасдан лаборатория коллекциясида мавжуд бўлган дори воситларига ташқи кўриниши ўхшаш бўлганлиги учун 27 дона Деазипам, 8 дона Феназипам, 11 дона Циклодол дориларини психотроп моддалар туркумига кириши, озгинадан кўпроқ миқдорни ташкил этиши ҳақида ёзиб берган 2012 йил 29-августдаги №215-сонли эксперт хулосаси ва далолатномасини номақбул далиллар деб топишни;

           5. Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқуловнинг 2012 йил 29-августдаги номақбул далилларга асосан мени қамоққа олиб ушлаб туриш учун чиқарган “Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва ушлаб туриш тўғрисида”ги қарорини бекор қилишни;

           6. Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқуловнинг ЖПК нормалари бузилган ҳолда олинган номақбул далилларга асосан айбланувчи деб топиш ҳакида чиқарган 2012 йил 30-августдаги “Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорини бекор қилишни;

           7. Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқуловнинг Қарши шаҳар прокурори розилиги олинган номақбул далилларга асосланиб, менга нисбатан чиқарилган 2012 йил 30-августдаги “Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида”ги қарорини бекор қилишни;

           8. Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг номақбул далилларга асосан чиқарган мен Чўян Маматқуловга “қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида”ги 2012 йил 31-августдаги ажримини бекор килишни;

           9. Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқуловнинг 2012 йил 29-августда Қарши шаҳар прокурорининг розилиги асосида мен Чўян Маматқулов яшайдиган уй манзилида ва ёрдамчи хўжалик хоналарида “Тинтув ўтказиш тўғрисида”ги қароридан менга ҳамда хотиним Дилором Мамановага нусха бермаганлиги, ЖПКнинг 164-моддаси талаби бузилганлиги учун шу қарорни номақбул далил деб топишни ва бекор қилишни;

           10. Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқуловнинг 2012 йил 30-августкунименинг яшаш уйимга бориб, тинтув ўтказиб, тинтув иштирокчиларига ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирмаганлиги, тинтув баённомасига терговчининг имзо қўймаганлиги, уйга уч нафар ИИБ ходими кирган бўлса-да тўрт нафар ИИБ ходими фамилияси ёзилиши, ИИБ ходимлариШ.Набиев ва А.Жонқобиловларнинг имзолари қалбакилаштирилиши, дорилар солинган қора селофан пакет муҳри бўлган биркада 8-дона Сибазон дориси номи бўлмасада, 8-дона Сибазон ёзувини тинтув баённомасига ёзилганлиги, тинтувни ўтказган ИИБ ходимларини тинтув баённомаси саҳифаси остига имзо қўймаганлиги, тинтув баённомасидан хотиним Д.Мамановага нусха бермаганлиги, холис сифатида ИИБ ходимларига доимо ёрдам берувчи Шуҳрат Бердиев маҳалла посбонини тинтувда иштирок этганлиги учун 2012 йил 30-августдаги “Тинтув баённомаси”ни номақбул далил деб топишни;

           11. 2012 йил 30-августдаги “Тинтув баённомасидаги ИИБ ходимлари Ш.Набиев ва А.Жонқобиловларнинг имзолари уларнинг ўзлари ёки бошқа шахслар томонидан бажарилганлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Респубуликаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номли Республика Суд-экспертизаси марказига суд-хатшунослик экспертизаси ўтказишни юклашни;

           12. Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси А.Хўжамқуловнинг 2012 йил 31-августда чиқарган судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарорини қонун талаблари бузилган ҳолда тузилган тинтув баённомасига асослангани учун номақбул далил, деб топишни ва бекор қилишни;

           13. Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси экспертиза криминалистика бошқармаси эксперти майор Тўлқин Тошпўлатов экспертизага олиб келинган дорилар солинган селофан пакетни холисларсиз, Ички ишлар ходимлари иштирокида очиб, фақат дори таблеткаларини санаганлиги, бу ҳақида 2012 йил 31- августда далолатнома тузганлиги, таблеткаларнинг оғирлигини холисларсиз тароизида якка ўзи ўлчаганлиги, Сибазон таблеткасининг оғирлигини қасддан ўн бараварга сунъий равишда кўпайтириб ёзганлиги, дориларни кимёвий таҳлил қилмасдан, ранги, тузилиши ва таркибини аниқламасдан лаборатория коллекциясида мавжуд бўлган дори воситаларига ташқи кўриниши ўхшаш бўлганлиги учун 8 дона Сибазон дорисини психотроп моддалар туркумига кириши, кўп бўлмаган миқдорни ташкил этиши ҳақида ёзиб берган 2012 йил 31-августдаги №216-сонли эксперт хулосаси ва далолатномасини номақбул далиллар, деб топишни;

