Кўприкдаги кўрларга маслаҳат!

Кўприкдаги кўрларга маслаҳат!

Мактаб чоғларимда ўқитувчиларга ихлосим шундай баланд эдики, уларни осмондан тушган фаришталарга ўхшатар эдим.

Хатто бир ўқитувчи ҳақида “уям овқат ермикан” деб ўйлаганим эсимда.

Энди бешинчи синфда ўқиётганимда, шамоллаб касалхонага тушиб қолдим.

Ўшанда тез ёрдам машинаси тезда етиб келиб, мени касалхонага етказган эди.

У жойдаги шифокорлар атрофимда парвона бўлганлари ҳали ҳануз эсимдан чиқмайди…

Қолаверса, шу иккала китобимнинг дунё юзини кўришида ҳам шифокорларнинг беминнат ёрдамлари беқиёс.

Тўғри, гуруч курмаксиз бўлмайди, аммо…

Хозир телевизорнинг қулоғини қаёққа бурасангиз ҳам, ёш: жўжахўроз журналистлар иштирокидаги танқид ва тахлилнинг устидан чиқасиз.

Журналистлар тайёрлаган материаллар 99,99% ё муаллимлар ёки дўхтирлар ҳақида.

Уялинг-ей, ўртоқ журналист!

Фариштадек оппоқ инсонларга қора балчиқ сачратишга уялинг!

Журналистларнинг нега мактаб муаллими ёки ФАП ёҳуд тез ёрдам дўхтирига канадек ёпишиб олганинг сабабини айтайми, сизга?

Уларнинг “кришаси” йўқ!

Оддий дўхтир билан муаллимнинг “кришаси” ҳам, чўнтагида “жинни” пули ҳам йўқ!

Ойлиги оиласини тебратишга учма-уч етаётгани ҳамда пластикининг бир четига қора кунга деб йиғиб қўйгани йўқлиги уларга ҳамиша панд беради.

Ўзини гўё танқидчи ва зўр тахлилчи деб биладиган ўша журналистларга бир гапим бор.

Ўзингизни шу қадар зўр деб билар экансиз, РайОНОни танқид қилинг!

Ёки Главврачни.

Қўлингиздан келса, бирор туман ҳокимини ёҳуд министрни…

У ерларда ҳам камчиликлар кўп.

Аслида балиқ бошидан сасийди, билсангиз?!

Билишимча, ундай жойларга ҳам журналистлар бош суқиб кўришади.

Бироқ афсуски, уларнинг чўнтаги тезда ҳаром пулдан, меш тўрваси емишдан қаппаяди.

Бу эса журналистларнинг кўзларига салбий таъсир қилади; улар кўр бўлиб қолади.

Шу сабабдан экран юлузлари мактаб муаллими-ю, оддий дўхтирлар!

Эслатма. Мухтарам журналистлар!

Сизга оламшумул ва шов-шувли материал бор, айтайми?

Халқ қабулхоналарини танқид қилинг!

Эшитишимча, халқ қабулхоналарида мурожаатларнинг 99,99%и қаноатлантирилмаяпти!

Юртбошимиз халқ ва ҳукуматни бир-бирига яқинлаштириш ниятида ҳар бир туманда очган халқ қабулхоналари негадир яхши ишламаяпти.

Айрим бюрократ халқ қабулхонаси мудирларининг ўз ишига лоқайдлиги сабабли оддий халқ ҳамда ҳукумат орасида улкан, совуқ ва чуқур жарлик пайдо бўлаяпти, назаримда.

Халқнинг ҳукуматга нисбатан ишончининг йўқолишига жим қараб турманг!

Нега ўйланиб қолдингиз, ахир, журналистика – халқ ҳамда ҳукумат ўртасидаги кўприк-ку!

Муаллиф: Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекободда кесак кўтарган олтовлоннинг бири қамоқда, яна бири прокуратурада сўроқда, учтаси дом-дараксиз. гапиришга ҳадди сиққан олтинчиси эса «оққўрғончаси»га тушунтиряпти

Оққўрғондаги ариққа тушган олтовлон суратидан сўнг ижтимоий тармоқларда катта-катта кесакларни кўтариб олган бошқа бир олтовлоннинг сурати пайдо бўлганди. Кейинроқ сурат ...

1 январдан туркманистонда қора машиналар бошқаруви таъқиқланди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида қора рангдаги автомобиллар жарима майдончаларига эвакуация қилинмоқда. Машиналар уларни оқ ёки бошқа очиқ рангга бўяш шарти билан ...

Ун нархи кескин қимматлашди

Тожикистонда ун нархи яна осмонга ўрлади. Шу кунда Душанбе бозорларида 1 қоп (50 кг) уннинг нархи навига қараб 160-180 сомонийни ($17-19) ташкил қилмоқда. Сентябрь ойида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400