Ўзбекистонда буюк ислоҳотлар жадал тус олмоқда

Бобомурод Абдуллаев ва унинг дўстлари суд залиданоқ озод этилди

Ўзбекистонда адолат, ҳақиқат, чинакам Сўз Эркинлиги ва Шахс Эркинлиги йўқ  деб, ким айтди Сизга?!

Ўшандай деб гапирган қабоҳаткаш, фитначи ва иғвочининг сўзи кесилсин!

Мен билан юринг, замондош!!!

Мен кўрсатаман Сизга чинакам Адолат, Ҳақиқат, Меҳр-Муҳаббат,  Ишонч, Умид ва Самимий ҳаракатлар муваффақиятини!

Чинакам ва оташин Меҳр ва Муҳаббат  Ғалабасини!

Она Ватаним Ўзбекистон учун, бугунги кун, унинг  қарийб саксон саккиз йиллик  ўтмиши, шонли ҳам зиддиятли, мағлубиятли ҳам муваффақиятли, аммо ҳамиша шарафли ва фахрли тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзилишга арзийдиган, Бетакрор ва Унутилмас, Буюк ва Мардановор, Яратган ҳамиша қўллагувчи, Дунёларгада фахр ила Сўзлагувчи,  мутлақо янги,  умидли ва унутилмас  тарихий кун бўлди!

Гапларимни, фикр ва мулоҳазаларимни ўзбекнинг камида юз йиллик тарихига бефарқ бўлмаган, чинакам Ватанпаварларгина, Халқпарварларгина тўлароқ тушунишди ва тўлиқроқ ҳис қилишди…

Тўқайга ўт кетса, ҳўлу қуруқ баравар ёнади, деганларидек, Халқ душмани, Ватан хоини тамғаси остида бесабаб ва бегуноҳ қирғин этилган буюк аждодларимизнинг хоки ва руҳи ҳам бугун қандайдир жунбушга келишган, ўзларига ўқилган ҳақсиз ҳукмлару зулм ва зўравонликларнинг кун келиб, шундай адолатли ҳал этилишларидан, Ўзбекистондаги ниҳоят ҳур ва озод инқилоблардан руҳлари таскин топиб, Ҳақ йўлидаги адолат,  кун келиб, албатта, қарор топганидан, ғалаба қозонганидан  ҳайратга чўмиб ва ниҳоят, руҳлари ором топиб,  дуолар қилишаётган, чексиз таҳсинлар айтишаётган бўлса ажаб эмас!

Бобомурод Абдуллаевнинг суд залиданоқ кишан ва қафаслардан озод этилиши  ўзбек халқининг эрки, озодлиги, ҳурлиги ва бахтининг ҳам  зулм, зўравонлик ва ноҳақ адолатсизликлардан озод этилиши билан баравардир…

Эртага 9 Май – Юртимизда “Хотира ва Қадрлаш куни”.

Ўзбек ўз қадрият, эътиқод, анъаналарини  тўғри баҳолайдиган, шунингдек, муваффақият ва ғалабаларини ҳам тўғри сарҳисоб этадиган Буюк Халқ.

Қарийб юз  йиллик ўтмиш- кечмишларида ўзбек халқи  сиёсий бўҳронлар узра жуда кўп  мураккаб тақдирларни бошидан кечирди.

Аммо бугунги 9 май — фашизм устидан қозонилган ғалаба арафасида юз берган  ОЗОДЛИК ўзбекнинг, ўзбек халқининг  чинакам ва муҳим Ғалаба Кунларидан бири бўлди, десак адашмаймиз.

Шундай экан, 9 майни нафақат  “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ”, балки, “ҒАЛАБА, ХОТИРА  ВА  ҚАДРЛАШ КУНИ” деб эълон қилсак, айни Буюк Аждодларимиз Хотирасига ҳам таскин, таҳсин ва тавозе изҳор этган, Буюк Мақсадларимиз  ҲАМОҲАНГЛИГИГА  ҲАМ  ЭРИШГАН БЎЛМАЙМИЗМИ?!…

Бобомурод  Абдуллаев 9 Май кунини  эрталабдан “Шаҳидлар Хотира Майдони”ни зиёрат қилишдан бошлашига шубҳамиз йўқ.

Зеро, Она Ватан равнақи учун янаям астойдил бел боғлаб ишлаш Бобомурод учун мана энди бошланади.

Ушбу йўлда барчамизни аввало Яратганнинг ўзи ва шунингдек, шаҳид кетган аждодларимизнинг руҳи ҳамиша қўлласин!

Муваффақиятларимиз бардавом бўлсин!

Муаллифлар:  Дилфуза Жавоҳир Лангар, Қаҳрамон Маҳмуд, Гулзамон Акбар, Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Конституциямизнинг нуфузини ошириш — давр талаби

Юртдошларимиз ҳар йили 8-декабрь куни Ӯзбекистон Республикаси  Конституцияси қабул қилинган кунни  нишонлашади. Конституциямизни диққат билан ӯқиган киши унинг ӯзимизга, ...

Ӯқитувчиларга тинчлик бўлган замон қачон туғаркин?

Кеча Озодликдан: Тошкент вилояти мактабларида ўқувчиларга дўппи кийиш буюрилди, деган мақолага кўзим тушди. Шу кунга қадар Тошкент вилоятида мактаб формаси бир, икки марта ...

Қозоғистонда автобус ўққа тутилди

5 ноябрь, душанба куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида йўловчи ташувчи автобус ўққа тутилди. Бу ҳақда Қалампир сайти Қозоғистон маҳаллий ОАВлари маълумотига  асосланиб хабар ...