           14. Жиноят ишига номақбул далилларга асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси нормаларини бузиб, далил сифатида қўшилган 27 дона Деазипам, 8 дона Феназипам, 11 дона Циклодол, 8 дона Сибазон дори воситалари таблеткаларини номақбул ва яроқсиз далиллар деб топишни;

           15. Номақбул далилларга асосан ғайриқонуний равишда давлат фойдасига мусодара этилган «Сурайё Юлдуз — ширин мевалар» савдо фирмасига тегишли бўлган оқ рангли Матиз русумли 70 177 GAA давлат рақамли автомашина кимошди савдосида сотилиб кетганлиги учун айнан шундай ва тоифадаги жиҳозланган Матиз русумли автомашинасини «Сурайё Юлдуз — ширин мевалар» савдо фирмаси фойдасига сотиб олиб беришни тегишли давлат органлари зиммасига юклашни;

           16. Қарши шаҳридаги 5-сонли тергов ҳибсхонасига 2012 йил 25-сентябрь куни Қашқадарё вилоят бош тиббий меҳнат экспертизаси комиссияси раиси ўринбосари А.Меглиев, аъзолари О.Амиров, Ғ.Муродовларни терговчининг судга оид тиббий меҳнат экспертизаси тайинлаш ҳақидаги қарорисиз ёки суднинг ажримисиз, адвокат иштирокисиз, мени розилигимсиз, ҳеч қандай текширув ўтказмасдан бош мия суяк нуқсонининг чап томонини 3х3см, ўнг томонини 3,5х3,5см деб ёлғон маълумот ёзиб, 2-гуруҳ ногиронлигидан 3-гуруҳ ногиронлигига ўтказиши, менинг ҳуқуқларимни тушунтирмасдан ва менга ҳеч қандай ҳужжат бермасдан 2012 йил 25-сентябрь куни тузган жиноят ишининг 3-жилди 280-варағидаги далоланомани номақбул далил деб топишни;

           17. Қашқадарё вилоят бош ТМЭК раиси вазифасини бажарувчи О.Амиров ва аъзоси Ғ.Муродов иштирокида жиноят ишининг 3-жилди 281-282-варағидаги хулоса рўйхатга олинмаганлиги, санасиз бўлганлиги ва 2012 йил 25-сентябрдаги мени ғайриқонуний текширувга асосланган далолатномасига кўра тасдиқланган бўлганлиги учун номақбул далил деб топишни;

           18. Жиноят ишининг 3-жилди 206-207-варағидаги 2012 йил 27-октябрдаги Микляева Татьяна Александровнани сўроғига тузилган, гувоҳни сўроқ қилиш баённомасини тузган шахснинг имзоси, фамилияси йўқлиги учун номақбул далил деб топишни;

           19. Жиноят ишидаги Қашқадарё вилоят бош ТМЭК аъзолари томонидан 2012 йил 25-сентябрда 5-сон тергов ҳибсхонасида тузилган далолатнома ва жиноят ишининг 3-жилди 281-282-варақларидаги санасиз рўйхатдан ўтказилмаган хулосага асосланиб, Косон туман врачлари, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашкадарё вилоят бошқармаси мутахассиси Т.Қулмуродов, вилоят назорат-тафтиш бошқармаси бош тафтишчиси А.Шерқулов гуруҳлигида тузилган рўйхатдан ўтказилмаган барча хулоса ва далолатномаларни номақбул далиллар деб топишни;

           20. Шошилинч тиббий ёрдам Республика Илмий маркази Қашқадарё вилоят филиали компьютер томографияси бўлими мудири Ф.К.Нормўминов, врач Ф.М.Каримовнинг мени текширувдан ўтказганлиги ҳақидаги 06.04.2018 йилдаги “МСКТ Головного мозга №889” хулосасини далил деб эътироф этиб, жиноят ишига қўшишни;

           21. 2012 йил 24-сентябрда 74853-сонли Ҳарбий қисм қўмондонлиги, Қашқадарё вилоят назорат-тафтиш бошқармаси тафтишчиси А.Шерқулов, вилоят БТПЖ бошкармаси мутахассиси Т.Қулмуродов иштирокида тузилган далолатномани мени Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 2001 йил 12- сентябридаги ажримига асосан ҳарбий хизматга тикланиб, мажбурий прогул учун 512 302,88 сўм ҳақ олганлигим, тўлов ведомостлари орқали иш ҳақи олганлигимга доир ҳужжатларини аниқламасдан 19 ойга иш стажи қўймай нохолисона ўтказилган текширув бўйича тузилган далолатномани номақбул далил деб топишни;

