Қирғизистон санаториясида 13 киши заҳарланди, улар орасида Эрон ва БААлик спортчилар бор

Қирғизистон санаториясида 13 киши заҳарланди, улар орасида Эрон ва БААлик спортчилар бор

Иссиқкўл вилоятидаги “Аврора” санториясида 13 киши заҳарланди, улар орасида Эрон ва БААлик спортчилар ҳам бор. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигида матбуот хизматида хабар қилишди.

Таъкидланишича, 7 май куни тахминан соат 15:30 да Чўлпонота ҳудудий касалхонасига санаториядан 7 киши ётқизилди. Ярим соатдан сўнг яна 6 киши ёрдам сўраб мурожаат қилди. Уларнинг ҳолати қониқарли. Беморлар зарур даволанишдан ўтказилди.

Врачлар овқатдан заҳарланиш ташхисини қўйишди. Таомлар таҳлил учун олинди, натижалари уч-тўрт кундан сўнг маълум бўлади.

Беморлардан бири касалхонага ётишдан бош тортди. Қолган 12 кишини бугун чиқариб юбориш кутилмоқда.

Заҳарланганлар орасида Эронлик бир нафар спортчи ва Бирлашган Араб Амирлигидан 6 нафар спортчи бор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бедарак йўқолган ҳуқуқ фаоли руҳий касалхонада экани маълум бўлди

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Алиқул Саримсоқов милиция ходимлари тарафидан кўчада олиб қочилган ва мажбурий тарзда руҳий касаллар шифохонасига жойланган. Бу ҳақда "Озодлик" ...

Қонунчилик палатаси депутати контракт нархининг ошишини кескин танқид қилиб чиқди

Хабарингиз бор, 2018 йил 1 сентябрдан амалдаги тўлов-контракт қийматлари миқдорлари ўртача 18,5 фоизга ёки таълим йўналишларига қараб 12,3 фоиздан 24,7 фоизгача оширилди. ...

Президент маслаҳатчиси умар исмаилов ишдан кетди

Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси Умар Исмаилов лавозимидан озод этилган. У Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият ...