Тожик-Хитой чегарасида 100га яқин юк машинаси ушлаб турилибди

Тожик-Хитой чегарасида 100га яқин юк машинаси ушлаб турилибди

Тожик-хитой чегарасининг Мурғаб туманидаги «Тохтамиш» терминалида юк машиналари тўпланиб қолди, бу машиналар Тожикистон ҳудудларига киритилмаяпти.

Тожикистон транспорт вазирлиги баёнот бериб, 2 майдан бери 100га яқин йирик габарит автотранспорт воситалари терминалда қолиб кетганини маълум қилди. Уларга белгиланган меъёрдан ортиқ юк ортилгани айтилмоқда.

ТР Транспорт вазирлигининг маъсул ходимларидан бири 8 май куни баёнот бериб, белгиланган меъёрларга кўра ҳар бир автотранспорт воситасига 10 тоннагача юк ортилиши мумкинлигини айтди. Бироқ, унинг айтишича Душанбе – Кулоб – Хорог – Кулма – Қорақорум автомобил йўлида меъёридан бир неча боробар кўп юк ортилган транспорт воситалари ҳаракатланмоқда.

«Айрим фураларга 40 тонна юк ўрнига 50 тоннадан 80 тоннагача юк ортилган ва бу ўз навбатида йўл инфратузилмаларининг муддатдан аввал ишдан чиқишитга сабаб бўлмоқда”, дейди суҳбатдош. Унинг айтишича, Тожикистон транспорт вазирлиги бир неча бор транспорт компанияларини ҳаддан зиёд юк ортмаслик борасида огоҳлантирган, бироқ ҳамиша бу огоҳлантиришлар инкор қилиниб келинган.

Шу билан бирга терминалда ушлаб қолинган фураларнинг ҳайдовчилари ўзларининг пул ва озиқ-овқатларининг заҳираси тугаб бораётганидан шикоят қилишмоқда. Шунингдек, айрим ҳайдовчилар Ўрта Осиёдаги энг баланд тоғли ҳудуд бўлган Мурғабдаги об-ҳаво шароитига кўника олишмаяпти. Фура ҳайдовчиларининг айтишларича, юк ортиш борасидаги қарор транспорт компаниялари раҳбарлари томонидан қабул қилинади. Айбдор бўлиб эса ҳайдовчилар қолаверади. Транспорт компаниялари бу мавзу бўйича изоҳ беришмади.

ТР транспорт вазирлигидаги манба Хитой расмийлари йўллар инфратузилмасини қатъий назорат қилиб боришини, юк машиналари белгиланган меъёрлардан ошмаслигини кузатиб бораётганини айтди. «Айнан шу сабабли ҳам юклар Тожикистон чегарасига қадар учта юк машинасида олиб келинади ва Тожикистон ҳудудларида бу юклар битта йирик габарит автотранспорт воситаларига ортилади», дейди манба.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жо байден: америкада бензин қимматлайди

Америкада бензин нархи ошиб бормоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден журналистларга маълум қилди. Байден бунга сабаб Россияга қарши санкциялар эканлигини айтди. “Биз ҳозир ...

Квоталар бор, квоталар…

  Файзбоғчилар таъбири билан айтганда, кеча ўзбекона "зомбиқути"да эфирга узатилган бир кўрсатувга кўзим тушиб қолди. Мавзу — ёшлар бандлиги. Тўрда — Олий ва ўрта-махсус ...

Тошкент марказидаги бутиклар яна ёпилди

Тошкентда 8 март арафасида жаҳоннинг таниқли брэндлари маҳсулотлари билан савдо қилувчи бутиклар яна ёпилган. Шаҳар марказидаги Mango, Geox, S.Oliver, New millennium каби ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400