           22. Қашқадарё вилоят назорат-тафтиш бошқармасига, 74853-сонли ҳарбий қисмга, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасига мени 7260-сонли ҳарбий қисмда ишлаган давримда олган ЕДВ, компенсация пулларим, 2000 йил июнь ойида олган иш ҳақим тўлови, 2001 йил октябрь, ноябрь, декабрь ойлари учун олган иш ҳақларим, 2003 йил 1-4-май кунлари учун олган иш ҳақларим, соғлигим сабабли олган компенсация тўлови, мажбурий прогул учун суд ажримига асосан ҳақларга оид барча пул ведомостлари ва тўлов қайдномаларини тегишли органлардан сўраб олиб, далилларни таъминлаб, Оброн фермер хўжалигидаги меҳнат иш стажини қўшмасдан 2-гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсия миқдорини 2012 йил 1-август ҳолатигача қайта ҳисоб-китоб қилдириб, далилни таъминлашни;

           23. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2012 йил 26-сентябрдаги ШМ/30-10-02-915 сонли жавоб хатига асосан 2-гуруҳ ногиронлигини Қашқадарё вилоят бош ТМЭКнинг 2012 йил 25-сентябрдаги 5-сон тергов ҳибсхонасида тузган ва О.Амиров ҳамда Ғ.Муродов тузган кворумсиз, санасиз, рўйхатдан ўтказилмаган хулосасига асосан 2-гуруҳ ногиронлиги учун оладиган пенсия миқдорини камайтириб ҳисоблаганлиги ҳакидаги ШМ/30-10-02-915 сонли алоқа хатини номақбул далил деб топишни;

           24. Миллий хавфсизлик хизмати Косон туман бўлимига 2012 йил 30-август куни 203, 204, 205, 206, 207, 208-рақамлар билан киримга олинган санасиз, яшаш манзили ва отасининг исми кўрсатилмаган аризалардаги қўл ёзувлари ва имзолар Гулшод Бомуллаева, Нозима Примова, Зиннат Шофайзиева, Зокир Бобоқулов, Дилнавоз Сувонова, Мирзоҳид Ҳаққулов ёки бошқа шахслар томонидан бажарилганлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулайманова номли Республика суд-экспертизаси марказига суд-хатшунослик экспертизаси ўтказиш юкланишини;

           25. Жиноят ишининг 4-жилдидаги Косон тумани ИИБ бошлиғи Ғ.Х.Тошев номига 2012 йил 25-сентябрь куни Зокир Бобоқулов, Мирзоҳид Ҳаққулов, 27-сентябрда Гулшод Бомуллаева, 2012 йил 3-октябрда Дилнавоз Сувоновалар номидан ёзилган тушунтириш хатларидаги қўл ёзувлари ва имзолар уларнинг ўзлари ёки бошқа шахслар томонидан бажарилганлигини аниқлаш ва МХХ Косон туман бўлимига 2012 йил 30-августда киримга олинган аризалардаги қўл ёзувлари ва Косон туман ИИБ бошлиғи номига ёзилган тушунтириш хатларидаги қўл ёзувлари ва имзоларини айнан бир шахслар томонидан ёки бошқа шахслар томонидан бажарилганлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулайманова номли Республика суд-экспертизаси марказига суд-хатшунослик экспертизасини ўтказишни юклашни;

           26. Давлат хавфсизлик хизмати Косон туман бўлимидан ва Косон туман Ички ишлар бўлимидан 2011 йил ноябрь ойида Косон шаҳрида яшовчи фуқаролар Ҳаққулов Мирзоҳид Мадиёрович, Бомуллаева Гулшод Раҳматуллаевна, Бобоқулов Зокир Рустамович, Шофайзиева Зиннат Ҳасановна, Примова Нозима Тлякбердиевна, Сувонова Дилнавоз Низомовналар томонидан мен Чўян Маматқуловни Косон туман Қуҳна қалъа савдо мажмуаси МЧЖ бозорида ножуя ҳаракатларим устидан ёзган аризалари ва тушунтириш хатлари 2011 йил ноябрь ойидаги фуқароларнинг ариза, шикоят, таклифларини рўйхатга олиш китобига қайд қилинганлиги ёки йўқлиги ва 2011 йил ноябрь ойида тезкор суриштирув олиб борилганлиги ёки йўқлиги ҳақидаги ҳужжатларни ва маълумотларни сўраб олиб далилларни таъминлашни;

         27. Косон туман давлат хизматлари марказининг 2018 йил 9-апрелдаги №84 сонли хатини, яъни Гулшод Бомуллаева, Нозима Примова, Зокир Бобоқулов, Дилнавоз Сувоноваларнинг 2010-2013-йилларда якка тартибда тадбиркор бўлиб, давлат рўйхатидан ўтиш учун мурожаат қилмаганлиги тўғрисида ва Зиннат Шофайзиевани ЯТТ сифатида 2011-2013-йилларда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотларни жиноят ишига қўшиб, №84-сонли жавоб хатини далил деб эътироф этишни;

           28. Жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида 2012 йил 23-октябрдаги Гулшод Бомуллаева, Дилнавоз Сувонова, Зокир Бобоқуловларни, 2012 йил 24-октябрда Зиннат Шофайзиевани, 2012 йил 25- октябрда Нозима Примовага нисбатан чиқарилган қарорлардаги имзолар уларнинг ўзлари ёки бошқа шахслар томонидан бажарилганлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулайманова номли Республика суд-экспертизаси марказига суд-хатшунослик экспертизасини ўтказишни юклашни;

         29. 2012 йил 23-октябрда Гулшод Бомуллаева, Дилнавоз Сувонова, Зокир Бобоқуловларга, 2012 йил 24-октябрда Зиннат Шофайзиева, 2012 йил 25-октябрда Нозима Примовага нисбатан чиқарилган Жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарорлар жиноят иши жилди рўйхатига қайд этилмаганлиги, қарор варақлари рақамланмаганлиги, тергов ҳаракати жараёни натижалари бўлган жабрланувчининг қарорлари қайд этилишига доир қонун талабларига амал қилинмаганлиги, далил, яъни далилни қайд этишнинг процессуал шакли бузилган ҳолда жиноят ишига қўшилгани учун мазкур жабрланувчиларнинг қарорларини номақбул далиллар деб топишни;

           30. Жиноят ишининг 4-жилдидаги 2012 йил 2-ноябрдаги Мирзоҳид Ҳаққулов, Гулшод Бомуллаева, Дилнавоз Сувонова, Зиннат Шофайзиева, Нозима Примовалар билан тузилган “шахсни фотосуратидан таниб олиш учун кўрсатиш тўғрисида”ги баённомаларга фотосуратлар муҳрланмаган ҳолда тақдим этилганлиги натижасида тергов ҳаракати жараёни натижалари қайд этилишига доир қонун талаблари бузилган ҳолда олинган шу баённомаларни номақбул далиллар деб топишни;

           31. Косон шаҳрида яшовчи “Ферузбек Асадов савдо мажмуаси” МЧЖ раиси

бўлиб ишлаган Нусрат Истатовни, огоҳлантириш хатларини буюртма хат билан почта орқали олган тадбиркорлар Жамшид Мўминов, Носир Сабриев, Назира Жўраева, Саноат Саитова, Бахтиёр Авезов, Азиз Шарипов, Илҳом Шоназаров, Гулбека Боборажабова, Комил Атоев, Ҳасан Тошқулов, Жонибек Турсунов, Сарвар Шарипов, Шамсиддин Шоймардонов, Ваҳоб Қуллиев, Низомиддин Турсунов, Юлдуз Равшанова, Гўзал Зокировна, Ирода Норқуловаларни судга чақириб, қўшимча гувоҳ тариқасида сўраш йўли билан далилларни таъминлашни;                                     .

           32. 2012 йил 5-ноябрдаги мен Чўян Маматқулов ва сохта жабрланувчи Зиннат Шофайзиева, мен Чўян Маматқулов ва сохта жабрланувчи Дилнавоз Сувоноваларни мен билан юзлаштирилганлиги ҳақида тузилган “юзлаштириш тўғрисида”ги баённомаларни Зиннат Шофайзиева ва Дилнавоз Сувоноваларга жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини Қашқадарё вилоят прокуратураси терговчиси Маҳмуд Жўраев тушунтирмаганлиги ва таништирмаганлиги учун номақбул далиллар деб топишни;

           33. Косон туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан Косон туман “Қўҳна қалъа” савдо мажмуаси МЧЖ бозори ҳудудида эгалик ҳуқуқи билан бўлган савдо дўконларини Гулшод Бомуллаева, Дилнавоз Сувонова, Нозима Примова ва эри Ғолиб Сатторов, Мирзоҳид Ҳаққулов, Зиннат Шофайзиева, Зокир Бобоқуловларга оид барча кадастр ҳужжатларни сўраб олиб, далилларни таъминлашни;

           34. МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи номига 2012 йил 20-июлда Жумақулов Рамазон Жабборович (Жиноят ишининг 1-жилди 81-варағи), Рўзбоев Жасурбек Тошпўлатович (Жиноят ишининг 1-жилди 82-варағи), Рўзбоев Бобур Фозилович (Жиноят ишининг 1-жилди 83-варағи), Рўзбоев Фозил (Жиноят ишининг 1-жилди 85-86-87 варақлари), Жабборов Мадамин (Жиноят ишининг 1-жилди 88-89-90-варақлари)ларнинг тушунтириш хатларини ёздириб олган ваколатли мансабдор шахснинг фамилияси ва имзоси йўқлиги учун шу тушунтириш хатларини номақбул далиллар деб топишни;

