«Бирдамлик» давлатни парокандага айлантириш тарафдори эмас!

2018 йил 8 май куни мухолифатдаги «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари ва фаоллари Ҳаракат етакчиси Баҳодир Хон Туркистоннинг «Ислоҳотларимизнинг ўзбек халқи учун кераклигини Ўзбекистондаги бир туман мисолида исботлай оламиз», деб номланган Янги лойиҳасини топшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мутахассислари ҳамда қабулхона масъул шахслари қабулида бўлдилар.

Бунгача Ҳаракат раҳбарияти ва фаоллари мазкур Лойиҳани 2, 3, 4-май кунлари АҚШ ва Ўзбекистондан онлайн тарзида Интернет тармоғи орқали Халқ қабулхонасининг электрон манзилига тушунарсиз техник сабабларга кўра юбора олмаган эди. Шундай қилиб, фаоллар 7-май куни Лойиҳани Халқ қабулхонаси жойлашган Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони 6-уйга пойтахтдаги Ўзбекистон Бош почтаси орқали буюртма хат тарзида жўнатдилар.

Биз Ҳаракат фаоллари навбатимиз келганда Президент девони ҳузурида жойлашган Халқ қабулхонасига кириб, ички тартиб-қоидаларга биноан рўйхатхона ходимлари томонидан белгиланган мутахассисга Янги лойиҳани топширдик. Исми-шарифи бизга номаълум бўлган мутахассис конверт ичига жойлаштирилган 12 бетдан иборат Янги лойиҳани очиб ўқиб, уни охирига етказмасдан тундлашган ҳолда кимгадир қўнғироқ қилди. Сўнгра Лойиҳани қайта конвертга жойлаштириб, биз Ҳаракат фаолларини ўзи билан бирга Халқ қабулхонасининг 2-қаватида жойлашган «Қабулхона» бўлимига олиб чиқди. «Қабулхона» эшиги олдида бизни исми-шарифи бизга номаълум бўлган, бизнингча, илк бор учрашган мутахассисимиздан лавозими бўйича юқори турадиган масъул шахс кутиб олди. Лойиҳани Масъул шахсга тақдим қилган мутахассис Масъул шахс Лойиҳани ўқишдан бир сония бош кўтариб «бораверинг», деган ишора қилмагунча «Қабулхона»да гирдикапалак айланиб юрди.

Масъул шахс «Ислоҳотларимизнинг ўзбек халқи учун кераклигини Ўзбекистондаги бир туман мисолида исботлай оламиз», деб номланган Янги лойиҳани диққат билан ўқиб чиқди. Ора-сирада қаршисида ўтирган биз фаолларга ер остидан қараб-қараб қўйди. Лойиҳани ўқиб тугатгандан кейин у бизнинг шахсимиз ва маълумотимизни қисқача суриштириб, Лойиҳага доир фикрини баён қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мутахассиси фикрича, «Бирдамлик» ХДҲ етакчиси Баҳодир Хон Туркистоннинг Янги лойиҳаси Ўзбекистонни пораканда қиладиган лойиҳадан бошқа ҳеч нарса эмас» экан. Шу тариқа, Қабулхонанинг Масъул шахси Янги лойиҳани қабул қилиб олишдан бош тортиб, уни давлат раҳбари Ш.М. Мирзиёевнинг шахсан ўзига, ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган электрон манзиллари орқали юборишимиз кераклигини, мазкур Лойиҳани Халқ қабулхонасига олиб келганимиз ҳамда шу хат юзасидан тегишли мутахассисларга учрашганимиз учун бизни орган ходимларига топшириб юбориш ҳуқуқига эгалигини, бизни жавобгарликка тортиш мумкинлигини билдириб, бизга зудлик билан бинони тарк этишимизни маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун юзасидан чиқишида мухолифат ташкилотлари ва фаолларини жиддий танқид остига олиб, қоралаши, мухолифатни барқарорликни издан чиқарувчи куч, деб талқин этиши ортидан «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг етакчиси Баҳодир Хон Туркистон ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев номига» Мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг мухолифатга қарши билдирган танқидий муносабатини қоралайди», деган сарлавҳада Баёнот билан мурожаат қилган эди. Мазкур Баёнот Республика ДХХ идораси манзилига Ўзбекистон Бош почтаси орқали буюртма тарзида юборилганлигига ва ДХХ идораси почтасига шахсан топширилганлигига бир ойдан кўп вақт ўтган бўлса-да, шу кунга қадар тегишли идорадан «Бирдамлик» ХДҲга ҳеч қандай жавоб берилмади (Баёнотни манзилга етказувчи «Бирдамлик» фаолларининг яшаш жойлари ДХХ ва Ички ишлар органи ҳамда Маҳалла қўмитаси ходимлари иштирокида пинҳоний тарзда текширилганлиги бундан мустасно).

«Бирдамлик» ХДҲ матбуот хизмати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Раҳбарликдаги 10 ойлик меҳнат фаолиятим

Мухолифатдаги сиёсатчи бўлганлигим сабабли интернетда тез-тез ўз фикрларимни, нуқтаи назарларимни оммага билдириб бораман. Ўзбекистон Президентига сиёсий рақобатдаман, шу ...

Ҳаммага ишлаган қонун ва қарорлар нега мухолифат фаолларига ишламайди?

  Мен Махмедов Қахрамон жорий йилнинг 11 февралида Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳар ички ишлар бошқармасига ҳорижга чиқиш паспортини олиш учун керакли ...

Баҳодир хон туркистон: ҳозирги сиёсат натижалари қимматга тушиши мумкин

Баҳодир Хон Туркистон Ўзбекистонга, амалдаги ҳукуматга душман эмас, дўст! У мухолифат сафига ўтган кунидан, “Бирдамлик”ка асос солганидан то шу пайтгача ўзининг давлат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400