Ўзбек халқи бундан кейин ўз эртакларига ишонади…

Ота Юртим, Она Ватаним Ўзбекистон!..  Онгим-шуурим, қалбим, руҳим, руҳиятим, вужудим ва бутун борлиғим бўлган масканим, муқаддас ошёним Ўзбекистон!..

Сен ҳақингдаги ҳар қандай хуш сўзлар бўлса, қалбим бундан ором, ҳайрат ва Ҳақни топади!..

Сен ҳақингдаги айтилган ҳар қандай булғанч сўзлар эса қалбимга ништардек, тиғ бўлиб ботади!..

Интернет тармоқларида Сен ҳақингдаги билиб билмай айтилаётган баҳс мунозараларнинг, гоҳида иғво ва бўҳтонларнинг ҳам чеки ва адоғи йўқ. Аммо бугун Интернет Ўзбекистон дея аталмиш бебаҳо маскан(!) ҳақида хуш хабарларни, яъниким ҳақиқатни ва яна ҳақиқатни тарқатмоқда ва сўзламоқда!..

Сабабким Ўзбекистонда Ҳақиқат ва Адолат шабадалари  меҳр ва муҳаббат билан  эсмоқда…

“Мулкдор” сайтимизда нақд икки ойдирки ёритиб борилган суд иши жараёнларидан ўзингизга ҳам маълумки, курашлар жуда қизғин кечди.(Журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд жараёнлари 2018 йил 7мартдан 7 майгача давом этди)

Аммо бугун тармоғимизни Бобомурод Абдуллаевнинг шундай суратлари безаб турибдики, унда Бобомурод оиласи даврасида, дўстлари даврасида ва яна энг муҳим кадр: унинг ҳимояси учун ниҳоятда қизғин кураш олиб боришган адвокатлари: Сергей Майоров  ва Муножот Парпиеваларнинг орасида, тўғрироғи уларнинг ўртасида очиқликда, озодлик ва эркинликда, ранг-баранг гўзал табиат ва тоза ҳаво қўйнида шукроналик, сурур ва ғурур билан дўстлари ва яқинларига боқиб турибди.

Ҳамкасбларим ва “Бирдамлик”ХДҲ фаоллари бўлган сафдошларим билан бирга ўзим ҳам икки ойдирки суд жараёнларига қатнаган бўлсам, суд бошлангуничаям ва суд ўз иш кунини тугатгандан кейинги жараёнлардаям суд биноси ҳовлисида биз турли туман инсонлар, суд иштирокчилари билан кўришар, мулоқотга киришар ва муҳокама ва мунозараларга берилар эдик. Аммо барчаси бир инсон ва унинг атрофидаги унинг ўзига ўхшаган серфазилат, ўзига хос бебаҳо инсонлар, ўз касбининг моҳир ва уста мутахассисларининг озодлигини исташ, бу йўлда ва бунинг учун қўлимиздан келганча курашиш ва ҳаракат қилиш режаси қалбимиз буюрган энг буюк даъват бўлиб бизга куч бағишлар эди.

Мен  журналист ва Ўзбекистонни неча бор ҳайрат ва ҳаяжон  билан севган унинг оддий фуқароси ва фарзанди сифатида Ватаним учун муҳим  бўлган  жараёнларни кузатар эканман, кечаги ўз қулоқларим билан эшитган, ўз кўзларим билан кўрган бахтли жараёнлар қалбимда худди эртаклардагидек, болалик соф таассуротларимдек ўчмас ва унутилмас из қолдириб, Эзгулик ва Яхшилик ғалабаси барибир абадийдир,  деган тушунчани қалбимда яна бир бор мустаҳкамлади…

Ҳа, Бобомурод Абдуллаев ва унинг “шериклари”,  дўстларининг ғалабаси(!) айни пайтда адвокатлар Сергей Майоров, Муножот Парпиева, Абдурайимов, Давлатов, Жабборов ва улар қаторида баравар кураш олиб боришган бошқа адвокатларнинг ҳам чинакам ғалабасидир.

Янаям  тўғрироғи, инсон эркинликлари, ҳақ – ҳуқуқлари ва бахту саодати тараннум этилган Ўзбекистон Конституциясининг ва ушбу  буюк ва муқаддас Конституция ҳимоячилари, яъни  унинг энг хос ҳаворийлари — судьялар жамоасининг ҳам одил, адолатли ва буюк ғалабасидир!..

Ўзбекистон Республикаси Судьяларинирнг  Ўзбекистон Халқига Мурожаатномасида жумладан, қуйидагича сўзлар бор:

“Ўта масъулиятли, аммо шарафли касбимиз шаънига доғ  туширмасдан, соҳамиз инсон тақдири масаласи билан чамбарчас боғлиқ эканлигини бир  зум  ҳам унутиб қўймасдан, онгимизда адолат, тилимизда ҳақиқат, қалбимизда юксак  поклик  устиворлигига амал қилган ҳолда ҳаракат қиламиз…”

Ҳа, журналист Бобомурод Абдуллаев  суд ишини олиб борган Зафар Нурматов бошлиқ судьялар жамоаси  ўзларининг ўта билимли ва  маҳоратли касб позициялари, ишга фақат адолатли одил судлов мезонлари асосида ҳалол ёндошганликлари билан ноҳақ зулм кўрган жабрдийдаларнинг яқинлари ва оила аъзоларининг,  қолаверса, элу юртнинг ва  халқнинг дуосига муносиб ва мушарраф бўлдилар.

ЯШАСИН  ЎЗБЕКИСТОНДАГИ   АДОЛАТЛИ  СУДЛОВ  ТИЗИМИ!..

ЯШАСИН  ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИНИНГ  АДОЛАТЛИ  СУДИ!..

Шундай қилиб,  ҳаммаси худди эртаклардагидек  ниҳоясига етди…

Ҳамма ўз уйига  —  капа тўйига кетди!..

Инсон учун ўз яқинлари, оиласи давраси  ва бағрида бўлишдек  бахт бормикан дунёда!!!…

Муаллиф: Дилфуза Жавоҳир Лангар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муносабат билдиринг!

Муносабат билдиринг, токи адолат қарор топсин! Сизу бизнинг муносабатимиз нафақат заминий, айни дамда илоҳий адолатнинг қарор топишига ҳам хизмат қилади. Кейинги пайтларда ...

Ўйим ўйлайверсам уйга етаклар… “супер-контракт”

2018/2019 ўқув йилида қабул имтихонларида  56,7  ёки ундан юқори балл тўплаган, аммо қабул квотаси бўйича рақобатда етарли балл тўплай олмаган  абитуриентлар оширилган ...

Учтепа туманида ўз отасини уриб ўлдирди

2019 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Тақачи кўчасида яшовчи С.Б. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган отасининг танасини турли жойларига қўллари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400