            35. Жиноят ишининг 1-жилди 99 ва 100-варақлари орасига қўшилган, рақамланмаган, жилд рўйхатига қайд этилмаган Фозил Рўзбоевга нисбатан чиқарилган 2012 йил 6-августдаги “жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарордаги имзо Фозил Рўзбоев ёки бошқа шахс томонидан бажарилганлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулайманова номли Республика суд-экспертизаси марказига суд-хатшунослик экспертизасини ўтказиш юкланишини;

           36. Жиноят ишининг 1-жилди 110 ва 111-варақлари орасига қўшилган, рақамланмаган, жилд рўйхатига қайд этилмаган Мадамин Жабборовга нисбатан чиқарилган 2012 йил 6-августдаги “жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарордаги имзо Мадамин Жабборов ёки бошқа шахс томонидан бажарилганлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулайманова номли Республика суд-экспертизаси марказига суд-хатшунослик экспертизасини ўтказиш юкланишини;

           37. Жиноят ишининг 1-жилди 99 ва 100-варақлари орасига қўшилган, рақамланмаган, жилд рўйхатида қайд этилмаган Фозил Рўзбоевга нисбатан чиқарилган 2012 йил 6-августдаги “жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарор тергов ҳаракати жараёни натижалари бўлган жабрланувчи қарори қайд этилишига доир қонун талабларига амал қилинмаганлиги, далил, яъни далилни қайд этишнинг процессуал шакли бузилган ҳолда жиноят ишига қўшилганлиги учун мазкур қарор номақбул далил деб топилишини;

           38. Жиноят ишининг 1-жилди 110 ва 111-варақлари орасига қўшилган, рақамланмаган, жилд рўйхатида қайд этилмаган Мадамин Жабборовга нисбатан чиқарилган 2012 йил 6-августдаги “жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида”ги қарор тергов ҳаракати жараёни натижалари бўлган жабрланувчи қарори қайд этилишига доир қонун талабларига амал қилинмаганлиги, далил, яъни далилни қайд этишнинг процессуал шакли бузилган ҳолда жиноят ишига қўшилганлиги учун мазкур қарор номақбул далил деб топилишини;

           39. Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовларни видеоёзув ёрдамида сўроқ қилишда жабрланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари уларга тушунтирилмаганлиги учун Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовларга нисбатан 2012 йил 12-августда ва 23-августда тузилган “Гувоҳни видеоёзув ёрдамида сўроқ қилиш” баённомалари номақбул далиллар деб топилишини;

           40. Қашқадарё вилоят Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи номига ёздириб олинган санаси кўрсатилмаган, лекин 2012 йил 13-августда Фозил Рўзбоев номидан ёзилган ва МХХ Қашқадарё вилоят бошқармасига № Р-2271-сон билан рўйхатга олинган аризадан кейин Фозил Рўзбоевдан ёздириб олинган тушунтириш хатда мансабдор ваколатли шахснинг исми-фамилияси ва имзоси йўқлиги учун Фозил Рўзбоев номидан ёзилган 3-варақли тушунтириш хат номақбул далил деб топилишини;

           41. Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи полковник У.Девонов номига 2012 йил 10-август куни Мадамин Жабборов, Олим Самиев, Зубайдулло Расуловлар номидан тушунтириш хати ёздириб олган ваколатли мансабдор шахснинг исми-фамилияси йўқлиги учун Мадамин Жабборов ва Зубайдулло Расулов ҳамда Олим Самиевларнинг тушунтириш хатлари номақбул далиллар деб топилишини;

           42. Мадамин Жабборов 2012 йил 6-август куни жиноят ишида жабрланувчи деб эътироф этилганлиги учун 2012 йил 5-ноябрь куни Алишер Қулмуродов билан юзлаштирилганда Мадамин Жабборовга жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмаганлиги учун Алишер Қулмуродов ва Мадамин Жабборовга нисбатан Қашқадарё вилоят прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Маҳмуд Жўраев 2012 йил 5-ноябрь куни ёзган юзлаштириш тўғрисида баённома номақбул далил деб топилишини;

           43. Дастлабки тергов органи ва суд томонидан Мирзоҳид Ҳаққулов жиноят ишида жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинмаган ҳолда жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8-февралдаги ҳукмида 2013 йил 3-апрелдаги апелляция судлов ҳайъати ажримида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 7-мартдаги ажримида  жабрланувчи сифатида кўрсатилиши ғайриқонуний деб топилишини;

           44. Жиноят ишидаги айбловларга бевосита таъсир этиши аниқ бўлган фуқаролар Омон Шерқулов, Зокир Шерқулов, Ўткир Шерқулов, Шокир Шерқулов ва жияни Нодир, Соҳиба Эшмуродова, Баҳодир Ёқубов, Соҳиб Шерқулов, жабрланувчилар Мадамин Жабборов, Фозил Рўзбоевларни гувоҳ тариқасида судга чақириб сўраш йўли билан далиллар таъминланишини;

