Чеченистонда Россия президентига уч муддат лавозимини эгаллаш таклифи берилди

Чеченистонда Россия президентига уч муддат лавозимини эгаллаш таклифи берилди

Чеченистон парламенти Россия Давлат Думасига Конституцияга ўзгартиш киритиш борасида қонун лойиҳасини тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Унга кўра бир шахс (ҳозир кўзда тутилганидек) икки муддат эмас, балки кетма-кет уч муддат Россия президенти лавозимини эгаллаши мумкин бўлади, дейилади парламентнинг расмий сайтида эълон қилинган хабарда.

Куни кеча мазкур масала парламент Кенгашида муҳокама қилинди. “Мазкур қонун лойиҳаси ЧР раҳбари, Россия Қаҳрамони Рамзан Аҳматович Қодиров давлат раҳбари ваколатларини узайтириш борасидаги ташаббусидан сўнг ишлаб чиқилди”, – дейилади қонун лойиҳасига берилган тушунтириш мактубида.

Қонун лойиҳаси парламентнинг тез орада бўлиб ўтадиган мажлисида муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Апрель ойида Қодиров баёнот бериб, амалдаги президент Владимир Путин (тўртинчи муддатга қайта сайланган)нинг муқобили йўқлигини, уни икки муддатда бўлиши билан чеклаш мақсадга мувоффиқ эмаслигини айтган эди.

“Қонуни ким ўйлаб топади? Конституцияни ким қабул қилади? Халқ! Халқ манфаатлари учун керак бўлса, унда нима учун ўзгартиш кирита олмаймиз? Шахсан мен ўз номимдан айтаман: биз Путининг ўзидан ҳам сўраб ўтиришимиз керак эмас! Халқ, Федерация Кенгаши, Давлат думаси, бошқа давлат институтлари бу ташаббусни кўтариб чиқиши керак, имзо тўплаши ва умумхалқ референдумига олиб чиқиши керак”, – дея баёнот берди Қодиров.

Владимир Путин 2000 йилдан бери Россияни бошқариб келмоқда. 2000 йилнинг май ойида у илк бор президент этиб сайланди ва бу лавозимда икки муддат, 2008 йилнинг май ойига қадар бўлди. Шундан кейин тўрт йил бош вазир лавозимида фаолият юритди, 2012 йилда яна президентлика номзодини қўйди. Унинг президентлигидаги “танаффус” Россия фуқароси кетма кет икки муддатдан ортиқ президент лавозимни эгаллаб турмаслиги белгилаб қўйилган Конституцияни расман четлаб ўтиш имконини берди. Путин бошқаруви вақтида президентлик ваколат муддати олти йилга узайтирилди, сиёсатчи тўртинчи бор 2018 йилда сайловларда иштирок этди. Навбатдаги сайловларда қозонган ғалабасидан сўнг у 7 май куни Конституцияга қўл қўйган холда Россия президенти сифатида қасамёд қабул қилди. Қонун бўйича, Путин 2024 йилга қадар давлат раҳбари бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда йҳқга риоя этилишини иибб вертолёти кузатади

11 апрель кунидан бошлаб патруль вертолёти йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини кузатади. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга ...

Тошкент шаҳрининг олмазор, мирзо улуғбек ва миробод туманларига ҳокимлар тайинланди

Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. ...

Жомбой туманида мактаблар мавсумга тайёр эмас

Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Айни кунларда ўқитувчилар жамоаси таътилдан қайтиб, машғулотларга тайёргарлик кўришяпти. Хўш, таълим муассасаларичи, янги ўқув ...