           45. Фозил Рўзбоев ва Мадамин Жабборовларни 2012 йил 12-август ва 23-август кунлари гувоҳни видеоёзув ёрдамида сўроқ қилиш баённомаси орқали олинган видеоёзувлардаги кўргазмаларида видеомонтаж белгилари бор ёки йўқлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулайманова номидаги Республика суд-экспертизаси марказига суд-фонографияси экспертизаси ўтказилиши юкланишини;

           46. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди судьяси Ш.Ражабовнинг асоси ва сабаби кўрсатилмасдан мени суд мажлисида ўқиб эшиттириб ёзма равишда гувоҳларни чақиртириб сўраш, далилларни таъминлаш, суд-дактилоскопияси экспертизаси, суд-хатшунослик экспертизаси ўтказишни сўраб берган ва судга топширган илтимосномамни асос ва сабабини кўрсатмасдан рад этиш ҳақидаги барча ажримлари бекор қилинишини;

           47. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатининг мени суд фонографияси ўтказиш ҳақидаги илтимосномамни рад этиш тўғрисидаги ажримни, 2012 йил 29-августдаги №215-сонли эксперт хулосасига ва 2012 йил 31-августдаги №216-сонли эксперт хулосасига ҳайъат тартибида суд экспертизаси ўтказишни сўраб берган илтимосномамни рад этиш ҳақидаги ажримини, далилларни ва гувоҳларни таъминлашни сўраб берган илтимосномамни рад этиш ҳақидаги ажримини, психотроп моддалар бўйича тўпланган далилларни ва Конституциявий тузумга тажовуз жинояти бўйича ҳукмда бўлган сўз жумлаларини номақбул далиллар деб топиш ҳақидаги илтимосномаларимни барвақт берилган деб рад этиш ҳақидаги ажримлари бекор қилинишини;

           48. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8-февралдаги ҳукми ва Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатининг 2013 йил 3-апрелдаги ажримини ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 7-мартдаги ажримини бекор қилиш ва реабилитация асосларида тўлиқ оқлов чиқарилишини;

           49. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсати агарда жиноят ишини биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун қайтарса, Жиноят ишини Ўзбекистон Республикасини Олий судида биринчи инстанция тартибида кўриб чиқишни сўрайман.

           50. Жиноят ишини ҳеч қачон Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида ва Қашқадарё вилояти ҳудудида кўрмасликни, чунки Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Ш.Ражабов ва унинг Қашқадарёдаги менга нисбатан туҳмат уюштирган жиноий шериклари адолат тикланишига тўсқинлик қилади.

           51. Жиноят ишлари бўйича Қашадарё вилоят судининг 2013 йил 9- апрелдаги Жиноят иши бўйича ижро варақаси ижросини Ўзбекистон Республикаси Олий суди менинг назорат тартибида суд қарорлари устидан ёзган шикоятим қонуний кўриб чиқилгунча тўхтатиб туриш тўғрисида тезлик билан ажрим чиқариб беришни;

           52. Менинг ушбу назорат тартибидаги шикоятим Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсатида менинг иштирокимда ўтказилиши таъминланишини сўрайман.

                        И Л О В А:

 1. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 08.02.2013 йилги ҳукми.

 2. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 03.04.2013 йилги ажрими.

 3. ЖИБ Навоий шаҳар судининг 2015 йил 17-мартдаги ҳукми.

 4. ЖИБ Навоий вилоят судининг 2018 йил 6-февралдаги ажрими.

 5 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлар бўйича судлов ҳайъатининг  2018 йил 7-мартдаги ва 15-мартдаги ажримлари.

 6. Апелляция шикоятим нусхаси .

 7. Апелляци шикоятига ўзгартириш киритиш тўғрисида ариза нусхаси.

 8. 2012 йил 29-августдаги Матиз русумли 70 177 GAA давлат рақамли автомашинани кўздан кечириш баённомаси.

 9. 2012 йил 29-августдаги №215-сонли Эксперт хулосаси ва далолатномаси.

 10. 2012 йил 29-августдаги Тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарор.

 11. 2012 йил 30-августдаги Тинтув баённомаси.

 12. 2012 йил 31-августдаги №216-сонли эксперт хулосаси ва далолатномаси.

 13. “Қашқадарё” газетасининг 23.01.2013 йилги 11-сонли хати.

 14. “Ферузбек Асадов савдо мажмуаси” МЧЖнинг 17.11.2011 йилги 15-сонли хати.

 15. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 12.09.2001 ва 04.10.2001 йилги ажримлари.

 16. Зокир Бобоқуловнинг тергов процесси ҳужжатлари, 9 варақда.

 17. Гулшод Бомуллаеванинг тергов процесси ҳужжатлари, 11варақда.

 18 Мирзоҳид Ҳаққуловнинг тергов процесси ҳужжатлари, 8 варақда.

 19. Зиннат Шофайзиеванинг тергов процесси ҳужжатлари, 8 варақда.

 20. Нозима Примованинг тергов процесси ҳужжатлари, 8 варақда

 21. Дилнавоз Сувонованинг тергов процесси ҳужжатлари, 10 варақда.

 22. Мадамин Жабборовнинг тергов процесси ҳужжатлари, 8 варақда.

 23. Фозил Рўзбоевнинг тергов процесси ҳужжатлари, 12 варақда.

 24. МСКТ Головного Мозга № 899.

 25. БТПЖ Қашқадарё вилоятининг 26.09.2012 йилги ШМ\30-10-02-915-хати.

 26. Косон тумани Давлат хизматлари марказининг 09.04.2018 йил №84 хати.

 27. Фозил Рўзбоевнинг 2012 йил 20-июлдаги тушунтириш хати.

 28. Фозил Рўзбоевнинг санасиз тушунтириш хати.

 29. Баҳодир Якубовнинг тушунтириш хати.

 30. Жасур Рўзбоевнинг тушунтириш хати.

 31. Рамазон Жумақуловнинг тушунтириш хати.

 33. Бобир Рўзбоевнинг тушунтириш хати.

 34. ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатига далилларни номақбул далиллар деб топиш ҳақидаги илтимоснома, 22 варакда.

 35. ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатига айблов хулосаси ва ҳукмдаги тўқима сўз ва айбловларни номақбул далил деб топиш ҳақидаги илтимоснома, 7 варақда.

 36. ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатига берилган далиллар ва гувоҳларни таъминлаш тўғрисида ҳамда суд фонографияси экспертизаси ўтказиш ҳақидаги илтимосномалар.

 37. ЖИБ Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатига берилган 2013 йил 26-мартдаги ариза ва илтимоснома, Жиноят ишининг 8-жилди 57-58 варақлари.

 38. Қасамёд матни.

 39. Н.Истатовнинг ёзма фикри иловалари билан, 12 варақ.

 40. Н.Истатовнинг тушунтириш ва кафолат хати, 11 варақ.

 41. Касби–Гепарт МЧЖнинг 11.08.2012 йилги 19-сонли шикояти, 13-варақда.

 42. Косон туман Оброн қишлоғида яшовчи оқсоқоллар тавсифномалари, 2-варақда.

 43. Косон туман Юқори Оброн маҳалласида яшовчи қўшниларнинг кафолат хатлари.

 44. Синфдошларимнинг кафолат хатлари.

 45. Судъя Ш.Ражбов номига ёзилган қўшниларимнинг билдириш хати, 2-варақда.

 46. Косон туман Дўстлик ҚФЙ қариялари томонидан ёзилган кафолат хати.

 47. Ижрони тўхтатиш ҳақида илтимоснома.

 48. Жиноят иши бўйича ижро варақаси, 2013 йил 9-апрелдаги.

49. 2013 йил 30-январдаги илтимоснома.

50. Жиноят ишининг 6-жилди 69-варағидаги 30.01.2013 йилги гувоҳларни чақириш ҳақидаги илтимоснома.

51. Жиноят ишининг 6-жилди 186-варағидаги Далиллар ва гувоҳларни таъминлаш тўғрисидаги илтимоснома.

52. Жиноят ишининг 6-жилди 190-варағидаги Ариза-илтимоснома.

53. Жиноят ишининг 6-жилди 191-варағидаги Суд-дактилоскопияси экспертизасини ўтказиш ҳақидаги илтимоснома.

 54. Жиноят ишининг 6-жилди 189- варағидаги далилларни таъминлаш тўғрисидаги илтимоснома.

55. Жиноят ишининг 6-жилдидаги далилларни ва қўшимча гувоҳларни таъминлаш тўғрисидаги ариза-илтимоснома.

56. Жиноят ишининг 6-жилди 193-варағидаги далиларни таъминлаш тўғрисида ариза-илтимоснома.

 57. Жиноят ишининг 6- жилди 196-варағидаги гувоҳларни таъминлаш ҳақидаги илтимоснома.

 58. Жиноят ишининг 6-жилдидаги гувоҳларни таъминлаш тўғрисида ариза.

 59. Жиноят ишининг 6-жилди 195-варағидаги гувоҳларни таъминлаш тўғрисида ариза.

 60. Жиноят ишининг 6-жилди 187-188-варақларидаги суд-хатшунослик экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги ариза-илтимоснома.

 61. Жинояи ишини биринчи инстанция сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўриш тўғрисида илтимоснома.

 62. Фуқаролик паспортимнинг нусхаси.

Иловалар        жами                                                             варақда.

 Фуқаро:                                            Маматқулов Чўян Охманович

2018 йил  19 апрель.

                                    Ўзбекистон Республикаси Олий суди

                                    раиси Козимжон Фозилович Комиловга.

                                     Қашқадарё вилояти Косон тумани Оброн

                                      қишлоғида яшовчи фуқаро Маматқулов                          

                                                   Чўян Охмановичдан

 И л т и м о с н о м а

 “Жиноят ишимни биринчи инстанция суди тариқасида  Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўриш тўғрисида”

Мен Маматқулов Чўян Охманович Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8-февралдаги ҳукми ва 2013 йил 3-апрелдаги ажрими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 7-мартдаги ажрими устидан назорат тартибида протест келтириш учун ёзган шикоятимни 2018 йил 19-апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг  девонхонасига топширдим.

Мен Қашқадарё вилоятида ва бошқа вилоятларда менинг жиноят ишим юзасидан адолат ва холислик билан суд бўлмайди, деган фикрдаман. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий судида судья бўлиб ишлаётган Ш.Ражабов менга нисбатан сунъий жиноятлар уюштирган жиноий уюшма билан бир гуруҳда бўлганлиги учун эгаллаб турган лавозими билан вилоятлардаги судьяларга таъсир этади ва мен бунга ишонаман.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари мақоми Ш.Ражабовнинг мақомидан кам бўлмаганлиги учун менинг жиноят ишим биринчи инстанция суди сифатида фақат Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилган тақдирда одилона ва холисона кўрилишига ишонаман.

Менинг жиноят ишим Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида кўрилган вақтда бир ёнлама кўрилганлиги сабабли, ҳозирда жиноят ишининг қўшимча терговга қайтарилиши бекор бўлганлиги сабабли иш ҳажмининг кўплиги учун менинг жиноят ишимни янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун юборилиши эҳтимоли катта.

Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Козимжон Фозилович Комилов!

Сиздан агарда менинг назорат тартибидаги шикоятимга асосан суд қарорлари бекор бўлиб, жиноят ишим янги таркибда биринчи инстанция судига қайта кўриш учун юбориладиган бўлса, биринчи инстанция суди сифатида менинг жиноят ишимни фақат Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилишини таъминлашингизни сўрайман.

 Ҳурмат билан

   фуқаро :                                                           Маматқулов Чўян Охманович

                                                                                        2018 йил 19 апрель

                                          Ўзбекистон Республикаси Олий суди

                                          раиси Козимжон Фозилович Комиловга.

                                           Қашқадарё вилояти Косон тумани Оброн

                                             қишлоғида яшовчи фуқаро Маматқулов                          

                                            Чўян Охмановичдан

 И л т и м о с н о м а

“Жиноят иши буйича ижро варақаси ижросини кечиктириб туриш    тўғрисида”

Мен Маматқулов Чўян Охманович Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8-февралдаги ҳукми ва 2013 йил 3-апрелдаги ажрими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 7-мартдаги ажрими устидан назорат тартибида протест келтириш учун ёзган шикоятимни 2018 йил 19-апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий суди девонхонасига топширдим.

Менга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди 2013 йил 9-апрель куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8- февралдаги суд ҳукмига асосан давлат фойдасига 6 209 775 сўм миқдорида зарарни ундириш бўйича суд ижро варақасини чиқарган.

Мени жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8-февралдаги ҳукми ва 2013 йил 3-апрелдаги ажрими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 7-мартдаги ажрими устидан назорат тартибида протест келтириш учун ёзган шикоятим Ўзбекистон Республикаси Олий судида мазмунан кўрилгунча 2013 йил 9-апрелда Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди томонидан чиқарилган жиноят иши бўйича ижро варақаси ижросини кечиктириб туриш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий судидан адолатсизлик бўлмаслиги учун илтимос қилиб сўрайман.

Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Козимжон Фозилович Комилов!

Сиздан менинг ушбу илтимосимни қаноатлантиришингизни илтимос қиламан.

Илова ЖИБ Қашкадарё вилоят судининг 2013 йил 9-апрелдаги Жиноят иши бўйича ижро варақаси.

Ҳурмат билан

фуқаро:                                                           Маматқулов Чўян Охманович.

                                                                                          2018 йил 19 апрель

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ихтиёр абдуллаев устидан суд бошланди

Тошкентда собиқ Бош прокурор ва Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди. Абдуллаевнинг иши ўта махфий кўринишда бўлгани учун жараён ҳарбий ...

Ишлаётган пенсионерлар 2019 йилдан пенсияни тўла миқдорда олади

Ўзбекистонда келаси йилдан бошлаб ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўла миқдорда берилади. Бу ҳақда Конституция қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали ...

Швецияда мусулмон ва насроний мазорларига ҳужум уюштирилди

Полиция ҳужумчилар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтиб, воқеа гувоҳларига алоқага чиқишини сўранди. Швециянинг Малмё шаҳридаги Остра қабристонида камида 20 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400